Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўқимаганлар учун энг қизиқ латифа! (бу шунчаки ҳазил)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жаҳон чемпинати саралашининг сўнгги босқични яна-да яхшироқ ўтказишни ният қилган Самвел Бабаяннинг боши қотибди. Нима қилса экан? Ниҳоят ечим топибди, бориб, Луис Энрикедан маслаҳат сўрайди. Ахир айнан шу Луис Энрике охирги йилларда жуда кўп совринларни ютиб олди. Бежизга эмасдир?

Бу фикр терма жамоалар марказига ҳам ёқиб тушибди ва зудлик билан Бабаянни Испанияга жўнатиб юборишибди.

— Луис, ука, сенга қойил. Ўйинларингни кўриб, жуда завқ оламан.

— Раҳмат.

— Тўғриси, менинг жамоам ҳам «Барселона»дек ўйнашини орзу қиламан. Маслаҳат берсанг-чи, нима қилсам, худди сизлардақа ўйнай оламиз?

— Буни йўли осон, — дебди Луис Энрике.

— Хўш?

— Асосий таркибга ўйинчи танлаётганда нималарга эътибор берасан?

— Масалан, футболчининг легионер эканига. «Пахтакор»да ўйнайдиган бўлса ҳам, яхши сабаб. Ёшроқ бўлса, янаям яхши, номи чиқса, чет элга сотиб юбориш мумкин.

Луис Энрикенинг юзи қизариб кетибди ва каталончасига бир нималар деб ғулдирабди.

— Унақа бўлмайди-да, — дебди Бабаянга қараб, — масалан, мен футболчиларнинг ақлий қобилиятларига ҳам алоҳида эътибор қаратаман. Ақлли футболчилар тактикани ҳам яхши тушунадилар.

— Зўр-ку?! Раҳмат!

Шундай деб, Бабаян кетиб қолибди. Лекин ярим йўлдан яна қайтиб кетибди. Терма жамоалар маркази ярим йўлнинг чиптасини ҳам ташкил қилиб берибди. Уларга ҳам раҳмат айтамиз.

— Луис, лекин мен уларнинг қайси бири ақлли эканини қаердан биламан?

— Буни йўли осон! — дебди Энрике ва олдига Бускетсни чақирибди. — Мана, Бускетс — жамоамдаги энг ақлли ўйинчилардан бири. Мен унга мантиқий савол бераман ва жавобига қараб, аниқлашим мумкин.

— Қани, кўрайлик-чи...

— Серхио, менга айтчи, — Бускетсга юзланибди Энрике, — дадангнинг ўғли, лекин сенинг аканг ҳам эмас, уканг ҳам эмас. У ким?

— Ким бўларди, мен, — деб жавоб берибди Бускетс.

— Қойил! — дебди Луис Энрике.

— Қойил, — дебди Бабаян.

Мураббийимиз хурсанд бўлиб уйга қайтибди. Зудлик билан олдига Станислав Андреевни чақирибди.

— Стас, менга қара, бўлди, ҳаммаси ўзгарди, энди терма жамоада ўйнашга лойиқ эканингни исботлашинг керак.

— Хўп, устоз, нима қилишим керак?

— Энди таркибни янги услубга кўра танлаймиз. Ҳамма ўйинчиларга мантиқий савол бериб, тўғри жавоб берганларни таркибга оламиз, тушундингми? Сенга савол: дадангнинг ўғли, лекин аканг ҳам эмас, уканг ҳам эмас, у ким? Вақт кетди.

Станислав Андреев жуда кўп ўйлабди. Ўйлайвериб-ди, ўйлайверибди. Мураббий унга эртагача муҳлат бериб, чиқариб юборибди.

Ўйга чўмган Андреев йўлда кетаётса, Гейнрих турганмиш.

— Эҳ, Саша, сени менга худонинг ўзи етказди.

— Тинчликми, Стас?

— Самвел ака менга битта савол берди. Жуда қийин экан. Шуни топа олмасам, терма жамоага чақирмасмиш. Бошим қотиб кетяпти.

— Хўш, қанақа савол экан?

— Қара, дадангнинг ўғли, лекин сенинг аканг ҳам эмас, уканг ҳам. Ким у?

— Эҳ, шуниям билмадингми? Ким бўларди, мен-да.

— Қойил, — дебди Андреев ва Бабаяннинг олдига югуриб кетибди.

— Топдим, устоз, топдим! — дея бақир-чақир қилиб келибди Андреев.

Бабаян билан Асқар Толибжонов бўлажак ўртоқлик ўйинларини муҳокама қилиб, яъни чой ичиб ўтирган эканлар.

— Ҳа, намунча, тинчликми?

— Устоз, бояги саволингизга жавобни топдим.

— Йўғ-е, маладес, айт-чи, дадангнинг ўғли, лекин сенга ака ҳам эмас, ука ҳам, қани ким у?

— Гейнрих, устоз, Гейнрих!

Бабаяннинг истимаси кўтарилиб кетибди. «Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» фильмидаги шоҳга ўхшаб бақирибди:

— Йўқо-о-о-о-о-о-о-о-о-о-о-ллл!!!

Станислав Андреев қочиб кетибди.

— Ҳа, Самвел, тинчлик-ми?

— Қарамайсизми, Асқар ака буни. Гейнрихмиш, ахир тўғри жавоб Бускетс-ку!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:11, 30.08.2017. Ўқилди: 12902 марта. Фикрлар: 28 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик