Ўзбекистон ёшлар термаси Арманистонга билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон ёшлар (U19) терма жамоаси Арманистон ёшлари билан 2та ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақида Арманистон футбол федерацияси (АФФ) расмий сайти хабар тарқатди.
Учрашувлар Еревандаги АФФ техник марказга тегишли майдонда 7 ва 9 август кунлари бўлиб ўтади. Баҳслар маҳаллий вақт билан 18:00да старт олади. Арманистонлик ёшлар бу ўйинларга тайёргарликни 5 августдан бошлашади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўртоқлик ўйинлари Александр Мочинов шогирдлари учун Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Саралаш босқичи шу йилнинг 31 октябрь - 8 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади. Унда вакилларимизга мезбонлардан ташқари Бангладеш, Шри-Ланка ва Мальдив термалари рақиблик қилишади.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:56, 02.08.2017. Ўқилди: 3758 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар