Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3451]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3296]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2517]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2473]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2156]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2037]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1885]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1787]

«Арсенал» «Реал» ҳимоячисини харид қилмоқчи [1779]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1670]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [56]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [46]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [22]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [10]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [9]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нюшанинг энг ёқимтой футболчиси ким?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Россиялик таниқли хонанда Нюша  2018 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг элчиси ҳисобланади. Конфедерациялар кубогидан сўнг россиялик журналистлар қўшиқчи билан суҳбат уюштиришди.

- Қандай қилиб ЖЧ-2018 элчисига айландингиз?

- Менга ташкилий қўмита таклиф билан чиқди. Вазифаларимни тушунтиришганида, мен учун қизиқ туюлди ва рози бўлдим.

- Элчининг иши нималардан иборат?

- Ўз мухлисларимни жаҳон чемпионати тайёргарликлари борасида хабардор қилиб тураман. Конфедерациялар кубогидаги таассуротларим билан ўртоқлашаман, волонтёрлар билан учрашаман ва футбол дарсларини бераман.

- Сиз Москвада туғилган бўлсангизда, Қозон шаҳри элчиси ҳисобланасиз. Нима учун?

- Менимча, қайси шаҳардан элчи бўлишингиз аҳамиятли эмас. Муҳими, унинг фаол ишлашида. Бундан ташқари, Қозонда Универсиада-2013нинг ёпилиш маросимида иштирок этганман, сув спорти бўйича жаҳон чемпионати элчиси бўлганман. Шундай экан, Қозон билан мени кўп нарса боғлаб туради.

- Интервьюларингизнинг бирида, элчининг иши «ЖЧ-2018да ҳаммаси яхши бўлади», деб туриш дегандингиз. Конфедерациялар кубоги қанчалик яхши ўтди?

- Россия-Янги Зеландия ўйинида илк бора футболга ташриф буюрдим. Мухлисларимиз терма жамоамизни қай тарзда қўллашгани менга маъқул келди. Ҳаммаси ёрқин ва чиройли бўлди. Турнирнинг очилиш маросими кўнгилдагидек ўтди. Чет эллик меҳмонлар ҳам қониқиш ҳосил қилишди.

- Уларнинг қай бири таассуротлари билан ўртоқлашди?

- Меҳмонлар билан мулоқот қилишга улгурмадим. Аввалига очилиш маросимида иштирок этдим. Кейин эса ўйинга берилиб кетдим. Германия-Чили учрашувидан сўнг Man of the match совринини Алексис Санчесга топширдим.

- 2016 йили футбол қоидаларини ўрганишингиз кераклигини айтгандингиз. Ҳозир «офсайд» нималигини биласизми?

- Ҳа, ўқияпман ва «офсайд» нималигини биламан. Ҳали айрим терминларни ўрганишим керак. Аммо футбол ўйинларини шарҳлашга тайёрман.

- Қоидаларни сизга ким ва қандай тушунтиради?

- Ўйинларни қаллиғим билан томоша қилдим. У менга кўп нарсаларни ўргатди. Конфедерациялар кубогининг очилиш маросимида Сергей Лазарев ва DJ Smash билан гаплашдим. Улар ҳам кўп нарсадан бохабар қилишди.

- Сизнингча, энг ёқимтой футболчи ким?

- Бу ҳақда ўйламайман ҳам. Роналду ёки Бекхэмни айтишим мумкин. Мен учун футболчилар яхши кўринишлари эмас, яхши ўйнашлари муҳимроқ.

- Россия терма жамоаси ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Жамоанинг Янги Зеландияга қарши ўйинини томоша қилдим. Вакилларимиз ёмон ҳаракат қилишмади. Бундай ўйинга биринчи бор ташриф буюрганим учун йигитлар яхши кўринишди.

- Спортдаги уриниш ҳақида синг­лингиз  - Олимпия чемпиони Мария Шурочкинадан билиб олдингизми?

- У Рио-де-Жанейрода олтин медални қўлга киритганида ёнида эдим. Тақдирлашдан кейин трибунага тушдим ва бирга суратга тушдик. У эҳтиросга роса берилганди ва «Шундай лаҳзалар йиллар давомидаги машғу-лотларни эсдан чиқаради»,де­ганди.

- Синхрон сузишда Россия XXI асрда етакчига айланиб олган. Ваҳоланки, бу спорт турига футболга нисбатан анча кам пул сарфланади. Бироқ Россия футбол соҳасида ҳали ҳеч нима ютолмади. Бу сизга ғалати туюлмаяптими?

- Албатта, футболда ҳам юқори марраларни забт этишларини истаймиз. Менимча, бунинг учун болалар спортига кўпроқ аҳамият бериш керак. Ҳақиқатан ҳам синхрон сузишга футболга нисбатан эътибор жуда кам.

Сиз Конфедерациялар кубоги очилиш маросимида қатнашдингиз. Стадион атиги 15 фоизга тўлгани ажаблантирмадими?

- Афтидан, мухлисларни яхши хабардор қилишмаган. Одамлар кеч келганларидан шундай хулосага бордим.

- Очилиш маросимида Алсунинг йиқилгани яхшиликкадир?! Унинг аҳволи яхшими?

- Нимадир кўнгилдагидек бўлмади. Хайриятки, жиддий жароҳат олмади.

- Россия-Португалия учрашувидан сўнг Владимир Путин билан учрашдингизми?

- Ҳа. У мендан футболга қизиқишим ҳақида сўради. Бу спорт турини қўллаб-қувватлашимни айтдим. Шунинг­дек, мамлакат президенти билан суратга тушиш имкониятига эга бўлдим. Балки бу ҳаётимдаги ягона имкониятдир. Шу боис ҳам Путиндан бирга суратга тушишни сўрадим. Президент рад жавобини бермади. Олдин синглимда шундай сурат бор эди. Энди менда ҳам бор.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 02:49, 16.07.2017. Ўқилди: 16899 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.