Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Кокорин: «Олдин Клопп ёқарди, энди «Зенит»ни танлайман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин маълум сабабларга кўра, Конфедерациялар кубогида Россия терма жамоаси сафида ўйнай олмади.

Яқинда Championat.com сайти ушбу футболчи билан суҳбат уюштириб, турли мавзулардаги саволларга жавоб олди.

— «Зенит»нинг Австриядаги йиғинида сиз сардор сифатида иштирок этдингиз...

— Ҳа, кутилмаган ва ёқимли ҳолат бўлди. Аммо бу вақтинчалик. Яқинда Даннидан кейинги сардоримиз кимлигини билиб оламиз. «Зенит»да бу вазифани бажаришимга ҳали анча бор.

— Манчини алоҳида бирор нима дедими?

— Кийиниш хонасида боғич менинг шкафимда осиғлиқ турган экан. Йигитлардан «Кимдир тақишни унутганми?», деб сўрадим. Майдонга чиқишимиздан бир дақиқа олдин Манчини кириб, «Бугун сен сардорсан», деди. Ортиқча савол беришга улгурмадим ҳам.

— Манчини борасидаги таассуротларингиз қандай?

— Биринчи йиғинда янгилар ва терма жамоага кетганлар йўқ эди. Шу боис ҳам югуриш ва тактик машқлар кўп бўлди. Ҳозир эса тўп билан кўпроқ ишлаяпмиз. Қизиқарли машқлар етарли. Умуман олганда, Манчини оғир-босиқ мураббий, ҳаммасини яхшилаб тушунтириб қўйди. Вазият худди Капелло термани бошқаргандаги каби давом этмоқда. Масалан, овқатланишга бутун жамоа бирга келиб, бирга кетади. Менимча, бу ўзаро якдилликни таъминлашда ас­қотади. Истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам, бошқа футболчилар билан мулоқот қиласиз.

— Паредесни суҳбатга тортмадингизми? «Инстаграм» орқали Тоттининг фанати эканингизни билиб олдик.

— Леандро билан гаплашадиган гапимиз кўп. «Динамо»да ўйнаб юрганимда Римдаги клиникада бир ой даволанганман. Ўшанда «Рома»нинг айрим ўйинларига ташриф буюрганман. Ҳаттоки, Италия кубоги финалини кўрганман. Ўша тиббиёт муассасаси шифокорлари Тотти билан ҳамкорлик қилишарди. Улар менга Франческонинг дастхати туширилган футболкани совға қилишган. Афсуски, унинг суҳбатидан баҳраманд бўлолмаганман.

— Манчини билан юзма-юз гаплашдингизми?

— Ҳа, танишдик, бироз гаплашдик. Майдондаги позициямни муҳокама қилмадик, лекин мураббий мени форвард ўрнида кўряпти. Манчини собиқ ҳужумчи сифатида биз билан кўпроқ шуғулланмоқда.

— Ўзингизга қайси чизиқда ўйнаш маъқулроқ?

— Биринчи ёки иккинчи ҳужумчи позициясида тўп суриш қулай. Сўнгги учрашувларда Дзюба билан анча ўйи­нимиз қовушди.

— Артём иккингиз битта хонада турасизми?

— Йўқ, у Жулиано билан яшаяпти. Мен ўзим қолдим.

— Конфедерациялар кубогидан кейинги «мессеж»ингиз омма орасида кўп муҳокама қилинди. Бу билан нима демоқчи бўлгандингиз?

— Тўғриси, мазкур ҳолат шов-шувга сабаб бўлишини кутмагандим. Аслида, ҳеч кимга мурожаат қилмоқчи эмасдик. Ўтган мавсум охирида голларни шундай нишонлашга келишиб олгандик. Ушбу ҳаракат нимани англатишини фақат мен, Дзюба ва Кержаков уччаламиз биламиз. Бу - ўзига хос сиримиз.

— Бир неча ҳафта олдин сизни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишди. Агентингиз Кирилл Логиновнинг айтишича, шунчаки, чизиқни босган экансиз. ОАВда эса Москва марказида пойга уюштирганингиз ёзилган.

— Биринчидан, шуни айтмоқчиманки, менинг агентим йўқ. Иккинчидан, иш шундай бўлганди: қайрилишда иккиталик чизиққа чиқиб кетдим. 30 метр­ юрганимдан сўнг ДАН ходимлари тўхтатишди. Москвада икки йилдан буён яшамаяпман, белгилар ўзгариб қолган экан. Ўша бурилишда бошқалар ҳам адашади. Агар пойга уюштирганимда, автоҳалокатга учрардим.

— Суд қарорига қаршилик қилмадингизми?

— Судга боришим мумкин эди, лекин ҳукм ўқиладиган кун машғулотларга тўғри келиб қолди. Футболни муҳимроқ, деб ҳисобладим.

— Черчесов билан охирги марта қачон гаплашдингиз?

— Мавсум якунлангач, Россия терма жамоасига чақирилганлар маълум бўлганидан сўнг суҳбатлашдик. У Конфедерациялар кубогида нима учун иштирок этмаслигимни тушунтирди.

— Қандай муносабат билдирдингиз?

— Албатта, ранжидим. Нима қилганда ҳам бу - мураббий қарори, уни ҳурмат қилишим керак. Черчесов менга «Машғулотларга зўр бер. Жаҳон чемпионати яқинлашяпти, у сенинг асосий мақсадинг бўлсин», деди.

— Асосий мақсадингиз жаҳон чемпионатида иштирок этишми?

— Биринчиси - Россия чемпионатида ғолиб чиқиш. Агар чемпионатда ўзимни кўрсатсам, мундиалда қатнашишимга шубҳа қолмайди.

— Смоловнинг «Зенит»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга қандай изоҳ берасиз?

— Аниқ шартнома имзоланмагунча барчаси шунчаки, гап-сўз, холос. Масалан, мени ҳам ҳар доим қаергадир жўнатишади.

— Смоловга қандай маслаҳат берардингиз: «Зенит»ми ёки Европа?

— «Кўҳна қитъа»нинг қаерига боришига қараб.

— Айтайлик, «Саутгемптон»?

— «Зенит»!

— Агар Дортмунднинг «Борус­сия»­си бўлсачи?

— Олдин Клопп ёқарди. Ҳозир барибир «Зенит»ни танлайман!

— Нима учун?

— Санкт-Петербург клубига ўтганимдан сўнг, бу жамоани Европада ҳурмат қилишларини тушуниб етдим.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:01, 23.07.2017. Ўқилди: 3193 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.