Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11879 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.08.2026

      07:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      16:00 "Непобедимый".
      16:30 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      18:30 "Наши иностранцы".
      18:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Мирасол". Прямая трансляция.
      20:55 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      22:55 Д/ф "Месси".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      02:00 "Бесконечная история". "1999 год".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      04:30 Д/ф "Марадона Кустурицы".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.08.2026

      05:40 Плавание на открытой воде. Чемпионат Европы во Франции. Смешанная эстафета.
      07:35 "Эволюция спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Женщины.
      10:25 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Мужчины.
      11:40 Стендовая стрельба. Профессиональная лига спортинга в Санкт-Петербурге.
      13:05 Маунтинбайк. Чемпионат Европы в Швейцарии. Мужчины. Кросс-кантри.
      15:00 "Команда мечты".
      15:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины. Прямая трансляция.
      16:45 Д/ф "Шахматные партии Холодной войны", 3 с. "Спасский против Фишера".
      17:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:50 "География спорта". Боровск.
      19:15 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Произвольная программа.
      20:55 "Эволюция спорта".
      21:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:55 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
      02:10 "Команда мечты".
      02:40 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Группы. Произвольная программа.
      04:15 Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.08.2026

      08:00 Смешанные единоборства. ONE FC.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Прямая трансляция.
      12:30 "Чемпионы на все времена". Олег Молибога.
      13:00 "Вы это видели".
      14:05 Новости.
      14:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:05 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Игора Драйв". SMP GT4. Гонка 2. Прямая трансляция.
      16:25 LIVE Футбол. Женщины. Суперлига. "Локомотив" (Москва) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      21:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Спартак" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      00:05 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:50 Новости.
      01:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.08.2026

      05:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      06:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      11:00 LIVE Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      15:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:30 Фехтование. Чемпионат мира в Гонконге. Команды. Обзор.
      17:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      18:45 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9. Прямая трансляция.
      22:45 Велоспорт. "Велошоу".
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 11 в Лондоне, Великобритания.
      01:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чийриқда чиниққан чемпион ёхуд Йоахим Лёвнинг ҳаёт йўли ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Конфедерациялар кубоги-2017га иккинчи таркиб билан ташриф буюрган Германия терма жамоаси мусобақа ғолибига айланди. Муваффақиятнинг асосий сабабчиси сифатида яна Йоахим Лёв эътироф этилмоқда.

Биз эса Бундестимнинг бош мураббийи ҳақида дурустроқ маълумотга эга эмасмиз. Жиддий ислоҳотларга дадил қўл урадиган мутахассис мураббийлик соҳасига қандай келган?

Унинг футболчилик фаолияти қаерда кечган? Шу каби саволлар кўпчиликни қизиқтиради, деган умиддамиз.

Дарҳақиқат, Йоахим Лёв футболчилик фаолиятини Швейцария чемпионатининг иккинчи лигасида ўтказган. «Шаффхаузен» таркибидаги ўйинларидан сўнг у ечиниш хонасини ҳаммадан кейин тарк этарди - ювиниб бўлгач, хотиржамлик билан сочларини тарар, ташқи кўринишидан кўнгли тўлганидан кейингина ташқарига йўл оларди. Уни кутиб турган журналистлар эса зое кетган қимматли вақтлари учун афсусланишмасди. Чунки Лёв уларнинг саволларига тўлиқ жавоб қайтарган ҳолда, ўйинни шошмасдан таҳлил қиларди. Муҳими, ўз мулоҳазалари билан суҳбатдошларини қизиқтириб қўярди. Ваҳоланки, футболчи устози Рольф Фрингердан олган сабоқлари асосида фикр юритаётган бўлсада, мулоқот жонли ва қизиқарли кечарди.

Иккинчи лига ярим профессионал футболчилардан ташкил топган бўлиб, фаровон ҳаёт кечириш учун футболдан ташқари қандайдир бош­қа касб билан жиддий шуғулланишни талаб этарди. Улар орасида боғбон, қурувчи, ҳайдовчи ва бошқа касб эгаларини учратиш мумкин эди. Лёв ҳам фаолиятининг каттагина қисмини футболдан йироқ соҳада ўтказишга мажбур бўлган. Душанбадан шанбагача у вақтини Danzas Transport AG фирмасининг димиққан офисида ўтказар, турли ҳисобот ва чизмалар билан банд бўларди. Фақат дам олиш кунлари суюкли «Шаффхаузен» таркибида майдонга тушиб, ўзини қушдек енгил ҳис этарди. Тўғри, транспорт-экспедиция компаниясидан иш топиш Лёвга қи­йинчилик туғдирмади - айнан шу ташкилот жамоанинг расмий ҳомийси эди. Йоахимнинг жамоадоши Аксель Тома ҳам шу фирмада ишлаган, фақат унинг офиси бошқа қаватда жойлашган эди. Томанинг айтишича, Лёв хизмат доирасида ўта камгап мутахассис бўлган. Футбол майдонида эса уни тўхтатиб бўлмасди. Шаффхаузеннинг жажжигина шаҳарча (30000 аҳолиси бор) эканини ҳисобга олганда, кўпчилик касбдошлари унинг мухлиси бўлишган. Табиийки, уларнинг ўзаро суҳбатлари асосан футбол мавзусида эди:

- Салом, Том! Портда маҳсулотлар ҳужжатларини қабул қилиб ол. Хўш, ўзинг қалайсан, ошна?

- Раҳмат, ёмон эмас. Бу сафар қайси жамоа билан ўйнайсизлар,  Йоги?

- Сафарда, «Волен»га қарши. Боришга улгурасанми?

- Муаммосиз. Ишдан кейин улфатларни олдимга ўтказаман-да, соатига 240 километр тезлик билан учаман. Кўрасан, автобусга етиб оламан. Хавотирланма, мухлисларсиз қолмайсан.

Том Гайсиндан ташқари, фирмада Лёвнинг таниқли мухлислари ҳам анчагина эди. Масалан, бошқалардан бежирим кийиниши билан яққол ажралиб турадиган ёш олифта амалдор Йогини кўнгилочар Германия сафарига таклиф этарди. Аммо Лёв футбол майдонида «шўхлик» қилишни афзал кўрарди. Тиғиз иш режими ва футбол машғулотлари Йогидан катта куч талаб қилсада, қўшимча машғулотларга ҳам вақт топарди. 90-йилларда ўз жамоадоши Аксель Тома билан ҳамкорликда ипак бўйинбоғларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонага асос солди. Маҳсулотни реклама қилиш учун эса шаҳар автопарки билан шартнома имзолаб, автобус ҳайдовчилари махсус бўйинбоғларда рейсга чиқишларини ташкил этди. Ўзи ҳам Тома билан Монтана суратлари туширилган бўйинбоғларда юришга одатланди. Бундан ташқари, одамлар гавжум бўладиган жойларда савдо ташкил этди. Тез орада Лёв бизнесдан воз кечишга мажбур бўлди. Боиси, «Шаффенхаузен» қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида қолганди. 1990 йилнинг охирида жамоани инқироздан халос этиш Рольф Фрингерга юклатилди. Йогидан уч ёшга катта бу футболчи ўйновчи мураббий вазифасида эди. Айнан шу йигит Лёвда мураббийлик касбига қизиқиш уйғотди. Фригернинг тажрибали миттигина жамоада ўтказган ижобий ўзгаришларининг таъсири янада кучлироқ эди. Мана шу ўзгаришлар жамоа сардори сифатида майдонга тушаётган Лёвда ўчмас из қолдирди. У мураббий ғояларини амалга оширадиган асосий ижрочи эди. Шу билан бирга Лёвда мураббийларга хос фикрлаш, дунёқараш шаклланиб борди. Фрингер билан ҳамкорликда ўтган фаолиятдан сўнг Йоги мураббийликдан кўра қизиқарлироқ касб йўқлигига юз фоиз амин бўлди: «Шаффенхаузенда ўтган сўнгги уч йил ҳаётимнинг қаймоғи бўлди. Шу пайтга қадар ҳеч ким Фрингер каби фойдали сабоқ бермаганди. Биз бир авлод вакиллари бўлсакда, ундан руҳшунослик, ўйин тактикаси, шахснинг шаклланиши ва бошқа масалаларда бебаҳо маълумотларни олдим. Жамоамизда чинакам футбол юлдузлари пайдо бўлганлигини сезмай ҳам қолдим». «Шаффенхаузен»да Йоахим Лёв кашф этган 18 ёшли маҳаллий футболчи либеро позициясидаги етук ўйинлари билан жамоадошларидан яққол ажралиб турарди. Орадан, 22 йил ўтгач, у мураббий сифатида «Челси» билан ЕЧЛ турнирида ғолиб чиқди! Бу италиялик Роберто Ди Маттео эди. 1992 йили Шаффенхаузендаги барча муаммолар муваффақиятли ҳал этилгач, Лёвнинг фаолияти ҳам якунига етди. Устози Рольф Фрингер ҳам юқорилаб, «Аарау»ни қабул қилди ва илк мавсумдаёқ ички чемпионатда шоҳсупага кўтарилди. Лёв эса «Вентертура»дан таклиф олиб, эски қадрдони Аксель Тома билан жамоа бошқарувини қўлга олишди. Уч йилдан сўнг Фрингер уни «Штутгарт»га ассистентликка таклиф этди, кейинги мавсумда Йоги бош мураббий мақомида «шваблар» билан Германия кубогини қўлга киритди. Хуллас, имтиҳон аъло баҳога топширилди.

Энди эътиборингизга Швейцариянинг чекка бир шаҳарчасидаги уч йиллик фаолиятидан кейинги якуний хулосани ҳавола этамиз: ҳар қандай жамоага фақат мураббий ҳаёт бахш этади. Вақт ўтиб, унинг ўзи ўша ҳаётни қайтариб олади. Агарда жамоани ўз вақтида тарк этишни билмаса! Масаланинг нозик жиҳати ҳам шунда - юз бериши мумкин бўлган фалокатга йўл қўймаслик!

Ишончимиз комил, Бундесманн­шафтни тобора муваффақиятли бош­қариб бораётган ёш, лекин тажрибали мураббий ҳали-вери бу борада бош қотирмаса ҳам бўлаверади. Ахир унинг навқирон жамоаси нималарга қодирлигини мундиал арафасидаги сўнгги «репетиция»да намойиш этди. Шубҳа йўқки, амалдаги жаҳон чемпиони ЖЧ-2018га ҳам асосий фаворит сифатида ташриф буюради.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:55, 21.07.2017. Ўқилди: 4554 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик