Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Цементчи" бош мураббийи: «Футболчиларимиз жамоадан қарздор»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Интервьюлар
A A A

Табиийки, биринчи лига вакиллари ҳам ҳал қилувчи босқич ўйинларига алоҳида тайёргарлик кўришмоқда, айниқса, етакчилар. Хусусан, биринчи даврада 41 очко тўплаган ва турнир жадвали пешқадами бўлиб турган Қувасойнинг «Цементчи» клуби Туркиянинг Анталия шаҳрига бориб келди.

Шу кунларда жамоанинг ўқув-машғулотлари Қувасойда давом эттириляпти. Айтиш жоиз, «Цементчи» бош мураббийи Абдумалик Ҳакимовнинг натижалари йилдан йилга яхшиланмоқда.

Вақтида футболчи сифатида айнан қувасойликлар шарафини ҳимоя қилган ёш мутахассис 2015 йили 4 ва кейингисида 3-ўринни таъминлаганди.

Мана, жорий мавсум жамоа олий лигага кўтарилишга даъвогар бўлиб турибди. Хуллас, жамоа бош мураббийи билан суҳбатимиз, иккинчи даврага тайёргарлик ва Туркия сафари хусусида кечди.

- Яқинда Туркиянинг Анталия шаҳридан қайтдинглар. У ерда йиғин олиб борилдими ёки...?

- Туркияга шунчаки, ҳордиқ чиқариш учун бордик. Яъни у ерда ҳеч қандай машғулот ўтказмадик. Чунончи, клуб раҳбарияти биринчи даврани пешқадам сифатида якунласак, футболчилар ва мураббийлар штабини рағбатлантиришга ваъда берганди.

Хуллас, клуб ўз олдига қўйилган вазифани бажарди ва раҳбарлар ваъдага вафо қилиб, Туркияга юборишди. Насиб қилса, энди кейинги мавсум олдидан Анталияга ўқув-машғулотлар йиғини учун борамиз.

- Олий лига йўлланмаси қўлга киритилса ҳам, қандайдир мукофот оласизларми?

- Албатта. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, олий лигада ўйнаш ҳуқуқини олишимиз шарт. Демоқчиманки, бу вазифани хорижга бориш ёки қандайдир қимматбаҳо совғага эришиш учунгина амалга оширмаймиз.

Ахир олий лига йўлланмасининг ўзи футболчилар учун энг катта совға бўлади. Айни пайт Қувасойда шуғулланяпмиз. Йиғинга ўзим ўйинларини кўрган ва кузатиб юрган янги футболчиларни ҳам жалб қилганман.

-  Улардан кимларни алоҳида кўрсата оласиз?

- Машғулотларимизга 7-8 нафар янги футболчи қўшилганди. Ўз ўрнида, айрим йигитлар сафимизни тарк этишди. Дейлик, Умид Матмусаев ва Оқил Маҳмудовга жавоб бердик. Умид «Машъал»дан таклиф олганди ва унинг кетишига қаршилик кўрсатмадик.

Собиқ футболчиларимиз - Жамшид Қобулов ва Суннатилло Эрматовни ортга қайтардик. Улар ўтган мавсумдаги ажойиб ўйинлари билан олий лига жамоалари эътиборига тушгандилар.

Якунда клуб раҳбарияти Қобуловни «Нефт­чи» ва Эрматовни «Обод»га қўйиб юборганди. Мана, жамоамиз олдига улкан мақсад қўйилганини ҳисобга олиб, ҳар иккисини қайта чақириб олдик. Улар айни пайт жамоамиз маш­ғулотларида иштирок этишмоқда.

- Тушунарлики, олий лига йўлланмасини ютиш осон эмас. Хўш, «Цементчи» иккинчи даврада бўладиган жиддий курашга нечоғли тайёр?

- Ҳақиқатан ҳам, буёғига ўйинлар ўта муросасиз кечиши тайин. «Андижон» ва «Сурхон» каби рақиблар ҳам элитага қайтишдан умидвор.

Демакки, озгина эътиборсизлик қимматга тушиши мумкин. Муҳими, мақсад сари барқарор интилишда давом этсак, бас. Ортга йўл йўқ. Мақсад олий лигага чиқиш экан, бу борада барча имкониятларни ишга солиш шарт. 

- Дейлик, «Цементчи» олий лигага чиқса, жамоанинг уй стадиони барча талабларга жавоб берадими?

- «Цементчи» вақтида олий лигада ўйнаган. Тўғри, айни пайт стадионнинг ўзига яраша камчиликлари бор. Лекин кучлилар сафига йўл олсак, улар бартараф этилади, албатта. Ишонаманки, бу борада муаммо туғилмайди.

- Туркия саёҳатини назарда тутсак, жамоанинг молиявий ҳолати чакки эмас. Лекин олий лигада ўйнаш анча кўп харажат талаб қилиши ҳам тайин.

- Айни ҳолат бўйича гапирсам, қарз­дорлик йўқ. Биринчи давранинг барча ўйинлари учун маош ва мукофот пуллари вақтида берилди. Хуллас, бу масаладан кўнгил тўқ.

Аксинча, футболчилар жамоадан қарздор. Бу қарз­ни узишнинг битта йўли бор - олий лига йўлланмасини қўлга киритиш. Умуман, раҳбарият олий лигага чиқиш вазифасини қўйган экан, агар буни уддаласак, шунга яраша чора-тадбирларни кўради.       

- Энди тайёргарлик хусусида: йиғин сифатидан кўнглингиз тўл­яптими?

- Ҳаммаси режа асосида кетяпти. Хусусан, ўртоқлик учрашувларига жиддий ёндашяпмиз. Ўйлайманки, «Нефтчи», «Навбаҳор» ва «Қўқон-1912» каби олий лига вакилларига қарши кечадиган назорат баҳслари жамоамизга катта наф беради. Бундан ташқари, «Андижон» билан куч синашишни режалаштирганмиз.

- Якунда жамоа мураббийлар штаби хусусида ҳам маълумот берсангиз...

- Жорий мавсум Илҳом Зайлобиддинов ва Элдор Сакаев билан бирга ишлаяпмиз. Жамоамизнинг муваффақиятли иштирокида уларнинг хизматлари ҳам катта.

Ўзим вақтида «Цементчи» шарафини ҳимоя қилганман. Қувасойда мураббий сифатида иш бошлаганимга эса 3 йил бўлди.

Битта жамоанинг тўлиқ шаклланиши учун маълум вақт керак, албатта. Муҳими, биз қисқа фурсат ичида олий лига клублари учун бир қатор футболчиларни тайёрлаб бердик.

Мисол учун, Нодир Камолов ва Элёр Акбаров «Қизилқум»да, Умид Матмусаев ва Суннат Эрматов «Обод»да, Жамшид Қобулов эса «Нефтчи»да ўйнади. Хуллас, меҳнатларимиз самарасиз кетмаётганидан хурсандмиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:19, 04.08.2017. Ўқилди: 3616 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик