Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Вильярреал 0-0 Валенсия
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Неймарнинг нархига нималар сотиб олиш мумкин

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Неймарнинг фантастикадек туюлган трансфери амалга ошгач, ўзига хос «изланиш»ларга йўл очилди: «ПСЖ» томонидан тўланадиган 222 миллион еврога аслида яна нималар харид қилиш мумкин?

Хусусан, football.ua сайти ходимлари ҳам маркетинг бўйича билимларини ишга солиб, шунча пул қандай қимматбаҳо нарсаларга эгалик қилиш имконини бериши ёки нималарга етиши масаласида қизиқарли рўйхат тузиб чиқишди.

1. 5та AH-64 Apache вертолёти

AH-64 Apache — АҚШ армияси фахри. Ушбу ҳарбий техника шунингдек, Исроил, Голландия ва Япония армиясида ҳам бор. Битта вертолётнинг нархи модификациясига қараб, 44-51 млн. еврога тенг.

2. 555та Lamborgini Aventador автомобили

Aventador 6,5 литр ҳажмга эга 12 цилиндрли двигатель билан жиҳозланган ва унинг қуввати 700 от кучига тенг. Ушбу модель атиги 4 минг дона ишлаб чиқарилган, холос. Автомобиль суръатини соатига 350 километрга ошириш мумкин. Унинг 100 километр|соат тезлик олиши учун эса 2,9 сония кифоя қилади. Lamborgini Aventador нархи - чамаси 400 000 евро.

3. 3та Boeing 737-70 йўловчи самолёти

Ушбу самолёт яқин ва узоқ масофаларга мўлжалланган тор фюзеляжли реактив ҳаво кемасидир. 1996 йилдан Bоeing компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган 737NG сиғими бўйича 4 хил вариантда: 110 нафардан 210 нафаргача йўловчи олади. 2014 йилнинг 16 июль куни баҳоси 67,5 млн. еврони ташкил қилувчи Boeing 737-70нинг юбилей - 5000-нусхаси фойдаланишга топширилди.

4. «Шахтёр» ва «Аякс»нинг тўлиқ таркиби

Transfermkt.dе портали маълумотларига кўра, Амс-тердамнинг «Аякс» клуби тракибидаги барча футболчиларнинг умумий баҳоси 111,2 млн. еврога тенг.

Эътибор беринг, гап аввалги мавсум ЕЛ финалида «МЮ»га қарши тўп сурган жамоа ҳақида кетяпти. Донецкнинг «Шахтёр» клуби вакиллари эса умумий ҳисобда 107,9 млн. еврога баҳоланган. Демак, Голландия ва Украина грандлари жами 219 миллион евролик таркибга эгалар.

5. Неймарнинг 2 960 000 дона янги футболкаси

Парижликлар «ПСЖ» расмий дўконида орқасига «Неймар» ёзуви туширилган клуб футболкаларини сотувга чиқариб бўлдилар. Ушбу формага эгалик қилишни хоҳлаган киши 75 евро тўласа, бас.

6. Арсен Венгернинг «Арсенал» бошқарувидаги 25 йиллик маоши

«Канонирлар»нинг абадийдек устози айни пайт йилига 8,9 миллион фунт миқдорида маош олади. Шундай экан, 222 млн. евро француз мутахассисини 25 йил давомида узлуксиз иш ҳақи билан таъминлашга етади.

7. 132 шиша энг қимматбаҳо коньяк

Henri IV Dudognon ер юзидаги энг қимматбаҳо коньяк ва алкоголь ичимлиги сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган. 2009 йили Дубайда унинг бир шишаси учун 1,7 миллион евро тўланган.

8. 2та Vodafone Аrena стадиони

Vodafone - Истанбулда қад кўтарган янги стадион ва у «Бешиктош»га тегишли. Лойиҳанинг тахминий баҳоси - 104 миллион евро. 41 903 мухлисни сиғдирадиган стадион 2016 йилнинг 10 апрель куни расман фойдаланишга топширилган.

9. «Парк де Пренс» стадиони VIP-ложаси учун 84 539 дона абонемент

1 дона абонементнинг баҳоси - 2686 евро. Оддий секторлар учун чиқарилган йиллик абонементни эса чамаси 500 еврога харид қилиш мумкин.

10. 100 миллион донадан кўп энг қимматбаҳо шоколад

Chocopologie by Knipshildt - бу сайёрамиздаги энг нархи баланд шоколад. Ширинликлар бизнесида 100 йиллик тажрибага эга компания 453 граммли маҳсулотини 2200 еврога сотади.

11. Украина премьер-лигасида 20та жамоани 2 мавсум давомида ушлаб туриш

Украина чемпионати мезонлари бўйича битта жамоанинг мавсум давомидаги харажати ўртача ҳисобда чамаси 5 миллион еврога тенг. Демак, битта мавсумда 100 «лимон» эвазига 20та клубни бемалол молиялаштириш мумкин.

 

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:52, 21.08.2017. Ўқилди: 8367 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.