Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол афсоналари фаолиятининг илк ва сўнгги лаҳзалари

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол олами ўз тарихида не-не юлдузларни кўрмади. Аммо улардан айримларигагина афсона мақомига кўтарилиш насиб этди.

Демак, бугун шундай футболчиларнинг профессионал даражадаги биринчи ва охирги қадамларини ёдга оламиз. Уларнинг барчалари ҳаммага таниш...

*****

Паоло Мальдини 1985 йилнинг 20 январь куни «Милан» тарихида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлганди. У дебют пайти 16,5 ёшли ўсмирча эди. Кейинчалик Паоло худди абадий ўйнайдигандек тассурот қолдирди, аммо орадан 25 мавсум (!) ўтгач, яъни 2009 йилнинг май ойида футболчилик билан хайрлашишига тўғри келди, барибир. Кичик Мальдини бу вақтда 41 ёшни уриб қўйганди, ҳисоб.

*****

Бу йигит умуман қаримади, гўё. Мана, Аргентинанинг «Тальерес» клуби таркибида мавсум-1992|1993да тушган сурати қаранг. Ҳа, Хавьер Занетти «Интер»нинг буюк сардори. 1995-2014 йиллар оралиғида Милан жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган аргентиналик ҳам деярли 41 ёшга тўлишига қадар барчасини талаб даражасида бажарди.

*****

Италия - садоқат ҳудуди. Франческо Тотти «Рома»да 1993 йили дебют қилганди. Айтишларича, бунда Синиша Михайлович муҳим роль ўйнаган экан. «Ческо ҳақида илк марта 90-йиллар бошида эшитгандим. «Бре-шия»га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олганимиздан кейин эса мураббийдан Тоттига имконият беришини сўрадим...»,-дея эслаганди серб. Хуллас, ке-йинчалик «Рим императори» мақомини олган 40 ёшли футболчи охирги учрашувини яқиндагина - жорий йил май ойида ўтказди.

*****

1992|1993 йиллар мавсуми - Дэвид Бекхэмнинг қойилмақом фаолияти бошланган вақт. У аввалига «Манчестер Юнайтед» билан ёшлар ўртасида чемпион бўлди, кейин Буюк Британия футболининг бош медиа-қаҳрамонига айланди. Тўғри, Бекс бутсаларини Манчестер эмас, Парижда михга илди - 2013 йилнинг май ойида.

*****

Бекхэмдан сал аввалроқ, 1992 йили «Манчестер Юнайтед» асосий таркибида ҳимоячи - Гари Невилл кўриниш бера бошлаганди. Унинг охирги ўйини 2011 йилнинг январь ойига тўғри келди. Аслида Гари ўйнашда давом этишни хоҳлаганди, бироқ жароҳати бунга йўл қўймади. Невилл эндиликда - футбол телевидениеси юлдузи.

*****

Ўтган асрнинг 90-йилларида кўзга ташланган бразилиялик йигит? Ҳа, адашмадингиз, бу эҳтимолки, футбол тарихидаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси Роберто Карлос. Унинг фаолияти географияси ажо-йиб: 1991 йили «Унион Сан-Жуан» клубида бошлаб, мавсум-2015да Ҳиндистонда тугатди. Бу орада эса Милан, Мадрид, Истанбул ва ҳаттоки, Махачқалъада тўп сурди.

*****

Мавсум-1994|1995. Пол Скоулз катта футболга ҳужумчи сифатида кириб келди, кейин эса майдон марказида дуч келган рақибларни «гангитиш»ни ўзлаштирди. Малласоч сиймо фаолиятига 2 марта нуқта қўйди. Зеро, 2011 йилнинг баҳорида футболдан кетганди, аммо кўп ўтмай, «МЮ» жароҳатлар эпидемияси туфайли қийин аҳволга тушиб қолди. Натижада Пол маълум муддатли ҳордиқдан кейин бутсаларини қайта кийиб, ёрдамга ошиқди. Шу тариқа яна бир мавсум олий даражада тўп суриб, фақат 2013 йилнинг баҳоридагина футбол билан хайрлашди.

*****

16 ёшли Николя Анелька 1996 йилнинг февралида илк профессионал шартномасини тузиб, «ПСЖ» аъзосига айланди. Орадан 1 йил ўтмасдан Арсен Венгер унинг учун 500 минг фунт тўлади ва ёш йигитча «Арсенал» либосига бурганди. Анелька ҳам худди Роберто Карлос каби охирги қадамни Ҳиндистонда қўйди - 2015 йилнинг ёзида.

****

Стивен Жеррард «Ливерпуль» таркибига мавсум-1998|1999да бош суқди. Ўша пайт майдон маркази етакчиси - Жейми Реднапп ўрнига захирадан тушиш билан чекланарди. Тўғри, Стиви Жи бир сафар ўнг қанотда ҳам ҳаракатланган. «Ливерпуль» афсонаси охирги марта 2016 йилнинг августида майдонга тушди. Биласиз, у «қизиллар» билан хайрлашгач, маълум муддат АҚШда тўп сурди.

*****

Карлес Пуйоль «Барселона» сафида илк марта мавсум-1999|2000да майдонга тушди. Бундан бир йилча олдин эса «Малага» таркибини тўлдириши ҳеч гап эмасди. У озгина сабр қилиб, жуда тўғри йўл тутган экан. Чунончи, Пуйоль «Барса»да бирдагина энг яхши дебют учун ажратилган совринни қўлга киритди, яна 4 йилдан кейин эса жамоа сардори бўлди. Карлес самарали фаолиятини 2014 йилнинг баҳорида тугатди. Аслида у ҳам янада кўпроқ ўйнамоқчи эди, бироқ жароҳатлар ва оғриқлар...

*****

Филипп Лам «Бавария»даги дебютини 2002 йилнинг кузида ЧЛ доирасида «Ланс»га қарши кечган ва ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйинда нишонлади. Айтиш қўрқинчли, аммо бу факт: мюнхенликлар ўшанда гуруҳда охирги ўринни банд этишган, боз устига, 6та ўйинда атиги 2 очко олишганди. Ламнинг сўнгги ўйини эса жорий йил май ойида кузатилди. Энг муҳими, у катта футболдан Германия чемпиони ва мамлакатнинг мавсум-2016|2017даги энг яхши футболчиси мақоми билан кетди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:43, 27.08.2017. Ўқилди: 14078 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик