Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Спорт курашлари бўйича терма жамоа ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / кураш
Рукн: Янгиликлар
A A A

1-6 август кунлари Финляндиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар аъзоси ҳам иштирок этади. Эркин ва юнон-рум курашлари бўйича терма жамоаларимиз таркибига бештадан спортчи киритилган бўлса, аёллар курашида 3 нафар қизимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Тажрибали мутахассис Равшан Рўзиқулов устозлигидаги юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз таркиби ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби Илҳом Баҳромов, 2015 йилги Осиё чемпиони Тўрабек Тиркашев, қитъа чемпионати бронза медали эгаси Маҳмуд Баҳшиллоев, Осиё чемпионатининг кумуш медаль совриндори Жалгас Бердимурадов ва жорий йилда қитъа чемпионлигига эришган Темур Мирзо Мамажоновлар ҳисобига тўлдирилди.

Эркин кураш бўйича терма жамоамизга Александр Недорезов ва Олимжон Ҳикматовлар устозлик қилишади. Таркибга эса жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Ғуломжон Абдуллаев, делегациямиз таркибида спортнинг ушбу тури бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинларининг энг ёш полвони сифатида ном қозонган Аббос Раҳмонов, 2017 йилги Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби Иса Шапиев, унинг эгизаги - қитъа чемпионатининг бронза медали эгаси Жавраил Шапиев ва Осиё чемпиони Ҳасанбой Раҳимовлар киритилишган.

Ва ниҳоят аёллар кураши бўйича ташкил этиладиган мусобақаларда Осиё чемпионатининг бир йўла уч нафар бронза медаль соҳибалари Шаҳодат Джулибаева, Хадича Нажимова ва Набира Есенбаевалар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Қизларимизга жаҳон чемпионатида Аҳмет Кагарманов устозлик қилади.

Гувоҳи бўлганингиздек, Финляндияга мураббийлар штаби халқаро майдонларда тобланган, нуфузли мусобақаларда зафар қучиб, ғалаба нашидасини сурган ёш полвонларимизни олиб кетишмоқда. Демак, терма жамоамиздан жаҳон чемпионатида ижобий натижалар кутишга хақлимиз. Спортчиларимиз сўнгги бир неча ҳафта давомида мазкур нуфузли мусобақага тайёргарлик олиб боришди. Умид қиламизки, ўтказилган тинимсиз машғулотлар Тампере ареналарида ўз самарасини беради. Делегациямиз аъзолари эртага, 29 июль куни кечқурун Финляндияга жўнаб кетишади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:26, 28.07.2017. Ўқилди: 3252 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик