Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Субименди: «Арсенал»нинг ҳозирги ҳолатига мавсум бошидаёқ рози бўлардик» [0]

Собиқ ҳакам: «Реал»нинг «Бавария»га урган иккита голи бекор қилиниши керак эди» [0]

Гюлер, Ферран, Упамекано — Чемпионлар лигаси ҳафта рамзий терма жамоасида [0]

Росеньор: «Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед»даги муваффақиятларидан ҳайратда эмасман» [0]

Росеньор журналистнинг саволидан ажабланди [0]

«Нефтчи» Президент қарорида белгиланган кабеллаштириш дастурини биринчи бўлиб якунлади [0]

Субименди «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [0]

«Олтин тўп – 2026»: Майкл Олисе кучли учликка кирди, Месси ва Роналдунинг позициялари ўзгарди [0]

«Реал» Жозе Моуриньюни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда [0]

Истеъдодлар фабрикасига киритилган сармоя — Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муроса билмас Вильяр ёки Испания футболи раҳбари қамаладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган ҳафта Испания футбол федерацияси раҳбари Жанубий Америкада ишлаётган ўғли билан бирга ҳибсга олинди. Табиийки, бу воқеа жаҳон футбол жамоатчилиги ўртасида катта шов-шувга айланди.

Ҳафта охирида Испанияда мамлакат футбол федерацияси президенти, 67 ёшли Анхель Мария Вильяр қўлига кишан солинди. У бир қатор жиноятларда айбланмоқда - коррупция иши, ҳужжатларни сохталаштириш, ташкилот маблағини ўзлаштириш ва ҳоказо... Эътиборлиси, Анхель Вильяр қатори унинг ўғли Горка Вильяр, шунингдек, ташкилот вице-президенти Хуан Пардон ҳамда Тенерифе футбол федерацияси бош котиби Рамон Бускга ҳам тегишли айбловлар эълон қилинди.

Анхель Вильяр ҳақида

Ушбу функционер испан футболига узоқ 1988 йилдан буён раҳбарлик қилаётганди. Хусусан, жорий йил май ойида, яъни яқиндагина Вильярни ҳисоб бўйича 8-муддатга сайлашганди. Вильяр даврида Испания термаси барча кўтарилишлар ва қулашларни бошдан кечирди. Дейлик, Евро-92 финал босқичига чиқолмаган испанлар кейинчалик мисли кўрилмаган ғалабаларни тантана қилишди. Айниқса, 2008-2012 йиллар оралиғи жуда омадли келиб, «қизил фурия» бу даврда 2 марта Европа чемпиони бўлди, жаҳон кубоги соҳибига айланди. Қолаверса, мамлакатнинг турли ёш тоифасидаги терма жамоалари томонидан ҳам қойилмақом натижалар қайд этилди.

Собиқ футболчи

Вильяр ҳисобида футболчилик пайти қўлга киритилган биттагина сов­рин бор. У 1973 йили 12 йиллик қадрдон клуби -  «Атлетик» (Бильбао) сафида Испания кубоги соҳибига айланган. Яна 4 йилдан сўнг эса УЕФА кубоги финалида иштирок этган. Испания терма жамоасидаги статистикаси эса камтарона - атиги 22та ўйин. У майдонда асосан ярим ҳимоя­чи вазифасини бажарган.

УЕФА бошқарувини қўлга олиши мумкин эди

Ҳа, шундай, аммо ўз номзодини муддатидан олдин «ўчирди». Гап шундаки, Вильяр 2 йилча аввал ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022га мезбон танлаш жараёнига боғлиқ очилган иш юзасидан кўрсатма беришни хоҳламади ва шу билан ўзи ҳам коррупцион можарога аралашиб қолди. Мишель Платини истеъфога чиқарилганидан кейин эса, шунчаки, УЕФА президенти бўлишга даъвогарлар қаторида туришни истамай, ўз номзодини қайтариб олди.

Евро-2016да мудраш

Ўтган йилги Европа чемпионатида испаниялик арбоб обрўсига путур етгани аниқ. Чунончи, у Анг­лия ва Словакия термалари ўртасидаги ўйин (0:0) пайти маълум муддат мудраб ўтирди. Табиийки, Вильярнинг «уйқу саҳнаси» операторлар назаридан четда қолмади.

Ла-лига раҳбарияти билан муросасизлик

Вильярнинг асосий душманларидан бири - бу Испания профессионал футбол лигаси президенти Хавьер Тебас. Улар неча йилдирки, сира муроса йўлини тополмаяптилар. Бунинг асосий сабаби ҳам тайин - Тебас «Реал» фанати ҳисобланса, Вильяр «Барселона» билан яхши алоқада. Ваҳоланки, Анхель Мария испан футболи бошлиғи сифатида барча маҳаллий федерациялар раҳбарияти билан яхши алоқа ўрнатиши шарт эди.

Ўғли ҳақида маълумот

Горка Вильяр - бутун бошли КОНМЕБОЛ бош директори. У Лотин Америкасидаги клуб турнирлари телевизион ҳуқуқини сотишга боғлиқ фирибгарликда айбланмоқда. Аслида ҳаммаси ярим йилча олдин бошланганди. Бундан ташқари, гумон қилинишича, кичик Вильяр Швейцарияда келишилган ўйинларни ташкиллаштириш билан шуғулланган.

Ношуд дипломат

Гарчи Вильяр узоқ йиллардан буён юқори лавозимни эгаллаб турган бўлсада, уни унча ёқтиришмайди. Дейлик, тажрибали функционер ношуд дипломат сифатида кўп танқидга учрайди. Умуман, у фаолияти давомида терма жамоага бош мураббий тайинлаш, телеҳуқуқлар савдоси, аёллар футболи ва келишилган ўйинлар юзасидан кўплаб можароларга юз тутган. Оддий айтганда, испан футболи ихлосмандлари Вильярдан қаттиқ зерикишганди...

фикр

- Мария Вильяр ҳаттоки, VAR ибораси (видеотакрорлар технологияси) нимани англатишини ҳам билмайди. Хавьер Тебас Испания лигаси президенти.

- Горка - Лотин Америкаси футболини бошқараётган мафиянинг мия маркази. У қонунбузарликларда оддий иштирокчи эмас, балки бош ижрочи шахсдир. Қачонки, пулни ўзлаштириш ҳақида сўз очилса, гап айнан Горка Вильярга бориб тақалади». Хосе Луис Чилаверт (Парагвай терма жамоаси собиқ дарвозабони).

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:31, 04.08.2017. Ўқилди: 3050 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик