Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Эҳ, агар ҳозир ўйнаганимда-ми…?» Ўтмиш юлдузларидан ўзига хос «даъво»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол тарихида ёрқин из қолдирган баъзи етук ижрочилар ўйиннинг ҳозирги ҳолатига нисбатан паст баҳо беришади. «Эҳ, ҳозир ўйнаганимдами, битта мавсумда 60тадан кам гол урмасдим» - шу мазмундаги «даъво»лар нечоғли ўринли?

Табиийки, буни аниқлаш имконсиз. Ахир инсоният вақтга ҳукм ўтказолмайди - Ривалдо, Фабрицио Раванелли ва бошқалар ўтмишини ортга қайратишнинг иложи йўқ.

Шундай бўлгач, уларнинг ҳозир ўйнаганларида, ҳаммани бир бошдан «савалаш»лари хусусида баралла «ваъда» беришларини қизиқарли (эҳтимол, кулгули) ва оддий хаёл сифатида қабул қилиш керакдир...

- Агар худди ЖЧ-94даги каби нур сочганимда, айни пайт трансферим 50 млн. евродан камга баҳоланмасди. Ўша вақтдагидай Испанияда тўп суришни хоҳлардим. Хусусан, «Валенсия»га меҳрим баланд. Олег Саленко (2011 йил октябрь).

- Ҳозир ўйнаганимда, трансферимга қанча тўлашлари мумкин эди? Билмадим. Украинада энг қимматбаҳо футболчи бўлардим, балки Россияда ҳам. Тўғри, ҳозир рус диёрида Самуэль Это~О бор. Тахминан унинг даражасида тўп сурардим. Лекин Россияда эмас, «Барселона»да ўйнардим... Виктор Леоненко (2011 йил октябрь).

- Агар ҳозир ўйнаганимда, аввало, жисмоний тайёргарликни замонавий футбол талабларига мувофиқлаштиришимга тўғри келарди, аммо энг яхшиси бўлардим, барибир. Бунга асосим шуки, Худо мени мислсиз истеъдод билан сийлаган. Тасаввур қилинг, агар Бетховен ўз вақтида эмас, бошқа даврда мусиқа басталаганида, нима бўларди? Жавоб тайин - у қандай асар ёзмасин, ўша-ўша ноёб мусиқа юзага келарди. Битта фарқи шуки, етук бастакор барчасини бошқа, мукаммалроқ асбоб-анжомларда амалга оширарди. Хўш, Неймар мендан ўзиб кетадими? Ўйлашимча, йўқ. Умуман, янги қирол - янги Пеленинг саҳнага кўтарилиши иложсиз ишдир. Ахир ота-онам энди бошқа фарзанд кўришмайди. Ҳа, Неймар - ажойиб ёш футболчи ва шубҳа йўқ, келажакда катта юлдузга айланади. Пеле (2014 йил июнь).

- Агар бугунги футболда ҳам ўша энг юқори савиямни намойиш этганимда, яна бемалол дунёнинг энг яхши футболчиси мақомини олардим. Бир марта эмас, такрор-такрор... Зеро, ҳозир хорижда, айниқса, Испанияда қандай футбол ҳукмрон эканлигини инобатга олиб айтаманки, битта мавсумда 50тадан кўп гол урардим - бунга заррача шубҳаланманг. Умуман, бугунги футбол ўтмишдагисига сира ўхшамайди. Нафақат Бразилия, балки бутун жаҳон футболини назарда тутяпман. Ўйинчилар савияси мутлақо бошқача. Ўзингиз ўйланг, олдинлари ҳаттоки, энг кучли футболчининг ҳам бугунги юлдузлар - Лионель Месси ва Криштиану Роналду каби 38та ўйинда 50та гол уришини тасаввур қилиб бўлармиди? Ривалдо (2015 йил июль).

- Тезлик ва куч нуқтаи назаридан менга энг ўхшаш футболчи Криштиану Роналдуми? Йўқ, бир хил даражадаги икки ўйинчи бўлиши мумкин эмас. Тан оламан, Криштиану сайёрамиздаги энг яхши футболчилардан бири. Шунинг учун ҳам у ҳар йили «Олтин тўп» йўлида Лионель Месси билан рақобатлашяпти. Ҳозирги замонда ўйнаганимда, уларнинг савиясини кўрсата олармидим? Ҳа, бунга тўлиқ ишонаман. Олег Блохин (2015 йил ноябрь).

- Яхши турнир - бу нима? Финалга чиқсанг ва ғалаба қозонсанг - шу энг яхшиси. Аммо ҳозирги футболда ҳимоя туфайли бундай қилолмасдик, менимча. Ҳар ҳолда, Англия миллий жамоасининг бугунги ҳимоячиларига қарши тўп сурганимда, улар бирор ҳаракатлари билан мени чўчитолмасдилар. Алан Ширер (2016 йил июнь).

- Шармандалик, даҳшат ва яна даҳшат. Айтишим мумкин бўлган энг юмшоқ гаплар шу. 0:3 билан чеклангани учун Уэльс термасига раҳмат. Ахир Игорь Акинфеев яна 3-4та вазиятда голдан қутқарди. Гарет Бэйл майдон узра учди ва уни тўхтатиш учун дарвоза ортида ўтирган мухлисларни ҳам майдонга тушириш керак эди, гўё. Умуман, ҳозирги футболчиларимиз олдида мен ҳам худди Бэйл каби учардим. Майдон марказида рўй берган воқеалар - даҳшат. Йўқ, бу танқид эмас, балки тасдиқланган факт... Александр Мостовой (2016 йил июнь).

- Гонсало Игуаиннинг «Ювентус»га трансфери? Эҳ, Пипито учун 90 миллион евро тўлашибдими, ҳозир мен қанча турардим? Бобо Вьери-чи? Бирор рақамни айтишга ҳаттоки, озгина хижолат қиляпман... Филиппо Инзаги(2016 йил ноябрь).

- Юқори савияга эга йигитлар даврасида тўп суриш анча осон. Менга Марко Верратти ва Анхель ди Мария ёнида ўйнаш имкониятини беринглар, шунда тўхтамай гол уришимни кўрасизлар. Ўйлайманки, ҳозирги ҳолатимда камида 10та гол улашардим. Эдинсон Кавани ўринбосари бўлишга тайёрман-ми? Йўқ, ахир анча қариб қолдим. Николя Анелька (2017 йил февраль).

- Ҳозирги ҳолатга нисбатан олганда, олдинлари гол уриш анча қийин эди. Демоқчиманки, буюк ҳимоячилар даври тугади. Футболда Алессандро Неста, Паоло Мальдини ва Яп Стам каби аслар йўқ. Бир ўйланг, ҳужумчи ҳар бир ўйинда дарвозани ишғол этиш учун 5-6та яхши имконият ҳосил қиляпти. Авваллари 1-2та, кўпи билан 3та вазият юзага келарди. Ўзимни мақтамоқчи эмасман, аммо бу факт - мавсум-1995|1996да «Ювентус» учун 34та гол урганман, кейингисида эса «Мидлсбро» либосида 31та. Шуни назарда тутиб айтсам, ҳозир бир мавсумда бемалол 60та голдан хирмон ясардим ва трансферим чамаси 80 миллион фунтга баҳоланарди. Умуман, замонавий футболда мендан ташқари, Жанфранко Зола, Эрик Кантона ва Тедди Шерингем ҳам дуч келган рақибга сабоқ бера олардилар. Фабрицио Раванелли (2017 йил июль).

Бонус

Акс ҳолат. Йўқ, ўтмиш юлдузларининг ҳаммалари ҳам замонавий футбол масаласида имкониятларини юқори баҳолашмайди.

- Ўша вақтлар (1960-1970 йиллар) менга жуда мос келган. Зеро, Бразилия терма жамоаси ўйинида нафислик, енгиллик, нозиклик ва ёриб ўтиш салоҳияти зарур элементлар ҳисобланарди. Футболчилар оёқ билан қанча ҳаракатланишса, мияни ҳам шунча ишлатишарди. Замонавий спортда ҳам менга ўша вақтдаги каби катта талаб бўлармиди? Йўқ, бунга шубҳам бор. Чунки тезкор эмасдим ва алоҳида жисмоний куч билан мақтанолмасдим. Тостао (2010 йил октябрь).

- Лионель Месси билан битта жамоада қандай ўйнардим? Очиғи билмадим. Лекин бир гапни аниқ айта оламан: бу ҳолатда анча кам гол урардим. Ўйлайманки, шундай тьақдирда, футболдан анча эрта юз ўгириб, полога вақтлироқ ўтиб кетардим. Умуман, ҳозирги Аргентина терма жамоасида менга ўхшаш ҳужумчи йўқ ва мураббийлар штаби бундай ўйинчи қидирмаса ҳам керак. Габриэль Батистута (2013 йил май).

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:49, 02.09.2017. Ўқилди: 12667 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.