Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 135 53 45 233
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Ливерпуль" уругвайлик истеъдодни кўзлади [0]

Раҳим Стерлинг янги клуб топишда қийинчиликка дуч келмоқда [0]

50 ёшли Баллак 26 ёшли модель ва тадбиркор қизга унаштирилди (фото) [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2151 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» - «Манчестер Юнайтед» ёхуд бугун УЕФА суперкубоги соҳиби аниқланади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Расмий турнирлар / Бошқа турнирлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун Македония пойтахти - Скопьедаги «Филипп II Македонский» стадионида УЕФА суперкубоги-2017 тақдири ҳал этилади.

Ҳисоб бўйича 42-«супербаҳс»да ЧЛ ғолиби «Реал» ЕЛда зафар қучган «МЮ»га қарши майдонга тушади. УЕФА суперкубоги «кўҳна қитъа»да футбол мавсумини расман очиб бериши билан аҳамиятлидир.

- Ҳозиргача 24та жамоа қитъа суперкубоги соҳибига айланган. Бу борада совринни 5 мартадан қўлга киритган «Милан» ва «Барселона» клублари рекордчидир.

- Суперкубок ўйини 1972 йили йўлга қўйилган. 2та турнир ғолиби ўртасида алоҳида соврин учун ўйин ўтказиш ғояси Голландиянинг De Telegraaf газетаси мухбири Антон Виткампга тегишли.

У кейинчалик газетанинг спорт бўлими муҳаррири сифатида ишлаган. Ўша пайт Голландия футболи савияси баланд эди ва Виткамп мамлакат клублари кучини Европа миқёсида аниқлашни мақсад қилганди. Хусусан, «Аякс» ва унинг етакчиси Йохан Кройффнинг қитъада ўзгача порлашини кўрмоқчи бўлган.

- Ўша давр «Фейеноорд» ва «Аякс» жамоалари Европа Чемпионлар кубоги финалига 4 марта чиқиб, улардан 3тасида нуфузли совринни қўлга киритганди. Хуллас, илк суперкубок ўйинларида ЕЧК ва Кубок эгалари кубоги ғолиблари ўзаро ҳисоб-китоб қилишган.

- Биринчи суперкубок ўйини 1972 йили De Telegraaf ҳомийлиги остида ўтказилган. Бироқ УЕФА уни тан олмайди. Чунки Кубок эгалари кубоги соҳиби - «Рейнжерс» мухлислари хатти-ҳаракати туфайли ташкилот томонидан дисквалификация қилинганди. Аммо 100 йиллик юбилейини нишонлаётган Шотландия клуби «Аякс» билан ўйнашга рози бўлади ва икки ўйин натижасига кўра, 6:3 ҳисобида ютқазади.

- 1973 йили суперкубок ўйини расмий мақомга эга бўлди ва «Милан» Чемпионлар кубогида яна ғалаба қозонган «Аякс»билан тўқнаш келди. Лекин бу ҳақда расман хабар берилмади. Биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида зафар қучган «Милан» жавоб учрашувида жавобсиз 6та гол қўйиб юборди.

- 1974 йили «Бавария» ва «Магдебург» вакиллари ўйин вақти масаласида келишолмадилар ва суперкубок эгасиз қолди.

- 1975 йилдан эътиборан ўйин маълум вақт барқарорлик касб этди. Бироқ мавсум-1981га келиб, «Ливерпуль» ва Тбилиси «Динамо»си ҳам ўйин муддати бўйича келишолмай, учрашувни барбод қилди. 1984 йили эса тақвим тиғизлиги сабаб, Суперкубок тақдирига Туриндаги ягона ўйин орқали ойдинлик киритилди. Яъни «Ливерпуль» клуби «Ювентус» майдонига сафар қилди.

- 1985 йили «Эйзель» воқеасидан сўнг Англия клублари еврокубоклардан 5 йилга четлатилди. Натижада ЕЧК ғолиби - «Ювентус»га рақиб топилмади. Чунки Кубок эгалари кубогини Ливерпулнинг яна бир клуби «Эвертон» ўзиники қилганди. 

- 1986 йили «Динамо» (Киев) ва «Стяуа» клублари вакиллари сира келишолмадилар. Натижада Суперкубок баҳсини бетараф майдонда ташкиллашга тўғри келди - бунинг учун Монакодаги «Луи II» стадиони танланди.

- 1991 йили «МЮ» ва «Црвена Звезда» ўртасидаги жавоб баҳси Белграддаги сиёсий нотинчлик туфайли бекор қилинди.

- 1993 йили ЧЛнинг биринчи соҳиби «Марсель» коррупцион можаро туфайли халқаро учрашувлардан четлаштирилди. Жумладан, Суперкубок баҳсидан ҳам. Натижада Кубок эгалари кубоги соҳиби «Парма» суперкубок учун ЧЛ финалчиси «Милан»га қарши майдонга тушди.

- 1998 йили УЕФА суперкубок учрашувини доимий равишда нейтрал стадионда ўтказишга қарор қилди. Шу тариқа «Луи II»суперкубок баҳсининг узоқ йиллик мезбонига айланди.

- 1999 йили Кубок эгалари кубоги бекор қилингач, суперкубок учун ЧЛ ва УЕФА кубоги соҳиблари курашадиган бўлишди.

Ҳозирги суперкубок 2006 йили илк бора «Севилья»га берилган. Бунга қадар соврин еврокубоклар орасида энг кичиги ҳисобланарди. Яъни аввалги кубок узунлиги 42,5 сантиметр ва вазни атиги 5 килограммга тенг эди.

Таққослаш учун айтсак, ЧЛ кубоги 8 килограмм бўлса, ЕЛ бош соврини янада оғир - 15 кг. Замонавий суперкубокка келсак, унинг «гавда»си чакки эмас - 58 сантиметр ва 12,2 килограмм.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:05, 08.08.2017. Ўқилди: 7315 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик