Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба.

      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 3:1
      • Вильярреал
      • 05.10.2025 17:00
      • Алавес
      • 3:1
      • Эльче
      • 05.10.2025 19:15
      • Севилья
      • 4:1
      • Барселона
      • 05.10.2025 21:30
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Бетис
      • 05.10.2025 21:30
      • Реал Сосьедад
      • 0:1
      • Райо Вальекано
      • 06.10.2025 00:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 05.10.2025 15:30
      • Удинезе
      • 1:1
      • Кальяри
      • 05.10.2025 18:00
      • Болонья
      • 4:0
      • Пиза
      • 05.10.2025 18:00
      • Фиорентина
      • 1:2
      • Рома
      • 05.10.2025 21:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Женоа
      • 05.10.2025 23:45
      • Ювентус
      • 0:0
      • Милан
  • Суперлига
      • 05.10.2025 17:00
      • Нефтчи
      • 2:0
      • Андижон
      • 05.10.2025 17:00
      • Шўртан
      • 1:2
      • Сўғдиёна
      • 05.10.2025 19:15
      • Қизилқум
      • 1:0
      • Машъал
      • 05.10.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 05.10.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • 2:1
      • Бёрнли
      • 05.10.2025 18:00
      • Ньюкасл
      • 2:0
      • Ноттингем Форест
      • 05.10.2025 18:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Брайтон
      • 05.10.2025 20:30
      • Брентфорд
      • 0:1
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5883 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 06.10.2025

      06:25 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      08:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      16:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      00:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      04:00 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 06.10.2025

      06:40 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Финал.
      10:10 "Небесная грация".
      10:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      15:35 "Команда мечты".
      16:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      16:55 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Мужчины. Команды. Финал.
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Финал.
      22:45 "География спорта". Камышин.
      23:15 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      00:40 "Команда мечты".
      01:10 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      04:35 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Мужчины. Команды. Финал.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 06.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Зенит" (Санкт-Петербург) - УНИКС (Казань).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Анастасия Логунова.
      11:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 11-й тур. ЦСКА (Москва) - "Спартак" (Москва).
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "География спорта". Камышин.
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Авангард" (Омск) - "Автомобилист" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "КАМАЗ" (Набережные Челны) - "Урал" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Профессиональный бокс. "Бетсити. IBA. Pro 10". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Д/с "Фабрика грёз: Бенфика".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 06.10.2025

      05:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Даунхилл.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:45 Триатлон. supertri League. Этап 4 в Тулузе, Франция.
      11:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      12:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      13:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      15:00 Велошоссе. Чемпионат Европы в Ардеше, Франция. Женщины. Групповая гонка.
      16:30 Велошоссе. Чемпионат Европы в Ардеше, Франция. Мужчины. Групповая гонка.
      18:25 LIVE Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки. Прямая трансляция.
      20:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      20:30 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Женщины. Болдеринг. Финал.
      22:00 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      23:00 Конный спорт. Конкур. Лига наций. Финал в Барселоне, Испания.
      00:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      01:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      03:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      04:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Диего Марадона: “Мен кашандаман?! Эҳтимол, аммо…”

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
1960 йилнинг 30 октябрида Аргентинанинг Буенос-Айрес вилоятида, тегирмончи дон Диегонинг оиласида чақалоқ дунёга келди. Уй бекаси Далма Салвадора Франко турмуш ўртоғига қўчқордек ўғил ҳадя этди ва кейинчалик дунё футболи қиролига айланган Диего Армандо Марадонанинг тарихи бошланди.

ШОНЛИ ДАВРЛАР ОҒУШИДА

Кичик Диего 7 ёшида футбол билан шуғулланган, 16 ёшга тўлиши арафасида «Архентинос Хунирос» жамоаси таркибида профессионал футболчи сифатида илк ўйинини ўтказган. У 1979 йилда Токиода ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, турнирнинг энг яхши футболчиси бўлганди. У Аргентина терма жамоасининг Токиодаги зафарли иштирокида муҳим ўринни эгаллаганди.

1981 йилда Марадона "Бока Хуниорс" таркибида мамлакат чемпиони бўлган, 1982 йилда асосий терма жамоа билан жаҳон чемпионатида иштирок этди. Унинг турнирдаги илк иштирокидан кейин мухлислар унга жаҳон футболида Пеленинг ўрнини эгалловчи янги юлдуз сифатида қарай бошлашди.

Мундиалдан кейин Марадона "Барселона" билан шартнома тузган, Испаниядаги икки мавсумда у жамоаси билан мамлакат кубогини қўлга киритган. Лекин футболчи жароҳат туфайли ўзини кутилганидек намойиш эта олмайди ва жамоа раҳбарияти ишончини оқламайди. Шундан сўнг, уни Италияга, "Наполи" жамоасига трансфер қилишади.

У Италияда ўз фаолиятининг энг юлдузли даврларини ўтказди. 1991 йилгача Марадона "Наполи"га 2 марта Италия чемпионлигини олиб берди ва бир мартадан Италия Кубоги ҳамда УЕФА кубогига эга чиқди.

1986 йилда Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати Аргентина терма жамоасининг зафарлари билан ёдда қолди. Бу турнирни эслашларига сабаб бўладиган энг асосий воқеа эса Диего Армандо Марадона иштирокида содир бўлган. У Англия терма жамоасига қарши ўйинда аввалига рақибнинг 6 нафар футболчисини алдаб ўтиб, гол урган. Унинг ўйиндаги иккинчи голи бош аралаш қўл билан урилган. Футболчининг ўзи кейинчалик бу голни "Худонинг қўли орқали урилган гол" дея тарифлаган.

Неаполда мухлислар Марадонани илоҳийлаштиришган, 1988 йилда шаҳарда "Марадонианлар черкови" барпо этилган. Бу янги эътиқод вакиллари учун янги йил 1960 йилнинг 30 октабри ҳисобланади. Улар Диего томонидан Англия дарвозасига 2та гол урилган 22 июн кунини ўзига хос "Пасха байрами" сифатида нишонлашади.

МУЗАФФАР ОСМОНДАГИ ҚОРА БУЛУТЛАР

1990 йилда Италияда ўтказилган мундиалда Аргентина терма жамоаси кумуш медаллар билан кифояланишга мажбур бўлди. Германиянинг кейинги 10 йил давомида жаҳон футболида энг кучлилардан бири бўлган ёш таркиби финалда ғалаба қозонди.

1990 йилги жаҳон чемпионати аргентиналиклар учун янада қайғули бўлди. Терма жамоанинг асосий футболчиси Марадона шифокорларнинг хатоси туфайли кокаин қабул қилганликда айбланиб, дисквалификацияга учрайди. 15 ойга футболдан четлатилган футболчи 1991 йилдаёқ амалда футболчиликни якунлашга мажбур бўлади.

У расман 1997 йилда футболчилик фаолиятини якунлангани ҳақида эълон қилган бўлса-да, кейинги давр унинг учун инқироз даври бўлди.

Марадона ўз фаолияти давомида 687та ўйин ўтказиб, 363та гол урган. (Шундан Аргентина терма жамоасида 113та ўйин, 50та гол).

Футболчилик фаолиятини якунлаган Марадона Аргентина ва Италиядаги телеканалларда шарҳловчи сифатида фаолият кўрсатади. У 2005 йилнинг июнидан 2006 йилнинг августигача "Бока Хуниорс" жамоасида вице-президент сифатида ишлайди. Шунингдек, бир нечта филмларда суратга тушади.

2008-2010 йилларда Аргентина терма жамоасида бош мураббий бўлган Марадона омадга эриша олмайди. 2010 йилда ЖАРда ўтган мундиалда аргентиналиклар чорак финал учрашувида Германиядан мағлуб бўлади (0: 4) ва Марадонага чиқиш эшиклари кўрсатилади.

Кейинроқ Марадона БААнинг "Ал-Васл" жамоасида (2011-2012 йй) бош мураббий сифатида ишлайди.

У 2015 йилда футбол оламида яна фаол кўрина бошлади. Марадона ўзини ФИФА раҳбарлиги учун қобилиятли номзод сифатида атаб, президентлик учун қатнашмоқчилигини билдирди. Аммо якунда у номзод сифатида ҳужжат топширмади.

Айни дамда Аргентина терма жамоаси ёки бирор-бирор клубни бошқариш арафасида. Бироқ унинг мураббийлик борасида омади шу пайтгача юришмаган.

ЭНГ САРА ФИКРЛАРИ

«Мен ё қора бўламан ёки оқ. Ҳеч қачон оқ-қора бўлмаганман».

«Футбол — қувонч ва хурсанчилик ўйини. Унда стрессга тушиш ярамайди. Стресс — иш столига ўтириб олиб, ишга муккасидан кетадиганлар учун хос».

«Онамнинг фикрича, мен дунёдаги энг кучли футболчи эканман. Онам эса ҳеч қачон нотўғри ўйламайди».

«Неаполликлар жуда яхши билишади, «Наполи» фақат менинг давримда катта ютуқларга эришган. 1987 йилгача клубда ҳеч қандай соврин йўқ эди».

«Пеле энг кучли спортчилар рўйхатида Айртон Сеннадан кейин иккинчи ўринда туради. У доим иккинчи, нафақат Бразилия, балки дунё спортида ҳам».

«Ўғриликка қўл урган ҳар қандай кишини кечириш мумкин».

«Ҳа, мен Рим папасига қарши чиққанман. Чунки Ватиканга борганимда тилладан қилинган томларни кўрганман. Ваҳоланки, илгари Рим папаси болаларни қашшоқликдан қутқариш ҳақида ўйлаётганини эшитгандим. Бир нарсани тушунмайман, ахир бунинг учун кўп ўйлаш шарт эмас, тилла томлар сотилса, ҳаммаси ҳал бўлади. Аммо...»

«Наркотик менга кўп нарса берди. Унинг ёрдамида чарчамай ўйнадим, кўплаб совринларни қўлга киритдим. Мени Марадона дея олқишлай бошлашди. Шу пайтгача у мени бирма-бир сийлади. Аммо айни дамда барчасидан айрилганман, ҳаётим издан чиқиб кетди. Бунга ҳам наркотик сабабчи. Унинг охири яхшилик билан тугамайди».

«Руҳий касалликлар шифохонаси? У ерга Наполеон бориши мумкин, Сан-Мартин даволаниб чиқар. Лекин менга ҳеч қандай шифохонанинг, умуман, ҳеч кимнинг ёрдами керак эмас, чунки мен Марадонаман».

«Агар сизнинг ўғил ёки қизларингизнинг кумири мен бўлсам, бундан ортиқ мукофотга даъво қилмайман».

«Мен — актёрман. Ўз ҳаётимда яшайман. Актёрлар ҳам шундай. Фарқимиз шундаки, актёрларга сценарий берилади ва улар шу сценарийни ўқиб, роль ижро этишади. Мен эса ҳеч нарсани ўқимайман! Ҳеч қандай йўналиш ёки дастур керак эмас. Мен хоҳлаганимча яшайман».

«ФИФАдаги ақллилар бизнес юритаётган пайтда тирик одамлар ва футболчиларни кўрмайди. Кечирасизу, уларнинг рацизмга қарши кураш олиб бораётгани номига қилинаётган ислоҳот билан тенгдир».

«Мен кашандаман?! Эҳтимол, аммо мен Марадонаман. Марадонага айланган инсоннинг кашандаликка ружу қўйганини эса кечирса бўлади. Сиз Марадона бўла оласизми? Йўқ. Демак, кашандага айланиш ҳам сиз учун эмас».

«Мени Месси билан кўп солиштиришади. Бунинг фақат битта сабаби бор, холос, яъни иккаламиз ҳам аргентиналикмиз».

«Мен ҳаётини барбод қилган одамман. Аммо барбод қилганимда, ичим ачийдиган даражада яхши яшаганим менга далда беради».

Низомжон ИСЛОМОВ тайерлади.

 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:56, 06.08.2017. Ўқилди: 6021 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.