Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига. “Бухоро” - “Насаф” (превью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

“Насаф” Олий лига 17-турида “Бухоро” билан куч синашади.

Ўйин 12 август, шанба куни “Бухоро” спорт мажмусида соат 19:00да бошланади.

ЎзПФЛ 17-тур
“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши)
12.08.2017. “Бухоро” СМ. 19:00да
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Мамур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вил.)
Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Марат Исмолиов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ариф Алимов.

ўйин ҳаками ҳақида маълумот: Валентин Коваленко жорий чемпионатда "Насаф" иштирокидаги битта ўйинни бошқарган. Унда "Насаф" мағлубиятга учраган. ЎзПФЛ 14-тур. “Пахтакор” – “Насаф” 2:1. ўйин 19 июн куни бўлиб ўтган.

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 39 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган ўйинларнинг 21 тасида "Насаф"нинг қўли баланд келган. 9 ўйинда муроса кўчаси танланган бўлса, 9 ўйинда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.
Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида 69-38. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган.

Мазкур жамоалар Бухорода 19 марта ўзаро куч синашган “Бухоро” ўз уйида 9 бор “Насаф”ни таслим қилган. 4та ўйинда муроса кўчаси танланган. “Насаф” 6 марта Бухородан уч очко билан қайтган. Охирги 4 баҳсда “Насаф” сафардан уч очко билан қайтмоқда. Қизиқарли томони кейинги ўтган 3 ўйинда "Насаф" бир хил 2:0 ҳисобида “Бухоро”ни мағлуб этган. Яъни, бухороликлар “Насаф” дарвозасига йўл топа олишмаган.

Бухорода ўтган сўнгги беш ўйин:

24.04.2016 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
12.04.2015 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
15.08.2014 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
29.10.2013 «Бухоро» - «Насаф» 1:5
26.06.2012 «Бухоро» - «Насаф» 1:0

“Насаф” жорий чемпионатда 16 ўйиндан сўнг 29 очкога эга ва турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. “Бухоро” жамоаси ҳам 16 ўйин ўтказган ва 24 очко тўплаган. Улар айни пайтда турнир жадвалининг 6-поғонасини банд этиб туришибди. "Насаф" ўтган тур ўйинини ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сафарда “Олмалиқ” жамоаси билан куч синашган “Бухоро” жамоаси, 1:1 ҳисобида дурангга эришган.

Ўзаро ўйинлар тарихига назар ташласак, “Бухоро” жамоаси дарвозасини дастлаб собиқ ҳужумчи Александр Бейнарович ишғол этган. Ушбу ўйин 1997 йил 8 августда Қаршида бўлиб ўтган ва "Насаф" рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Александр Бейнарович 1997 йилда "Насаф" сафида тўп тепган. Сўнгги марта “Бухоро” дарвозасига гол урган ҳужумчимиз Драган Черан бўлиб турибди. У ўтган давраданинг 2-турида бўлиб ўтган Қаршидаги ўйинда "Насаф"нинг ўйиндаги биринчи голини киритган эди.

“Насаф” футболчилари бу йилги баҳсларда рақиблар дарвозасига 27та гол киритишган. Шулардан 10тасига сербиялик ҳужумчи Драган Черан муаллифлик қилган. У "Насаф" тўпурарлари сафида карвонбошилик қилмоқда. “Бухоро” жамоаси футболчилари, бўлиб ўтган ўйинларда 26та гол киритишган. Жамоа тўпурарлар рўйхатини Иван Нагаев бошқармоқда, унинг ҳисобида 8та гол бор. Ҳар иккала тўпурар ҳам ўтган 16-турда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

“Бухоро”даги асосий йўқотиш

Иван Нагаев “Насаф”га қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур. Унинг карточкалари сони тўрттага етган. Бу ҳужумчи ўтган 16-турдаги “Олмалиқ”қа қарши ўйинда тўртинчи сариқ карточка олган.

Аммо “Бухоро” жамоаси таркибида тажрибали ҳужумчилар етарли. Яқинда бухороликлар сафига Саламат Қутибоев ҳам қўшилди. Бунгача “Қизилқум” жамоаси шарафини ҳимоя қилган, “Насаф”нинг собиқ ҳужумчиси Азамат Алланиёзов ҳам иккинчи даврадан бухороликлар сафида тўп тепмоқда.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин 11 август жума куни Бухоро шаҳридаги клуб қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади. ўйин соат 18:00да бошланади.

 

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:54, 10.08.2017. Ўқилди: 3424 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик