Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзимбой Аҳмедов: “Ғалабани рақибдан кўра кўпроқ хоҳлагандик”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жароҳат сабабли биринчи давранинг асосий қисмини даволаниш билан ўтказган ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов яна майдонга қайтди. “Қизилқум” билан Наманганда ўтган учрашувни асосий таркибда бошлаган футболчимиз ҳисобни очишга эришди. Жароҳатдан кейин аввалги спорт формасини тиклаб бораётган Аҳмедовнинг ўйиндаги ҳаракатлари кўпчиликда илиқ тассурот қолдирди. Жорий йилги мавсум арафасида бир неча йиллик танаффусдан кейин “Навбаҳор”га қайтган ҳужумчини чемпионатдаги голлари ҳисобини очиши муҳимдир. Аҳмедов март ойи сўнггида Ўзбекистон кубогининг 1/16 финалида “Хоразм” дарвозасини икки бор нишонга олганди. Тўрт ойлик танаффусдан кейин гол урган Рўзимбой билан “Қизилқум” билан ўйин якунига етгач бир нечта саволларга жавоб олдик.

- Дастлаб учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Ўзингизга маълумки, оёғимда жароҳат борлиги сабабли икки-уч ой давомида майдонга туша олмадим. Оёғимдаги гипс олингач анча қийналдим. Шунга қарамай, машғулотлар давомида тинимсиз равишда ишлаб аввалги спорт формамни тиклашга ҳаракат қилмоқдаман. Худо хоҳласа муносиб тарзда тўп суриб, “Навбаҳор” ютуқларига ҳисса қўшаман деган умиддаман. Бевосита “Қизилқум”га қарши ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, учрашувга жиддий тарзда ўрганиб чиқдик. Рақиб ўйинлари ёзилган дискларни томоша қилиб уларнинг ўйин услубини ўргандик. Майдонда осон бўлгани йўқ. Бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз. Шунга қарамай, ирода кўрсатиб охиригача курашиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик.
- Маълум танаффусдан кейин майдонга қайтдингиз. Ўйинда ҳаракат қилиш осон бўлмагандир?
- Чинданам, бунга қадар саккизта турни ўтказиб юборишимга тўғри келди. Анча вақтдан бери ўйин амалиётига эга бўлмаганлигим сабабли осон бўлгани йўқ. Қийинчиликка дуч келсамда қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Асосийси гол уришга эришдим. Кейинги учрашувларга ҳам муносиб тарзда тайёргарлик кўриб, янада яхшироқ тарзда тўп суришга интиламан.
- Умуман олганда намойиш этган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳеч бир футболчи ўзининг ҳаракатларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмайди. Шундай экан ўйинимдан кўнглим тўлгани йўқ. Ҳали камчиликлар кўп. Ҳозирча ўзимнинг оптимал спорт формамга кира олганимча йўқ. Секин-аста бу камчиликни бартараф этган ҳолда мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.
- “Қизилқум” меҳмонда ўйнашига қарамай жиддий тарзда қаршилик кўрсатди. Рақиб ўйини ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- Барчага маълумки, “Қизилқум” таркибида ҳам уч-тўрт нафар тажрибали футболчилар тўп суришмоқда. Қолаверса, улар анча вақтдан бери битта жамоа шарафини ҳимоя қилиб келишмоқда. Навоийликлар ҳам чемпионатда юқори ўринлар учун курашишмоқда. Бугун ҳам рақибимиз ижобий натижани қайд этиш учун сўнгги дақиқаларгача курашишди. Омадимиз чопиб, ғалабани қўлга киритишни уддасидан чиқдик. Бундан ташқари, мухлисларни олдида юзимизни ёруғ бўлиши учун ғалаба қозонишни улардан кўра кўпроқ истаганимиз ва боримизни берганимиз учун ғалаба биз томонда бўлди.
- Олдинда “Навбаҳор”ни Фарғонада “Нефтчи”га қарши кечадиган “водий дерби”си кутиб турибди. Бўлажак ўйин ҳақида нималар дея оласиз?
- Фарғонада ўтадиган учрашувда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз. Албатта “Нефтчи”га қарши Фарғонадаги ўйинда осон бўлмайди. Иккинчи давранинг дастлабки икки баҳсида ғалаба қозонганимиз боис руҳий ҳолатимиз аъло даражада. Ўйиндан-ўйинга янада ёрқинроқ тарзда тўп суришни истаймиз. Шундай экан Фарғонадан ҳам фақат ғалаба билан қайтиб, ишқибозларимиз кайфиятини кўтаринки бўлишини таъминлашга ҳаракат қиламиз. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:39, 14.08.2017. Ўқилди: 3180 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик