«Реал» мухлислари Роналдуни майдондан четлатган ҳакамга нисбатан эътироз тайёрламоқда
Мадриднинг «Реал» клуби мухлислари «Барселона»га қарши бўлиб ўтган Испания суперкубоги доирасида ўйинни бошқарган ҳакамга нисбатан эътироз тайёрлашмоқда.
Жавоб ўйинининг 7-дақиқасида «Реал» ишқибозлари оқ рўмолчани кўтариб, рефери Рикардо Де Бургоса Бенгоэчеага ўз эътирозларини намойиш қилишади. «Қироллик клуби» мухлислари Бенгоэчеа «Реал» дарвозасига ноҳақ пенальти белгилаб, Криштиану Роналдуга иккинчи сариқ карточка ўринсиз кўрсатилган деб ҳисоблашмоқда.
Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда мадридликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жавоб ўйини 16 август куни бўлиб ўтади.
Испания футбол федерацияси Роналдуни 5та ўйинга дисквалифиция қилди. Португалиялик футболчи ҳакамни туртгани учун 4та, қизил карточка учун 1та ўйинга четлатилди. Ушбу жазо Суперкубокнинг жавоб ўйини ва Ла лига доирасида баҳсларга тегишли бўлади.
Манба: championat.com
Киритилди: 09:07, 15.08.2017. Ўқилди: 9950 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар