Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Мбаппе, Олисе ва Дембеле Шимолий Ирландияга қарши ўйинни дастлабки дақиқалардан бошлашади [0]

«Манчестер Юнайтед» Тонали учун сўралаётган суммани тўлашга тайёр [0]

Касильяс «Реал»даги сайловдаги ғалабадан сўнг Пересга мурожаат қилди [0]

«Ньюкасл» Дуэни нишонга олди [0]

Уолкотт Рэшфорд ҳақида: «Маркус Англия терма жамоаси асосий таркибида майдонга тушиши керак» [0]

Гимараэс: «Бразилия ҳар доим фаворит, ҳеч кимнинг кўкрагида бешта юлдуз йўқ» [0]

Дюгарри Дембеле ҳақида: «Унинг камтарлиги менга ёқади, Франция терма жамоасида ҳамма шундай бўлиши керак» [0]

«Сити» Андерсон учун 80 миллион фунтдан кўпроқ тўлашга тайёр [0]

Тебас Переснинг қайта сайланиши ҳақида: «Флорентино ғалаба қозонди, аммо «Реал»нинг фалсафаси ўзгарди» [0]

ЖЧ-2026 рейтинги: ESPN турнирнинг энг яхши футболчилари рўйхатини эълон қилди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Кристал Пэлас - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кейлор Навас: "Келажакни ўйлаб, сиқилиш бефойда"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Коста-Рика терма жамоаси ва «Реал» клуби дарвозабони Кейлор Навас мавсумолди тайёргарлиги бошланиши олдидан Marca нашрига махсус интервью берди. У суҳбат чоғи хусусан, аввалги мавсум якунларига тўхталди ва бўлажак чемпионат ҳам жамоаси учун омадли келишига ишонч билдирди.

- Яна бир неча кундан сўнг янги мавсумга қаратилган тайёргарлик жараёни бошланади. Кейлор Навас ортга боқиб, чемпионлик ва дуодесима (ЧЛдаги 12-ғалаба) ҳақида ўйлаяптими ёки келажакка қараяпти?

- ЧЛдаги зафарни керагидан ортиқ даражада нишонладик. Олдинда муҳим тайёргарликлар босқичи кутиб турибди. Бу вақтда максимал куч билан ишлаш талаб этилади. Зеро, «Реал» футболчилари ҳамиша барча мусобақаларда ғалаба қозониш ҳақида бош қотиришлари керак: Ла-лига, Чемпионлар Лигаси, «Қирол кубоги»... Хуллас, ҳаммасини ўзимизники қилишни истаймиз. Умидворманки, янги мавсум финишида ҳам худди бу йилдагидек байрам уюштиришга асос ярата оламиз.

- Умуман, тайёргарликларни қандай кайфиятда бошлайсиз?

- Бахтлиман ва барчаси аъло даражада. Югуряпман, машқ қиляпман - бир жойда тўхтаб қолиш йўқ. Бу йил мавсум тайёргарлигини жамоа билан бирга ўтказишим муҳим. Чунончи, аввалги мавсум арафасида менда бундай имконият йўқ эди.

- Нима, ўтган мавсум қийналдингизми?

- Ҳа, айниқса даволаниш пайти. Жароҳатим оғир эди ва у менинг руҳий ҳолатимга салбий таъсир қилди. Кейин нималар биландир курашишимга тўғри келди. Аммо ҳозир фақат яхши онларни эслашни истайман. Яъни мавсум охиридаги ҳолатимизни.

- Қанчалик ишончли ҳаракатланишингизга қарамай, де Хеа ёки Доннарумманинг «Реал»га келиши ҳақидаги гап-сўзлар тинмаяпти. Бу борадаги хабарларни эшитганда, қандай ҳолатга тушасиз?

- Тўғриси, бу масалада мутлақо хотиржамман. Ўз ишимни бажарсам, бас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, асосий таркибдаги ўрин учун жиддий кураш олиб боришимга тўғри келишини яхши биламан. Шундай экан, миш-мишларга  эътибор қаратиш ўрнига жамоа ғалабалари ҳақида ўйлаганим маъқулроқ. Аслида келажак ҳақида қайғуриб, сиқилишдан маъно йўқ. Чунки тақдиринг қандай кечиши фақат Яратганга аён. Мисол учун, биз суткага лоақал бир дақиқа ҳам қўшолмаймиз. Хуллас, таътилни оилам, дўстларим билан ўз юртимда хотиржам ўтказдим. Бошқа томондан, янги мавсум ҳақида ўйлаш учун ҳали вақт ҳам бор. Ҳозир шунчаки, роҳатланишни истайман. Вақти келса, ўз ишимга доимгидек катта куч сарфлайман. Жамоада 2 нафар яқин дўстим бор - дарвозабонлар. Уларга ҳамиша ҳурмат назари билан қарайман. Бироқ айни пайт бу йигитлар билан асосий таркиб учун аёвсиз курашишим керак. Қисқаси, ҳар қандай рақобатчига охиригача кескин кураш тақдим эта оламан. Шунингдек, асосий таркибда майдонга тушиш ҳуқуқини шунчаки, совға қилишларини сира кутмайман, бу ҳақда сўрамайман ҳам. Чунки бунинг кераги йўқ. Асосий ақидамга кўра, барчасига ўз меҳнатим билан эришишим шарт.

Блиц-сўров

- Гаражингизда нечта машина бор?

- 4та. 2тасини клуб берган, яна 2тасини ўзим сотиб олганман.

- Whatsapp тармоғидаги статусингиз...?

- Билмадим. Кўрсам майлими, бўладими? «Яхши дамлар ҳамиша келади»

- Охирги марта қачон йиғлагансиз?

- Йиғлаш? Нима учун? Хурсандчиликданми ёки қайғудан? 6 ой бурун кўз ёши тўккандим, адашмасам. Ўшанда ишларим кўнгилдагидек эмасди.

- Агар футбол ўйини бўлмаганида, Навас нима билан шуғулланарди?

- Билмадиму, аммо ҳамиша реклама мутахассиси ёки компания асосчиси бўлишни истаганман. Бунинг учун ўқиш керак. Футболдан кетгач, ўзимни шу соҳаларга уришим мумкин. Барчаси шунга қараб кетяпти.

- ЧЛ кубогини қаерда ютишни истардингиз?

- «Бернабеу»да.

- Despacito қўшиғи ёқтирасизми ёки аксинча, ёмон кўрасиз?

- Кўп рақсга тушаман. Агар аёлим ёнимда бўлса, айнан шу қўшиқни қўйиб, бирга ўйнаймиз.

- Кийиниш хонасидаги энг яхши лақаб?

- Эслолмайман. Бундай нарсалар худди севимли қўшиғимни айтиш эсдан чиққандек, хаёлга келмайди. Умуман, лақабларим кўп. Улардан бири - «Маэ». Коста-Рикада дўстларга шундай мурожаат қилишади.

- Пике ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ажойиб футболчи. Жаҳон миқёсида энг кучли марказий ҳимоячилардан бири. Унга фақат футбол нуқтаи назаридан баҳо беришим мумкин. Лекин қандай шахслигини билмайман.

- Охирги марта нима харид қилдингиз?

- Пойафзал. Менга теннис кедалари ёқади.

- Зиданни битта ибора ёрдамида таърифлай оласизми?

- Сеҳргар.

- Болалигингиздаги энг ёмон қилиғингиз нима?

- Бир марта машина ойнасини синдирганман. Ўртоқларим билан кўчада ўйнаётгандим, шунда ўтиб кетаётган машиналарга тош отиш фикри туғилган. Қарангки, айнан мен отган тош машина ойнасига теккан.

- «Реал» учун Мессини харид қилган бўлармидингиз?

- У ажойиб футболчи. Лекин жамоадошларим ҳам чакки эмаслар. Шундай экан, харид қилмасдим.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:25, 20.07.2017. Ўқилди: 4904 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик