Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жей-Жей Окоча: «Иқтидор бўлса, рақобатдан чўчимаслик керак»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Нигериялик Жей-Жей Окоча Африканинг турли даврлардаги энг иқтидорли футболчиларидан биридир. У мамлакат терма жамоасининг олтин даврида ўзини кўрсата олган.

Унинг жамоаси 1996 йили Атланта Олимпиадасида олтин медалларни қўлга киритган. Шунингдек, 1994-2002 йилларда бўлиб ўтган учта жаҳон чемпионатида иштирок этган. 23 октябрь куни Лондонда ФИФАнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Окоча ушбу ташкилот расмий сайтига берган интервьюсида бу борадаги африкалик футболчиларнинг имконияти ҳақида гапириб ўтди.

- Сиз техник футболчилардан бири бўлгансиз. Ташқаридан футбол ўйнаб роҳатланаётганингиз кўриниб турарди. Шу жиҳатлар кучли ўйинчига айланиш учун етарлими?

- Энг яхшилардан бири бўлиш учун кўпроғи керак. Ўзингизни янги даражага олиб чиқиш учун тинимсиз меҳнат қилиб, бор эътиборингизни футболга қаратишингиз лозим. Агар иқтидорингиз бўлса, рақобатдан асло чўчимаслик керак.

- Бугунги кунда сизга ўхшаш футболчи борми?

- Ўйин услуби ўхшаб кетадиганлардан бири Неймардир. У худди мен каби роҳатланиш учун футбол ўйнайди, касбини яхши кўради. Бу билан ўзи учун ёки мухлисларни шунчаки хурсанд қилиш учун тўп суради, демоқчи эмасман. Албатта, Неймар жамоавий ўйинчи. Яъни ўз иқтидорини жамоа манфаати учун намо­йиш қилади.

- Сизнингча, у Криштиану Роналду ва Лионель Мессига ўринбосар бўла оладими?

- Ҳа. Менимча, бунинг уддасидан чиқади. Месси ва Роналду жаҳон футболида ўн йилдан буён етакчилик қилишмоқда. Эндиликда улар ўринларини кимгадир бўшатишлари керак. Ўйлайманки, бу мақом Неймарга насиб этади.

- Роналду ва Месси охирги ўн йилликда муваффақият қозониб келишмоқда. Уларнинг қай бирини устун қўясиз?

- Бу борада дипломат бўлишим керак. Португалиялик дўстларим кўплигига қарамай, Мессини устунроқ қўяман. Унинг туғма иқтидори бор. Роналду фантастик футболчи, мен кўрган ўйинчилар орасида энг кучлиларидан биридир. Лекин Лео барибир устунроқ.

- Сизнингча, африкалик футболчи ФИФАнинг йил ўйинчиси мукофоти даъвогарлари орасида кучли учликка кира оладими?

- Ҳозир бу ишни эплай оладиган бирор-бир футболчини алоҳида кўрсатиш қийин. Африкаликлар халқаро аренада ҳали етакчи ўйинчилар билан рақобатлашиш даражасига чиқмадилар.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:05, 20.08.2017. Ўқилди: 3399 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик