"Пахтакор" - Хотира қанотлари турнири ғолиби бўлди
"Пахтакор"нинг 2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган турнирда ғолиб чиқди.
Финалда "Янгиер"га қарши учрашувда иккинчи бўлимда киритилган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа Дилшод Нуралиев шогирдлари "Хотира қанотлари" хотира турнири ғолибига айланишди.
Учинчи ўрин "Пахтакор-2"дан 3:2 ҳисобида устун келган наманганлик ёш футболчиларга насиб этди.
Мусобақанинг ёпилиш маросимида Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, Николай Любарцев, Виталий Капустянский ва Наримон Жалолов каби футбол фахрийлари ҳамда клуб бош директори Дмитрий Адисман иштирок этди. Улар "Пахтакор-79" ҳақида фикрлар билдириб, ёш ўйинчиларга келажакда омад тилашди.
Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 20:49, 09.08.2017. Ўқилди: 2974 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар