Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 1:1
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • 3:0
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кайл Уокер - дунёнинг энг қиммат ўйинчиларидан бири

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Шу пайтгача бразилиялик Давид Луиз футбол тарихидаги энг қимматбаҳо ҳимоячи саналарди. Энди эса серҳиммат «Манчестер Сити» шарофати билан Кайл Уокер ва Бенжамин Менди навбати билан нарх бобида ундан ўзиб кетишди.

Аслида Уокерга «Бавария» ҳам жиддий харидор эди, аммо «шаҳарликлар» «пул тўла қоплари»ни ишга солиб, уни ўз томонларига осонгина оғдириб олишди.

Кайл анчадан буён АПЛ ва еврофутболнинг энг истиқболли ҳимоячиларидан бири сифатида таърифланмоқда. Шунга қарамай, ОАВда бу йигит тўғрисида маълумотлар етарли эмас.

Шуни назардан қочирмай, қимматбаҳо ҳимоячига алоҳида тўхталиб, энг диққатга сазовор фактларни эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

Дани Алвеш дастхати «овчи»си

Кайл Уокер бундан 4,5 йил аввал инглиз матбуотига берган интервьюсида Давид Луиз воситасида Дани Алвешдан дастхат олгани ҳақида ҳикоя қилганди: «Луизни бир неча марта Сандро билан бирга кўрдим. Шуни назарда тутиб, Луизга мурожаат қилиб, Сандро орқали Дани Алвешдан дастхат олиб беришини сўрадим. Қолаверса, улар тез орада Бразилия термаси йиғинида ўзаро кўришардилар.

Луиз илтимосимни рад этмади ва саноқли кунлардан кейин Дани ўз дастхати туширилган либосини бериб юборди. Бундан ғоят қувондим ва «Твиттер» орқали миннатдорчилик билдириб, Алвешнинг аъло даражада ўйнашини ёздим». Ўшанда Кайл бразилиялик амплуадоши билан кўришиб қолса, «шок» ҳолатига тушиши, аммо суҳбатлашишга барибир, жазм этишини қўшимча қилганди.

Кроссовкалар ишқибози

2015 йили эса Кайл кроссовкаларнинг чинакам ихлосманди эканлигини таъкидлади. Унинг учун энг севимли - бу «Айрмакс». «Ҳисобимда неча жуфт кроссовка бор? Чамаси 300тача йиғилган бўлса керак.

«Тоттенхэм»­да яна ким кроссовкалар «жинни»си? Киран Триппье. У доимо пойабзалига алоҳида эътибор қаратади. Сўнгги пайтлар эса сафимизга Дэнни Роуз ҳам қўшилди»,-деганди Уокер.

Болаликдан Роуз билан бирга...

Бугун Кайл Уокер ва Дэнни Роузни Европадаги энг салоҳиятли қанот ҳимоячилари қаторида тилга олишади. Эътиборлиси, улар футболдаги йўлни бир пайтда бошлаб, барча ўнқир-чўнқирларни ҳамнафас босиб ўтишди.

Дейлик, ўсмирлик чоғи «Лидс» ва «Шеффилд Юнайтед» академиялари жамоаларида бир-бирларига қарши ўйнашган пайтдаёқ ўрталарида дўстлик риштаси илдиз отганди.

Роуз бу борада шундай дейди: «Очиғи, Кайл менга қарши ўйнаганлар орасида жуссаси энг кичиги ва нозиги эди. Ўша вақт унинг бу даражада гавдали ва бақувват ҳимоячи бўлиб вояга етиши хусусида ўйламагандим ҳам».

Роуз 17 ёшида «Тоттенхэм» сафига қўшилди, Уокер эса орадан яна 2 йил ўтганидан кейин. Уларнинг оталари трибунада ёнма-ён ўтирганча ўғилларининг битта клуб сафида тўп суришларини томоша қилишарди.

Кайл ва Дэнни ҳам сафар ўйинлари чоғи доимо ёнма-ён жой олишарди. Иккиси ОАВда бир-бирини роса мақтайдики, бу ҳам қалин дўст эканликларидан далолат.

«Роузга қарши тўп суриш жуда мушкул, бир сония тинчлик бермайди, худдики, сени қамал қилганга ўхшайди»,-дейди Уокер. Роуз бунга жавобан муносиб илтифот кўрсатади: «Кайлнинг ўзига бу ҳақда кам гапираман-у, аммо у мендан кучли.

Тўғриси, дўстимнинг ўйинлар давомида қандай спринт югуришларни амалга ошириши ва тўпни ҳаволатиб аниқ етказиб беришига боқиб, унингдек ҳаракатланишни орзу қиламан». Энди бу йигитлар яна бир-бирларига қарши ўйнашади. Тайинки, бўлажак «дуэль» болалик чоғидаги қарама-қаршиликдан кескин фарқланади.

Кайфиятни кўтариш учун қўшимча восита

Ёш ҳимоячи ЖЧ-2014 саралаши доирасида Украина термасига қарши кечган баҳс олдидан  кайфиятни сунъий равишда оширувчи газдан нафас олаётганида, «қўл»га тушди. Операторлар бу ҳолатни қайта-қайта тасвирга олишди.

Матбуотда терма жамоанинг асосий ҳимоячиси муҳим ўйинга қандай тайёрланаётгани хусусида истеҳзоли мақолалар чоп этилганидан сўнг эса, Уокер «Твиттер» орқали кечирим сўрашга шошилди: «Ушбу воқеага аввалроқ изоҳ бермаганим учун узр сўрайман. Бор диққат-эътиборим украинларга қарши учрашувга қаратилган вақтда қандайдир газдан фойдаланганим - аҳмоқона иш.

Бунга қайта қўл уришни сира хоҳламайман, боиси, саломатлигимга нечоғли зарар келтиришидан хабардорман. Сунъий газдан фойдаланишни хоҳлаётганлар менинг аҳволимни кўриб, тегишли хулоса чиқарадилар, деб умид қиламан».

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:03, 09.08.2017. Ўқилди: 5875 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.