Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон кубоги. «Қўқон-1912» ярим финалга яқин келди, аммо...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичи доирасида "Қўқон-1912" ва "Насаф" жамоалари ўртасида жавоб ўйини бўлиб ўтди. Қарши шаҳрида бўлиб ўтган дастлабки ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Шу боис, бугунги учрашувни қўқонликлар ҳужумкор руҳда бошлашди. 3-дақиқада мезбонлар ажойиб комбинация ташкил этишди. Якуний зарба бироз кучсиз чиқди. 8-дақиқада меҳмонларда яхши имконият вужудга келди. Ислом Кенжабоевга сўнгги паллада тажриба етишмади.

20-дақиқа ўтиб бораётган пайтда меҳмонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида Филип Райевацни йиқитди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.

35-дақиқада  меҳмонларнинг ҳужуми хавфли чиқди бироқ самарасиз тугади. 42-дақиқада Суҳроб Бердиев чап қанотдан катта тезликда рақиб дарвозаси томон кириб борди. Аммо сўнгги паллада меҳмонлар ҳимоячиси хавфни бартараф этди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда “аждарлар” ҳисобни тенглаштиришга яқин келишди. Никита Рибкин ўз маҳоратини намойиш этган ҳолда тўпни ушлаб олди. Сўнгги дақиқада Филип Райевац рақиб дарвозасини ишғол этиши мумкин эди. Аммо унинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи таймни ҳам Нўъмон Ҳасанов шогирдлари шиддат билан бошлашди. Боиси кейинги босқичга чиқиш учун яна иккита гол киритиш лозим эди. Буни яхши ҳис етган футболчилар ҳужумга зўр беришди. Аммо тайм бошида бир қатор ҳужумлар самарасиз якунланди.

50-дақиқада жуда чиройли ҳужум ташкил этдик. Райевац-Сидиқов комбинацияси мухлисларнинг олқишларига сабаб бўлди. 65-дақиқада мезбонлар ажойиб комбинация ташкил этишди. Жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан кейин Жамшид Ҳасанов рақиб дарвозасини ишғол этди — 2:0.

Никита Рибкин бугун аъло даражада ўйнаганини таъкидлаш жоиз. Дарвозабонимиз бир неча марта "Қўқон-1912" жонига оро кирди. 74-дақиқада Андрей Сидоров ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди. 76-дақиқада омад меҳмонлардан очиқчасига юз ўгирди. Шаҳбоз Эркиновнинг дарвоза яқинидан боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

Битта гол "Қўқон-1912"ни ярим финалга олиб чиқарди ва мезбонлар олдинга ташланишди. Аммо гол уриш қаршиликларга насиб этди. 88-дақиқада Шаҳбоз Эркинов ҳисобни қисқартирди. Голдан кейин мезбон жамоа футболчилари рақиб дарвозаси олдида кетма-кет хавфли вазиятларни содир этишди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Сўнгги дақиқада эса "Насаф"нинг янги футболчиси Жасур Ҳасанов ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Қўқон-1912" 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар натижасида учрашувда дуранг қайд этилди.

Ўзбекистон кубоги, чорак финал, жавоб учрашуви
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Насаф» (Карши) – 2:2 (1:0)
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Акмалжон Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 21 (пен), Жамшид Ҳасанов – 65. – Шахбоз Эркинов – 88, Жасур Ҳасанов.
“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов (11. Андрей Сидоров-57), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев (4. Баҳодир Акрамов-62), 77. Мурод Холмуҳаммедов (5. Жалил Кимсанов-67), 99. Филип Раевац.
Захира: 12. Азиз Ашуров, 9. Носир Отақўзиев, 24. Иброҳим Раҳимов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
“Насаф”: 35. Санжар Қувватов, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Мақсуд Каримов (с), 6. Азиз Ғаниев, 10. Дилшод Раҳматуллаев (5. Ғолиб Ғайбуллаев,-90), 15. Шаҳбоз Эркинов, 18. Баҳром Абдураҳимов, 20. Ислом Кенжабоев (77. Жасур Ҳасанов-69), 34. Фарруҳ Сайфиев, 69. Драган Черан (22. Игорь Голбан-84), 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1. Умид Эргашев, , 27. Ислом Рашидхонов, 31. Сайдулло Раҳматов, 45. Бобир Абдухолиқов.
Дастлабки ўйин — 1:4

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 20:12, 28.07.2017. Ўқилди: 9075 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик