Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сурхондарёда янги футзал жамоаси тузилди!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мамлакатимизнинг жанубий дарвозаси — Термиз шаҳридан хушхабар олдик. Юртимизнинг нуфузли олийгоҳларидан бири саналувчи Термиз давлат университети қошида янги футзал жамоаси тузилди ва расмий рўйхатдан ўтказилди.

ТерДУда спортга бўлган эътибор ҳар доим юқори бўлиб келган. Университетда меҳнат қилаётган мутахассислар ва тренерлар ҳақиқий спорт фидойиларидир, десак муболаға бўлмайди. Бу таълим даргоҳининг гандбол, волейбол ва футбол бўйича жамоалари мамлакат биринчилиги ҳамда Республика турнирларида муносиб иштирок этиб келишмоқда.

Шунингдек, университет спортнинг олимпия йўналишлари, айниқса яккакураш турлари бўйича юзлаб иқтидорларни етиштириб берган. ТерДУ тарбияланувчилари жаҳон ва Осиё миқёсидаги мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя этиб, юксак натижаларни қўлга киритишган.

Эндиликда эса Термиз давлат университетининг янги футзал жамоаси ҳам Ўзбекистон футзал федерациясининг декабрь ойида старт оладиган Биринчи лига мусобақаларида қатнашиш учун расмий талабномаларни тақдим этди.

Биз ТерДУ (ректори Абдуқодир Тошқулов) футзал жамоасига бўлғуси мусобақаларда омад ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 11:16, 28.11.2025. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик