Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Юрген Гёде "Нефтчи"нинг Суперкубокдаги ғалабасига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Андижондаги «Бобур Арена» стадиони ҳақиқий футбол байрамига мезбонлик қилди. Ўзбекистон Суперкубоги учун кечган баҳсда Фарғонанинг «Нефти» жамоаси Тошкентнинг «Пахтакор» клуби устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.

Ушбу тарихий ғалабадан сўнг «Нефтчи» клубида фаолият юритаётган тажрибали мутахассис Юрген Гёде ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Юрген, авваламбор Суперкубокдаги зафар билан табриклаймиз! Сиз илгари ҳам юртимизда ишлагансиз. Бу гал жамоага мослашиш қандай кечди?

— Табрик учун ташаккур. Клубдаги ажойиб муҳит туфайли мослашиш қийин бўлмади. Барча бизни ўз оила аъзосидек қабул қилди ва доимий қўллаб-қувватлаб турди.

Ўзбекистондаги фаолиятингиз давомида илк бор Суперкубокда зафар қучдингиз. Ҳозирги ҳиссиётларингиз қандай?

— Туйғуларимни сўз билан таърифлаш қийин. Айниқса, кубокни Фарғонага олиб борганимизда кўчаларга чиқиб бизни кутиб олган минглаб мухлисларнинг қувончини кўриш беқиёс бахт. Уларга катта раҳмат айтаман.

Ушбу соврин фаолиятингиздаги энг муҳимларидан бири, дея оламизми?

— Шубҳасиз. Чунки бу — тарихий чемпионлик ва у жамоа солномасида алоҳида из қолдиради.

Руҳий жиҳатдан жамоани финалнинг сўнгги сонияларигача тайёр ҳолда ушлаб туриш қанчалик мураккаб бўлди?

— Финалда ҳар қандай кутилмаган ҳолат юз бериши мумкин. Лекин мен ўз шогирдларимга охирги сониягача ишонган эдим ва улар бу ишончни оқлашди.

Андижондаги баҳсда қайси футболчини алоҳида эътироф этган бўлардингиз?

— Мен фақат футболчиларни эмас, балки бу ғалаба учун меҳнат қилган ҳаммани — шифокорлар, жисмоний тайёргарлик мураббийлари, администратор ва клуб раҳбариятини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Бу — умумий меҳнатимиз маҳсули.

Стадиондаги муҳит ҳақида нима дея оласиз?

— «Бобур Арена»га ташриф буюрган ва трибуналарни тўлдириб, жамоани олдинга ундаган фарғоналик мухлисларга фақат «Браво!» дейиш мумкин. Улар яратган муҳит ҳақиқатан ҳам ажойиб бўлди!

Киритилди: 22:53, 16.03.2026. Ўқилди: 2235 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик