Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5929 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.10.2025

      05:35 "Непобедимый".
      06:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      12:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      20:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      01:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      03:10 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.10.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:35 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...".
      10:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:40 "Команда мечты".
      17:10 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      19:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      19:55 "Непобедимый".
      20:25 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      22:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      23:10 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      00:35 "Команда мечты".
      01:05 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Динамо" (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 193 в Грозном, Россия. Джамбулат Селимханов против Рустама Керимова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Лыжный спорт".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      19:30 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футзал. Бетсити Суперлига. КПРФ (Москва) - "Новая генерация" (Сыктывкар). Прямая трансляция.
      23:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      07:00 Триатлон. supertri League. Этап 4 в Тулузе, Франция.
      08:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      09:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      15:00 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      22:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Ҳайдаров: «Тактика учун аввало, сабр керак»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-22
Рукн: Интервьюлар
A A A

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати-2018 саралаш турнирида муносиб иштирок этди. Муҳими, анча жиддий руҳ касб этган мусобақа футболчиларимиз учун омадли келди - 3та ўйин ва шунча ғалаба.

Аввалига Ливан термаси мағлуб этилди (3:1), кейин Непал ва БАА жамоалари устидан бир хил кўринишда ғалабага эришилди - 2:0. Айниқса, сўнгги турда БАА ёшлари билан бўлган ўйинда қайд этилган ғалаба мухлисларни беҳад қувонтиргани аниқ.

Зеро, БАА футболи охирги йилларда айнан ёшлар тоифасида арзирли натижаларга эришаётган эди. Хўш, Ўзбекистон термаси бу масалада саралашдаги асосий рақибидан ўзиб кетганми ёки ғалабада бошқа сабаблар ҳам бор? Бош мураббий Равшан Ҳайдаров билан сафар таассуротлари юзасидан уюштирган суҳбатимиз шу ва бошқа масалаларни қамраб олди.

УМУМИЙ ТААССУРОТ

- Равшан ака, аввало, саралаш раундидаги ғалаба билан табриклаймиз. Суҳбатимиз бошида мусобақа таассуротлари ҳақида гапириб берсангиз.

- Ҳар қандай саралашда бўлгани каби бунисида ҳам олдимизга битта вазифа қўйилганди - йўлланма ютиш. Буни ишончли тарзда уддалаганимиздан хурсандман.

Аслида ўйинлар анча жиддий руҳда кечди. Боз устига, ёзнинг жазирамасида Амирликларда майдонга тушишнинг ўзи осон эмас. Муҳими, йигитларни бундай шароитда ўйнашга муносиб тайёрлангандик.

Айниқса, Қатарда олиб борилган йиғин катта ёрдам берди. Чунки у ерда худди БААдаги об-ҳаво шароитида шуғулландик. Бу якунда самарасиз кетмади.

- Табиийки, БАА термаси устидан қозонилган ғалаба мухлисларни алоҳида шодлантирди. Бинобарин, бу жамоа ёшлар футболида анча обрўли саналади. Хўш, рақиб ҳақида қандай фикр билдирасиз?

- БАА ёшлар термасининг ҳозирги таркиби ҳам жуда кучли. Амирликлар билан аввал ҳам Осиё чемпионатида ўйнаганмиз. Шу боис, уларни яхши билардик. Ўз навбатида, мезбонлар ҳам бизнинг ўйиндан хабардорлар. Айтиш жоиз, рақибнинг айни таркибига бир қатор кучли футболчилар қўшилишгани яққол сезилди.

Тўғри, бизга қарши ўйнаганлар орасида Аҳмад Халил ёки Умар Абдулраҳмон даражасидаги иқтидорлар кўзга ташлангани йўқ. Аммо шунга қарамай, жамоа ихтиёрида етарли салоҳиятга эга йигитлар бор. Хуллас, БААда ҳамон Осиё даражасида кучли жамоа шакллантириш ишлари давом эттирилмоқда.

- Хулоса ўрнида «БАА ёшлар термаси кучли, аммо бизники ундан-да кучлироқ», дейиш мумкинми? Ахир рақиб ўз уйида мағлубиятга учратилди...

- Йўқ, бундай хулоса чиқариш ярамайди. Такрор айтаман, БАА ёшлар термаси ҳозир ҳам кўп нарсаларга қодир. Ғалабамизга келсак, бизга тўғри танланган стратегия ва тактика асқотди. Яна мусобақа давомида кучни тенг тақсимлашга ҳаракат қилдик. Дейлик, Ливан термаси устидан ғалаба қозонгач, непалликлар билан баҳсда имкон борича ротацияга қўл урдик. Яъни бир қатор футболчиларга дам берилди ва улар БАА термасига қарши ўйин олдидан нафас ростлаш имкониятига эга бўлишди.

Менимча, айни шу ҳолат ҳам фойдамизга ишлади. Чунки рақиб барча ўйинда деярли бир хил таркибга таянди ва ҳал қилувчи ўйингача кўпроқ куч йўқотганди. Ҳар ҳолда, 1-2 футболчи алмаштирилганини айтмасак, БАА термаси 3та ўйинда ҳам битта таркиб билан ҳаракатланди.

Биз аксинча, кучни тўғри тақсимлашга уриндик ва охирги ўйинда шу устунликдан фойдаландик. Умуман, барча учрашувларда имкон қадар ақлга таянган ҳолда ўйнашга интилдик. Демоқчиманки, рақибни обдон югуртириб, чарчатганимиздан сўнг ўйин боришини тўлиқ назоратга олдик.

Мисол учун, мезбонлар биз билан ўйинда 2тагина қўпол хатога йўл қўйишди ва тезкор футболчиларимиз гол уришни пайсалга солишмади. Қисқаси, барчаси пухта ўйлангани учун ҳам ғалабага эришдик. Яна ўйинчи алмаштиришлар ҳам эффект­ли чиқди. Бу борада етарли тажрибага эгамиз ва буни амалда исботладик.

РОТАЦИЯ

- Айнан ротация масаласида савол: мана, футболчи алмаштиришдан унумли фойдаланилгани ҳисобига муваффақиятга эришилганини таъкидлаяпсиз. Аммо аксарият мусобақаларда жамоаларимиз мураббийлари бир хил таркибдан фойдаланаверишгани боис, мағлубият қайд этилганини кўп кўрганмиз.

- Бунинг бир қатор сабаблари йўқ эмас. Ҳозирги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида бемалол ротациядан фойдаланиш имконияти бор. Қўл остимда тенг кучга эга 2та таркиб йиғилгани боис, Непал термасига қарши баҳсда баъзи футболчиларга дам беришдан чўчимадим.

Аслида ёшлар ва ўсмирлар футболида бунақаси кам учрайди. Кўпинча асосий таркибдагилар савия бобида яққол ажралиб туришади ва захирадан фойдаланиш имконияти пасаяди. Мураббийлар имкон даражасида изланишади. Асосий таркиб вакиллари билан бемалол беллашадиган футболчилар бор экан, нима учун ротация қўлламаслик лозим?

Камига жазирама иссиқда кунора майдонга тушишга тўғри келса. Албатта, ҳамма кўпроқ футболчини майдонга туширишни истайди, аммо доим ҳам бунга имкон туғилавермайди. Мана, Осиё чемпионати саралашида захира ўриндиғимиз «узун»лиги қўл келди. Агар таркибда кучли футболчилар сафи кенг бўлса, бу муаммо эмас.

- Достон Ҳамдамов ва Рустам Ашурматов жароҳат туфайли саралашда иштирок этишмади. Бу футболчиларнинг термадаги келажаги ҳақида нима дея оласиз?

- Иккиси ҳам жамоага асосий номзодлардан ҳисобланади. Афсуски, улар  жароҳат ва соғлик билан боғлиқ муаммолар сабаб, саралашдан четда қолишди. Агар сафда бўлишганда, албатта, жамоага таклиф этардик. Умуман, Достон ва Рустамнинг термада ҳали кўп ўйнашларига ишонаман.

Биз бу сафар таркибни асосан 1995 ва 1996 йилларда туғилган футболчилардан шакллантиришга ҳаракат қилдик. Шунингдек, 1997 йили таваллуд топган ўйинчилар орасида энг иқтидорларини ҳам жалб этдик. Жамоада етарли рақобат мавжуд. Шу курашда устун келганлар термадан албатта, жой олишади.

САБР

- Футболчиларга ўз ғояларингизни етказишда муаммо учрамаяптими? Ҳар ҳолда, жамоада мураббий алмашган вақт бу осон эмас.

- Ҳеч қандай муаммо йўқ. Чунки бу йигитлар билан аввал ҳам ишлаганман, дейлик, 1995-1996 йилларда туғилган ўйинчиларни жаҳон чемпионатига олиб боргандим. Демак, бир-биримизни аввалдан яхши биламиз. Ҳар қандай тактикани жорий этишда сабр катта ўрин тутади.

Футболчилар ўйланган режага тоқат билан амал қилишлари лозим. Ҳозир уларда тактик билим даражаси анча ошди ва кўрсатмаларни сифатли бажаришмоқда. Ёшлик вақтларида эса шу масалада муаммолар учрарди. Мисол учун, баъзи учрашувларда қизиққонлик билан ҳовлиқиб ўйинга киришиб кетишар, бунинг оқибатида эса хатолар юзага келарди. Энди футболчилар бироз улға­йишди ва ақлга таяниб ҳаракатланишни ҳам ўрганишди. Хусусан, БАА термасига қарши кечган ўйинда аввалги камчиликларни тўғрилай олдик.

Шундай кучли рақиблар билан баҳсларда, боз устига, оғир об-ҳаво шароитида услуб ва тактика шаклланади. Ёшлар футболига боғлиқ битта камчилик бор -  ҳовлиқиш. Ваҳоланки, футболда ҳам ақл биринчи ўринда туради. Хитойда ўтадиган Осиё чемпионати бу ёш тоифасидаги жамоамиз учун сўнгги халқаро мусобақа бўлади. Шундан сўнг таркибда фақат 1997 йил ва ундан кейин туғилган ўйинчилар қолиб, кейинги циклга тайёрлана бошлайдилар.

Шуни назарда тутиб, йигитлар билан алоҳида суҳбатлашиш асносида ҳаммасини тўғри тушунтиришга интилдик. Халқа­ро тажриба жуда зарур. Мана шундай ўйинлар келажакда миллий жамоага чиқишда кўприк вазифасини ўташи мумкин. Яна футболчининг хорижга йўл олишига ҳам ёрдам беради.

Уларга бу гапларни тўлиқ етказа олдик, деб ўйлайман. Ишонаманки, шогирдларим Осиё чемпионатида ҳам ўзларини кўрсатишади. Ахир бундай имконият ҳар доим ҳам юзага келавермайди.

ЭСКИ ЖАМОА

- Бу жамоани Жасур Абдураимовдан қабул қилиб олдингиз. Унинг йигитлар билан анча-мунча иш олиб борганига гувоҳ бўлганмиз. Бошқарув сизга топширилгач, нималарни ўзгартирдингиз ёки аксинча, сақлаб қолдингиз?

- Мен учун Ўзбекистон ёшлар термаси бегона эмас, боя айтдим, жаҳон чемпионатида бирга иштирок этганмиз. Шу боис, кўп нарсани ўзгартиришга ҳожат сезилмади. Жасур Абдураимов 1997 йили туғилган футболчилар билан аввалдан ишлагани учунми, таркибга асосан уларни  жалб қилаётганди.

Мен эса 1995-1996 йилларда туғилган ўйинчиларга ҳам эътибор қаратдим. Шу билан бирга 1997 йили таваллуд топганлардан энг иқтидорларини ҳам чақиряпман. Шундай экан, ҳеч қандай муаммо кузатилмаяпти - ҳаммаси бир маромда давом этяпти.

- Энди жамоангиз келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал раундида иштирок этади. Бироқ бўлажак мусобақа ҳеч қандай йирик турнирга йўлланма бермайди. Балки шунинг учун 1997 йили ва ундан кейин туғилган ўйинчиларга кўпроқ аҳамият қаратиб, Олимпиада-2020 учун курашадиган таркибга тажриба тўплаш имконини берган маъқулдир?

- Бу ҳолда Ўзбекистон миллий жамоасига энг яқин номзодлар ҳисобланган 1995 ва 1996 йилларда туғилган футболчилар тақдири нима бўлади? Улар ўз ёш тоифаларидаги мусобақада иштирок этиш ва халқаро тажриба тўплашга ҳақлилар. Бу тажриба кейинчалик ўзларига ҳам, футболимизга ҳам наф келтириши аниқ.

Боз устига, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати анча жиддий мусобақа. Унда ўзбек футболи шаъни учун курашилади. Демак, муносиб иштирок этиш шарт.

Яна 3 йилдан сўнг Олимпиада саралашида қатнашадиган таркибга келсак, ҳозир ёшроқ футболчиларни ҳам йиғинларга чақириб, энг кучлиларини саралаб  оляпмиз. Шундай экан, тажриба тўплаш масаласида муаммо бўлмайди, менимча.

Зафар ҚОСИМОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:36, 05.08.2017. Ўқилди: 3977 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.