Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • 2:1
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • 1:2
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • 4:2
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:1
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • 3:3
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • 1:0
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Алавес
  • Суперлига
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Навбаҳор
      • 26.10.2025 16:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • 0:0
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • 3:2
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • 3:1
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • 1:1
      • Аталанта
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • -:-
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • -:-
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 19
2 Сандерленд 9 17
3 Манчестер Сити 8 16
4 Ман. Юнайтед 9 16
5 Борнмут 8 15
6 Ливерпуль 9 15
7 Тоттенхэм 8 14
8 Челси 9 14
9 Кристал Пэлас 8 13
10 Брентфорд 9 13
11 Ньюкасл 9 12
12 Астон Вилла 8 12
13 Брайтон 9 12
14 Эвертон 8 11
15 Лидс 9 11
16 Фулхэм 9 8
17 Бёрнли 8 7
18 Ноттингем Форест 8 5
19 Вест Хэм 9 4
20 Вулверхэмптон 8 2

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Лидс 2-1 Вест Хэм
9-тур Челси 1-2 Сандерленд
9-тур Ньюкасл 2-1 Фулхэм
9-тур Ман. Юнайтед 4-2 Брайтон
9-тур Брентфорд 3-2 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

26/10 19:00 Арсенал - Кристал Пэлас
26/10 19:00 Борнмут - Ноттингем Форест
26/10 19:00 Астон Вилла - Манчестер Сити
26/10 19:00 Вулверхэмптон - Бёрнли
26/10 21:30 Эвертон - Тоттенхэм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7416 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мишел Онеке терма жамоамизга фойда келтира оладими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЖЧ-2018 саралаш баҳсларининг ўта аҳамиятли иккита ўйини олдидан Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.

Бир қарашда, бу янгиликни анчадан буён кутаётгандик, десак тўғри бўлса керак. Айниқса, ушбу мутахассиснинг хорижлик экани кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Хуллас, эндиликда термамизда жисмоний тайёргарлик билан Чима Мишел Онеке шуғулланади.

Ушбу мураббийнинг таъриф-у тавсифи Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтида етарлича келтирилди. Онеке - Нигерия терма жамоаси собиқ футболчиси бўлиб, ўз вақтида Россиянинг «Анжи» клубида Гус Хиддинкка ёрдам берган. Аниқроғи, доғистонлик футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига масъул бўлган. Айнан шу иш 42 ёшли мураббийнинг фаолиятида энг таниқли давр ҳисобланади. Бундан ташқари, «Штутгарт» ва ПАОКда фитнесс-мураббий сифатида фаолият олиб борганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Чима Мишел Онеке ҳақида билишимиз лозим бўлган асосий маълумотлар шулардан иборат.

Албатта, шундай тажрибали мутахассиснинг Ўзбекистон бош жамоасида иш бошлагани ўз мевасини бермай қолмайди. Аммо масаланинг бош-қа томони ҳам бор. Онекега бўлган барча ҳурматни сақлаган ҳолда бир саволни ўртага ташласак - ўта муҳим учрашувлар ўтказилишига оз муддат қолган бир паллада, боз устига, термамиз таркиби йиғинларда бошқа, расмий учрашувларда эса умуман ўзгача кўриниш олишини инобатга олсак, бу мураббий жисмоний тайёргарлик бўйича сезиларли ўзгаришга қўл ура олармикан?

Мисол учун, бош жамоамизнинг Туркия сафарига асосан олий лигадаги футболчилар олиб кетилди. Мазкур йиғин жараёнида ички чемпионат вакилларининг Онекедан ниманидир ўрганишганига шубҳа йўқ. Аммо бу Хитой ва Жанубий Корея термаларига қарши баҳсларда шу ўйинчиларнинг аксарияти майдон четида қолади-ку. Майли, Чима Мишелнинг салоҳиятидан тўғри фойдалана билсак, бу нарса келгусида бизга асқотиши та-йин. Асосийси, футболчиларимиз тажриба тўплашади, жисмоний имкониятларида ўсиш кузатилади. Ва албатта, хорижлик мутахассиснинг меҳнатлари самара бериб, мундиал сари йўлимиз муваффақиятли якунланишидан умидвормиз. Бир сўз билан айтганда, мазкур тайинлов футболимизга фойда келтирсин.

Аслида, термамизга хорижлик мутахассис жалб этиш зарурати ҳақида сўнгги пайтларда кўп гапирилаётганди. Хусусан, ЎФФ раҳбарияти ҳам бу ишга жиддий киришиши натижасида мураббийлар штабида сербиялик Деян Журжевич иш бошлади. Аммо бу мутахассиснинг бугунги кунгача бўлган фаолияти нечоғли самара келтиргани фақат миллий жамоамиз мураббийларигагина аён. Зеро Ўзбекистон термаси ўйнаётган паллада Журжевич рақиблар ўйинини кузатиш учун сафарга жўнаган бўлади. Унинг қандай маълумотлар билан қайтгани эса, одатда, ошкор этилмайди.

Сербиялик мураббийдан фарқли равишда Онекенинг иши майдонда яққол кўринади. Яъни, агар у ҳақиқатан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига ижобий таъсир ўтказа олса, вакилларимизда лат ейиш хавфи камаяди, чарчоқ аломатлари бартараф этилади ёки ўйинчиларнинг тикланиш жараёни тезлашади.

Яхши биламиз, терма жамоа ихтиёрида футболчилар нари борса 10-15 кун бўлишади. Йирик мусобақалар ўтказилган тақдирда бу муддат икки баробар ортиши мумкин. Демак, шу вақт ичида фитнесс-мураббий зиммасига жисмоний тайёргарлик борасида катта ўзгаришлар қилиш масъулияти юклатилади. Айнан шу сабабга кўра, клуб ва терма жамоадаги иш жараёни турлича кечади. Клублар бир неча ой давомида футболчиларнинг тайёргарлигини шакл­лантиришади, терма жамоа эса фақат энг яхши формадаги ўйинчиларни чақиради. Шу боис ҳам одатда термада жисмоний тайёргарлик бўйича кучли мутахассисга эҳтиёж катта эмас. Онекенинг фаолиятига назар ташласак, ҳали бирорта миллий жамоада ишламаганини кўришимиз мумкин. Демак, бунақаси унинг тажрибасида илк марта рўй бермоқда. Ким билади дейсиз, айни турдаги дебют мураббийни янада жиддийроқ ишлашга ундар?! Демак, бу ҳам бизнинг фойдамизга ишлаши мумкин бўлган факторлардан яна бири.

Албатта, Онеке термага ёрдам беришни истайди. Ўз навбатида, ундан 3-4 кун ичида Виталий Денисовни майдонга қайтаришни талаб қилмаймиз. Бунга ишониш қийин. Ахир у фитнесс-мураббий, сеҳргар эмас. ЎФФ расмий сайтидаги хабарда келтирилишича, «миллий терма жамоада жароҳатлар эпидемияси тарқалганлиги сабабли, қолаверса, кейинги икки ўйинга юқори жисмоний тайёргарлик кўриш мақсадида» мураббийлар штабига Онеке таклиф этилган. Демак, хорижлик мутахассисдан талаб этиладигани - жисмоний ҳолатни мукаммал ҳолга келтириш.

Ўзбекистон миллий жамоаси 31 августда сафарда Хитой термасига қарши майдонга тушади. 5 сентябрда эса Жанубий Корея Тошкентда меҳмон бўлади. Бу учрашувлар ўзбек футболининг яқин келажагини белгилаб беради. Албатта, биз фақат ғалабага умид боғлаймиз. Ҳал қилувчи паллага жуда оз муддат қолмоқда. Бу вақтда Онеке нималарни ўзгартира олади? Бу ҳақида энди сентябрда гаплашамиз...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:03, 03.08.2017. Ўқилди: 9519 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 9
2 Борнмут Энтойн Семеньо 6
3 Бёрнли Джейдон Энтони 4
4 Брентфорд Игор Тиаго 4
5 Сандерленд Вильзон Изидор 3
6 Вест Хэм Жеррод Боуэн 3
7 Челси Мойсес Кайседо 3
8 Ливерпуль Юго Экитике 3
9 Тоттенхэм Ришарлисон 3
10 Кристал Пэлас Исмаила Сарр 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.