Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      •   Хоразм
      • 1:0
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      •   Навбаҳор
      • 0:0
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм - Динамо
5-тур Навбаҳор - Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига клубларидаги жиддий ўзгаришлар хусусида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Иккинчи давранинг дастлабки турида деярли барча клублар таркибларида ўзгаришлар рўй берганига гувоҳ бўлдик.

Оралиқ танаффусда «Пахтакор» анча фаоллик кўрсатиб, таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига кучайтирди. Жамоа биринчи даврани пешқадамдан 11 очко ортда қолган ҳолда 5-ўринда якунлаганди.

Энди клуб раҳбариятида ўзгаришлар кузатилгач, мақсадлар ҳам анча жиддийлашди. «Локомотив» эса камтарона харидларга қўл урди. Янги ўйинчиларни таништириш маросимида бош мураббий Андрей Микляев таркибда муаммо йўқлиги, аммо рақобат кучлилиги, шу боис ҳеч бир футболчига асосий жамоадан жой кафолатланмаганини таъкидлади.

Турнир жадвалининг иккинчи ярмидан ўрин олган аксарият клублар таркибда деярли 50 фоиз ўзгаришга қўл уришди. Молиявий муаммога йўлиққан «Обод» деярли барча етакчиларидан айрилди.

«Навбаҳор», «Сўғдиёна», «Нефтчи» ва «Динамо» 8дан 14 нафаргача футболчиларни алмаштиришди. Қуйида нисбатан даражаси юқорироқ ҳисобланган футболчилар харидига эътибор қаратамиз. Рўйхатни «Пахтакор»дан бошлаймиз.

ТИАГО БЕЗЕРРА «Пахтакор» Қаердан келди: «Адана Демирспор» (Туркия) Ўттиз ёшли бразилиялик ярим ҳимоячининг миллий чемпионатимизга кўрк бағишлаши кутилмоқда. Фаолияти давомида кўп чиғириқлардан ўтган Тиаго Безеррани transfermarkt сайти 400 минг еврога баҳолаган.  

ЭЛДОР СУЮНОВ «Пахтакор» Қаердан келди: «Насаф» Маҳоратли голкипер, миллий термамиз аъзоси қадрдон жамоаси «Насаф»ни тарк этишни маъқул кўрди. Шота Арвеладзенинг таъкидлашича, Элдор «Пахтакор»нинг асосий дарвозабони Александр Лобановга жиддий рақобат туғдириши лозим.  

ШЕРЗОД АЪЗАМОВ «Пахтакор» Қаердан келди: «Насаф» «

Насаф» устози Рўзиқул Бердиев нимадан умид қилаётганини билмадик-ку, лекин мудофаа чизиғининг асосий икки ўйинчисини қўйиб юбориш учун ихтиёрида уларнинг ўрнини боса оладиган «кўзир» бўлиши шарт. Шерзод бугунги кунда ўз амплуасида энг яхшилардан бири ва бемалол «Пахтакор» ҳимоясини кучайтира олади.  

МАРКО СИМИЧ «Пахтакор» Қаердан келди: «Ростов» (Россия)

Черногориялик футболчи Белграднинг «Партизан» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У мазкур жамоага беш ёшида келганди. Фаолияти давомида «Гонвед», БАТЭ, «Қайсариспор», «Хапоэль» (Тель-Авив) каби клубларда ўйнади. 2017 йил мартида «Ростов» билан шартнома тузиб, 7та ўйинда майдонга тушди. Марко «Пахтакор»нинг энг ажойиб харидларидан бири бўлди.

ШОҲРУЗ НОРХОНОВ «Бунёдкор» Қаердан келди: «Обод»

Миллий термадан чақирув олишга улгурган истеъдодли форвард «Бунёдкор»нинг ёшлар жамоасидаги дастлабки расмий ўйинида «Сўғдиёна» дарвозасига иккита тўп киритиб, «дубль» қайд этди. «Қалдирғочлар» ишқибозларининг Норхоновдан умидлари катта.  

ШОҲРУҲ ГАДОЕВ «Бунёдкор» Қаердан келди: «Бухоро»

«Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов ярим ҳимоячи Гадоевни Тошкентга қайтарди. Ваҳоланки, Шоҳруҳ мавсум бошида пойтахтдан «Бухоро»га йўл олганди. Қачонлардир миллий жамоада порлаган футболчи «қалдирғочлар»нинг ҳужумини кучайтириши аниқ.  

ЖАСУР ҲАСАНОВ «Насаф» Қаердан келди: «Қизилқум»

Бироз соя ортида қолиб кетаётган Ҳасанов бемалол катта ареналарга қайтиши мумкин. Рўзиқул Бердиев ундан айнан шу нарсани кутмоқда. Ишончимиз комилки, Жасур ўз сўзини айтади ва «Насаф»нинг асосий таркибига муқим ўрнашади.  

АДНАН ОРАХОВАЦ «Динамо» Қаердан келди: «Пахтакор»

«Динамо» ҳам ажойиб келишувга қўл урди. Аднан «Пахтакор»да тўп сурган даврида миллий чемпионатимиздаги ишончли ҳимоячилардан бирига айланиб улгурди.

Гарчи самарқандликлар мамлакат кубоги баҳсида «Бунёдкор» майдонида мудофаада ажойиб ўйин кўрсатишган бўлсада, олий лига доирасидаги «Металлург»га қарши баҳсда Ораховац бошчилигидаги ҳимоя парокандаликка учради.  

АЗАМАТ АЛЛАНИЁЗОВ «Бухоро» Қаердан келди: «Қизилқум»

«Насаф»да бир нечта ажойиб мавсумларни ўтказган ҳужумчи ўзидан ёрқин таассурот қолдирганди. Аммо «Қизилқум» сафига қўшилгач, Алланиёзовнинг фаолиятида пасайиш кузатилди. Энди жамоасини алмаштирди.

Агар миллий термамизнинг собиқ форварди, ҳозирда «Бухоро»ни бошқараётган Улуғбек Бақоев ушбу футболчига керакли тавсияларни бера олса, Азаматнинг яна тўпурарлар сафига қўшилиши турган гап.  

ЛУТФУЛЛА ТЎРАЕВ «Олмалиқ» Қаердан келди: «Фельда Юнайтед» (Малайзия)

Бош жамоамизнинг собиқ аъзоси Малайзиядан қайтди. Хорижга кетишидан олдин «Локомотив»да ўйнаган Лутфулла энди «Олмалиқ» вариантида тўхтади. 29 ёшли ярим ҳимоячи майдон марказини кучайтириши аниқ. Зеро биринчи даврада айнан шу нуқтадаги камчиликлар Виктор Кумиков бош мураббийлигидаги жамоага қимматга тушганди.

Р.S.: Амалдаги чемпион «Локомотив» ўз сафига асосан ёш ўйинчиларни жалб этди. Таркибга 19 ёшли Олабиран Блессинг Муйива ҳамда Бобур Давлатов қўшилди. Шунингдек, Қатардан Санжар Шоаҳмедовнинг ҳам қайтганини таъкидлаш даркор.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:07, 17.08.2017. Ўқилди: 7365 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик