Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умарбек Эшмуродов: «Шўртан»га жуда боғланиб қолган эдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Шўртан"нинг иқтидорли футболчиларидан бири, ҳимоячи – Умарбек Эшмуродов “Насаф” машғулотларида иштирок этишни бошлади.

Умарбек Эшмуродов, 1992-йилнинг 30 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида таваллуд топган. Умар илк футболчилик сир-асрорларини футбол мактабида Умар Раҳматуллаевдан ундан сўнг эса Қарши шаҳридаги Олимпия заҳиралари коллежидаги Ўткир Ҳолиқов каби устоз ва мураббийлардан ўрганди.

Кейинги хаёт йўли уни “Шўртан” ПФК қошида фаолият қўрсатаётган болалар ва ўсмирлар футбол мактабига бошлади. Бу ерда у тажрибали Виктор Алешников, Сеид Сеидов, Эркин Мирзаев ва Ихтиёр Каримов каби мураббийлар қўли остида футбол сабоқларини янада мукаммал равишда ўзлаштиришга эътибор қаратди.

“Шўртан” жамоасидаги асосий фаолиятини эса 2012-йилда, ёшлар таркибида бошлаган. Ушбу иқтидорли ёш футболчи жамоамиз мураббийларининг диққат эътиборини, ишончини қисқа муддат ичида қозонди ва ўзнинг тартибли ўйини ва яхши ҳусусиятларини намоён эта олди. Орадан кўп ўтмай, аниқроғи, 2013 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан “Оқ бўрилар”нинг асосий таркибида мунтазам иштирок этишни бошлади.

2014 йилда, “Шўртан” биринчи лигага тушиб кетган чоғларида ҳам, жамоага содиқ қолган ҳолда Ғузор футбол клуби шаънини муносиб ҳимоя қилди.  У ҳатто ўша йили биринчи лигада асосий рақобатчилардан бири бўлган “Зомин” (Зомин) жамоаси билан сафарда кечган учрашувда ғалаба тўпини ҳам ўзи киритишга муваффақ бўлган. 2015 йилда яна жамоа билан Олий лигага қайтди.

2016-2017 йилдаги мавсумларда чемпионат доирасидаги учрашувларда рақиб дарвозаларига 4та гол уришга ҳам эришди. Қизиқарлиси шундаки, ушбу голларни барчасини Эшмуродов пойтахт клублари дарвозасига киритган. Булар, 2016 йилда “Бунёдкор” – “Шўртан” ва “Обод” – “Шўртан” бўлса, 2017 йилда “Бунёдкор” ва “Локомотив”га қарши уй учрашувларида 1тадан гол киритишга эришган. Унинг урган голлари ҳам шунчаки эмас, балки бир-биридан чиройли эди.

Эшмуродов эндиликда “Насаф” таркибида тўп сурадиган бўлди.

Фурсатдан фойдаланган ҳолда, Умар Эшмуродовни суҳбатга тортдик.

Умар аввало “Насаф” жамоаси таркибига бориб қўшилганингиз ҳақида бир оғиз сўзлаб берсангиз.... «Насаф» мамлакатимизнинг олд жамоаларидан бири. Бу жамоада хар қандай футболчи ҳам ўйнашни хоҳлайди. Аммо бу жамоага ўтишимнинг асосий сабаларидан бири бу иккала жамоа бошлиқларининг истаги бўлди. “Шўртан” раҳбарияти ўсишим ва малакамни оширишим зарурлигини, имкониятларимни кучлироқ жамоада синаб кўришимни, юксакроқ марраларни забт этишим ва бунинг учун “Насаф”дек жамоада ўзимни синаб кўришим лозимлигини таъкидлаб, мени ушбу қарорни қабул қилишга ундади десам муболаға бўлмайди. Ғузорликлар таркибида анча муддат фаолият юритдингиз. Агар муҳлислар орасида Игорь Таран “Шўртан” жамоасининг “рамзи”га айланган бўлса, Сиз “Оқ бўрилар”нинг ҳақиқий “устуни”га айланишга улгурдингиз. Хабаримиз бор, бу Сизнинг биринчи трансферингиз. “Насаф” жамоасига ўтганингиздан сўнг кўнглингиздан нималар ўтмоқда? Янги жамоада ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз? Албатта бунинг учун авваламбор Ғузорлик муҳлисларимга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Албатта хар бир футболчи аввало муҳлис учун ўйнайди. “Шўртан”да ёшлигимдан ўйнаганман ва бу жамоага жуда ҳам боғланиб қолганман, аммо хаёт шуни тақозо қилди. Шундай бўлсада,  “Насаф” яхши жамоа тезроқ кўникишга ҳаракат қиламан. Яна шуни айтмоқчиманки, “Шўртан”ни ва унинг муҳлисларини ҳеч қачон унутмайман. Қаршиликлар жамоасидаги шарт-шароитлар, ички муҳит, мураббийлар ҳақида нима дея оласиз? “Насаф” жамоасининг шароитлари ва ички муҳити жуда ҳам яхши. Мураббийлар ва футболчилар ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳам жуда дўстона ва илиқ. Бу жамоадаги кўпчилик футболчиларни ёшлигимдан танийман ва биламан. Бундан ташқари, “Насафда” футболчи ўзини иложи борича эркин ҳис қилиши учун барча қулайликлар ва ажойиб муҳит яратишга ҳаракат қилишади.  “Насаф” ўзбек футболида ўз ўрни, обрў-эътибори ва мавқеига эга жамоа ҳисобланади. “Аждарлар” доимо ўз олдиларига жиддий мақсадларни қўйишади. У хоҳ чемпионат ёки Кубок баҳслари ва халқаро мусобақалар бўлсин. Бундан кейинги фаолиятингизда Сизни янги, юксак марралар кутмоқда. Ушбу маъсулиятли вазифалар амалга ошишида янги жамоангизга қанчалик даражада ёрдам беришни ният қилгансиз? Тўғри, ҳақиқатдан ҳам бу жамоа билан чемпион бўлишим, ёки совриндор бўлишимни жуда яхши тушунаман. Олдимда қўйиладиган хар бир вазифани сидқи дилдан, виждонан бажаришга ҳаракат қиламан. Ўз устимда ишлашга, янги жамоамга фойдам тегишига ва унга қўлимдан келгунча кўпроқ ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Сўнгги ўйинингизни “Насаф” жамоасига қарши ўтказган эдингиз, бугун эса “аждарлар” таркибида бошқа бир рақибга қарши майдонга тушдингиз. Иккала жамоа ўртасидаги ўйинларингизни фарқи ҳақида нима дея оласиз? Иккала жамоада ҳам бир ҳил ўйин намоиш этдим деб ўйлайман. Ўйин услубим ўзгарди деб ҳисобламайман. Тўғри, “Насаф” ва “Шўртан” жамоаларининг машғулот жараёнларида ўзига яраша фарқ мавжуд. Шундай бўлсада, янги жамоамнинг машғулотларига осон киришиб кетдим. Ҳурмат қиладиган, яхши кўрадиган инсонларингизга дил изҳорингиз.... Авваламбор мани тарбиялаб вояга етказаган, футболга кириб келишимга ва бугунги мавқеимга эришишимга асосий сабабчи бўлган дадамга, менга маслаҳатлари ва кўрсатмалари билан катта дарс берган, ўрнак бўлган устоз мураббийларим ва шунчаки яхши инсонлар Умар Раҳматуллаев, Ўткир Ҳолиқов, Икром Норчаев, Ихтиёр Каримов, Эркин Мирзаев, Виктор Алешников, Сеид Сеидов, Аллаёр Расулов ва ҳозирги кунгача мени қўллаб қувватлашда давом этаётган оила-аъзоларимга, дўстларимга ва қадрдон муҳлисларимга “Шўртан” жамоасининг хар бир ишчи ҳодимларига, ошхона, стадион ва маъмурият ҳодимларига каттадан катта раҳмат айтмоқчиман.

 

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 11:16, 19.07.2017. Ўқилди: 4122 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.