Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Леандро Лима: «Коринтианс»ни «Барселона» билан тенглаштириб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бразилиялик Леандро Лима «Ахмат» (собиқ «Терек») даги дастлабки ўйинидаёқ грознийликларга ғалаба келтирди. Ўша учрашувда «Амкар» 1:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Умуман олганда, «Ахмат»ни фойдали харид билан табрикласа бўлади. Лео Россияда ўйнаган бошқа бразилиялик - Жога ўхшайди. Уларнинг иккиси ҳам фаолиятини «Коринтианс»да бошлаб, 16 ёшда клубнинг асосий таркибида дебют қилишган.

Шунингдек, бу футболчилар бошқа қитъадаги фаолиятларини Россиядан бошлашган. Бир йил олдин Леонардо Бразилиянинг энг иқтидорли ҳужумчилари қаторидан жой олганди. Эндиликда Европанинг гранд клублари эътиборини тортиш қолди, холос.

- Голингизни Вагнер Лав усулида нишонладингиз...

- Унинг фанати эмасман. Умуман олганда, «Коринтианс»нинг ёшлар жамоаларида ўйнаб юрган кезларимдан буён голларимни айни тарзда нишонлайман. Паоло Герреро ҳам шундай қиларди. Кўпчилик унга ўхшашимни айтади.

- Олег Кононов билан ишлаш қандай бўляпти? У бразилиялик мутахассислардан фарқ қиладими?

- Бу ерда Бразилиядагидан бош­қача футбол ўйнашларига гувоҳ бўлдим. Масалан, уч марказий ҳимоячи билан тўп сурамиз. Мураббийимиз чиройли, ҳужумкор футбол намойиш қилишимизни сўрайди. Кононовнинг Европага, «Барселона»га боқаётгани билиниб турибди. У - катта профессионал. Кононов билан бирга ишлаётганимдан хурсандман.

- Фаолиятингизни қандай бошлагансиз?

- Тўрт ёшимдан буён тўпдан ажрамаганман. Ўшанда футбол мактабига қабул қилишган. 10-11 ёшларимда «Сан-Паулу» академиясига ўтганман. У ерда икки йил ўйнадим. Ўзимизни кўрсатишимиз учун бир ҳафтада кўплаб ўйинларда майдонга тушишга тўғри келарди. Бир куни дўстимнинг отаси мени «Коринтианс»га тавсия қилган. Шу тариқа Бразилиянинг энг машҳур клубларидан бирида пайдо бўлганман. Ўшандан буён Бразилиянинг турли ёшдаги термаларида ўйнаб келаман. 16га тўлганимда «Коринтианс»нинг асосий таркибида деб­ют қилдим. У ерда кўп нарсани ўргандим. Шу боис ҳам клубни иккинчи уйим деб ҳисоблайман.

- Айтишларича, футболга қизиқишингиз онангизга ёқмас экан. У мактабни ташлаб қўйишингиздан чўчиган экан.

- Бу унчалик тўғри эмас. Болалигимдан ниманидир тепиб юрардим. Нимани кўрсам, ўшани тўпга айлантирардим. Онам ошиқча иш қилмаслик учун мактабга берган (кулади). Ота-онам мени ҳамиша қўллаб-қувватлашган. Лекин «Сан-Паулу» академиясига киргунимча мактабни ташлаб қўйганимдан норози бўлишган. «Коринтианс»га борганимдан кейин эса машғулотлар ва мактабни бемалол бирга олиб борганман.

- Демак, мактабни якунлагансиз?

- Ҳа. Бу борада онам мени назорат қилган, яхши ўқишга интилганман. Агар мактабга бормасам, футбол ҳам ўйнамасдим.

- Кунингиз қандай ўтарди?

- Жуда чарчардим. Ўн ёшимдан эрталаб соат 5да туришга тўғри келган. Уйга эса кечки 11да қайтардим. «Коринтианс»га ўтганимдан кейин вазият бироз енгиллашди. Клуб базаси уйимизга яқин эди. Лекин барибир, кўп вақтим ота-онамсиз ўтарди. Оғир бўлган. Лекин айни пайт орзум ушалди. Болалигимда Бразилиядан ташқарида ўйнашни ният қилардим.

- ЦСКАнинг собиқ ҳужумчиси Жо сингари «Коринтианс»нинг энг ёш уч нафар дебютантидан бирисиз. Даст­лабки ўйинингизни эслайсизми?

- Бу ўртоқлик учрашуви эди. Асосий жамоага мени Тите чақирган. Ўйин якунланишига 15 дақиқа қолганида майдонга тушганман. Ёмон ўйнамаганман, ҳар ҳолда мухлисларга маъ­қул келган. Биринчи ўринда «Коринтианс» тарихига кирганимдан қувонганман.

- «Коринтианс»да Жо билан дўст­лашиб олганмидингиз?

- Муносабатларимиз яхши эди. Жодан Россия ҳақида сўраганимда, бу ернинг совуқлигини айтди. Лекин руслар ўлкасида ўйнаш муҳим қадамлиги ва бу ер менга ёқиб қолишини таъкидлади. Жо - жуда камтар йигит. У машҳур футболчи бўлишига қарамай, ўзини кўз-кўз қилмайди. Унга ўхшашни истайман.

- Вагнер-чи? Унинг фанати эмасман, дедингиз. «Коринтианс»да бу ҳужумчи билан мулоқот қилганмисиз?

- Бирга машғулот ўтаганмиз, холос. Шу боис ҳам у ҳақда бирор нима дея олмайман.

- Ким зўр, Вагнерми ёки Жо?

- Улар турлича, аммо иккиси ҳам ҳужумчи. Бразилия футболида из қолдиришган.

- «Коринтианс»нинг деярли «тики-така» ўйнагани тўғрими?

- Йўқ. «Барселона» билан тенглаштириб бўлмайди. Умуман олганда, Бразилияда тактик схемалар бошқача. Лекин «Коринтианс»нинг мамлакатда энг чиройли футбол намойиш қилгани рост.

- «Жаба» лақабини қаердан олгансиз?

- Уни отамнинг дўсти қўйган. «Сан-Паулу»далигимда менинг ёшимдаги болалар нимжон эдилар. Мен эса кучлироқ ва чаққонроқ бўлганман. Отам мамлакат шимоли Байядан. Ўша дўстлари «Ўғлингни фақат қуритилган гўшт билан боқасанми?», дейишган. Шундай гўштни «жаба» дейишади. Охир-оқибат айни лақабни олганман.

- ЖЧ-2018да Бразилия термаси сафида ўйнаш - амалга ошмайдиган орзуми?

- Менимча, шундай. Миллий жамоа­мизнинг айни пайтдаги таркиби яхши. Балки 2022 йили бўлиб ўтадиган мундиалда ўйнарман?!

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:37, 11.08.2017. Ўқилди: 3622 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик