Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 32 76
2 Арсенал 32 63
3 Ньюкасл 32 59
4 Ноттингем Форест 32 57
5 Манчестер Сити 32 55
6 Челси 32 54
7 Астон Вилла 32 54
8 Борнмут 32 48
9 Фулхэм 32 48
10 Брайтон 32 48
11 Брентфорд 32 43
12 Кристал Пэлас 32 43
13 Эвертон 32 38
14 Ман. Юнайтед 32 38
15 Тоттенхэм 32 37
16 Вулверхэмптон 32 35
17 Вест Хэм 32 35
18 Ипсвич 32 21
19 Лестер 32 18
20 Саутгемптон 32 10

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
32-тур Саутгемптон 0-3 Астон Вилла
32-тур Брайтон 2-2 Лестер
32-тур Ноттингем Форест 0-1 Эвертон
32-тур Арсенал 1-1 Брентфорд
32-тур Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
32-тур Челси 2-2 Ипсвич
32-тур Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
32-тур Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
32-тур Борнмут 1-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 33-тур

19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
20/04 18:00 Ипсвич - Арсенал
20/04 18:00 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон
20/04 18:00 Фулхэм - Челси
20/04 20:30 Лестер - Ливерпуль
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21312 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Фортуна Дюссельдорф".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Боруссия Дортмунд".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "РБ Лейпциг".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Вердер Бремен".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Фортуна Дюссельдорф".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Хайденхайм 1846".
      20:25 Новости футбола.
      20:30 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      21:20 Чемпионат Германии. Перед туром.
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум". Прямая трансляция.
      23:55 Новости футбола.
      00:00 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Ганновер 96" - "Эльферсберг".
      02:00 Новости футбола.
      02:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Унион Берлин".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.04.2025

      05:40 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 2.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
      10:10 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 5.
      12:10 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии.
      12:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:10 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Могул.
      18:05 "Вы это видели".
      18:55 LIVE Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 3. Прямая трансляция.
      21:20 Д/с "Век нашего спорта".
      21:50 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
      00:00 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6.
      02:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      03:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.04.2025

      05:25 "География спорта". Калининград.
      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит-Казань" - "Зенит" (Санкт-Петербург).
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 "Небесная грация".
      12:25 "География спорта". Коломна.
      12:55 "География спорта". Тобольск.
      13:30 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда.
      14:35 "Лица страны". Эдуард Трояновский.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:35 Евротур.
      17:25 Новости.
      17:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. Прямая трансляция.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. "Ак Барс" (Казань) - "Динамо" (Москва). 4-й матч. Прямая трансляция.
      23:55 LIVE Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна. Прямая трансляция.
      01:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:50 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      03:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      04:25 Матч! Парад.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.04.2025

      06:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      09:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      11:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3.
      13:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      14:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      16:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3.
      16:40 LIVE Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. Прямая трансляция.
      20:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      22:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      01:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии.
      02:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4.
      03:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      04:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хуан Матанинг сиз билмаган амаллари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"МЮ" футболчиси Хуан Мата ҳаётидан қизиқарли лавҳалар.

- Ё тавба, намунча имилламасанг, Жон. Вужудингни қуршаб олган бемаврид ҳаяжон ўта ноёб кадрдан жудо қилмаса, гўрга эди!» - Жон Нилд қаршисида ўз ўғли - Алекс ва Хуан Мата илҳақ турар, у эса телефонини сурат олишга мослай олмай, ўзини йўқотаёзганди.

Хайриятки, Жон сўнгги паллада камерани бир амаллаб очди ва 2та сурат олишга улгурди. Энг муҳими, кадрлар  ўта муваффақиятли чиқди!» Ўшанда телефон орқали олинган тасвирни тўғридан-тўғри эфирда намойиш этишлари унинг хаёлига ҳам келмаганди...

***

Эндигина ниҳоясига етган беллашувда Луи ван Гал бошқарувидаги «МЮ» жамоаси «Норвич»дан бир амаллаб, 3 очко тортиб олди. Ягона гол муаллифи - Хуан Мата Лондондан 5 соат йўл босиб, «Карроу Роуд»га келган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик изҳор қилиб, кийиниш хонасига йўл олди. Испан ярим ҳимоячисига пешвоз чиққан Мемфис Депай шоша-пиша уни ногиронлар аравачасида бир болакай кутиб турганини айтди. «Хуан биз билан 10 дақиқача гаплашгандек туюлди. Бироқ амалда суҳбатимиз бор-йўғи 30 сония давом этганди. У футболка совға қилиш клуб қоидаларига зид эканлигини маълум қилиб, биздан узр сўради»,-деди болакайнинг отаси ЕSPN вакилига. Жон ва Алекс ўз уйларига етиб боргунча қўл телефони адоғи йўқ SMS-хабарларга тўлиб кетди. Ҳамма ТВга узатилган кадрларни кўргач, дарҳол хабар жўната бошлаганди. Чунки Матага тегишли «8» рақам Алекс учун суюкли сон эканлиги кўпчиликка маълум эди.

***

Мазкур воқеадан бир ой муқаддам ярим ҳимоячи Испания телевидениеси кўрсатувида чиқиш қилиб, замонавий футболни аёвсиз танқид остига олганди. У хусусан, трансферлар масаласидаги бебошликлар, нафси ҳакалак отган агентлар, глобал коммерциализация хусусида куюниб гапирди: «Айни пайт кўпик устида яшаётгандекмиз. Ҳайратланарли, ақлга сиғмас даражада кўп пул топяпмиз. Оддий халқ минг йил терга ботиб ишласа ҳам, шунча ҳақ олмайди. Дейлик, мен кўпчилик қатори футбол олами миқёсида ўртача маошга эгаман. Агар буни Испания ёки дунёнинг исталган мамлакатидаги аҳоли даромадига таққосласак, 99,9 фоиз кишига нисбатан олганда, тасаввурга сиғмайдиган даражада кўп пул топаман. Қайсидир дўстим эса реал воқеликда кун кечирмоқда. У меҳнат қилиб, арзимас ҳақ олади, баъзан иш тополмай, ёрдам пулига эҳтиёж сезади. Шунингдек, иш излаб, овора. Ҳаттоки, бошқа жойларга кўчиб ўтади. Бу - ҳаётий воқелик, чинакам реаллик. Менинг ҳаётим эса ҳақиқий эмас. Очиғи, футболнинг бизнесга айланиб қолганидан хавотирга тушаман. Чунки бу спорт турини қаттиқ севаман. Тинмай шуғулланиш ва мусобақалашишни ёқтираман. Ойлик маошим миқдори қисқартирилишига мутлақо қарши эмасман, агарда футбол бизнесдан холи бўлса. Тан олиш керак, бизга қай тариқа, қайси мезон асосида ҳақ тўлаётганлари ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаймиз. Бошқача айтганда, «х» ва «х}3» ўртасидаги фарқ бизни заррача қизиқтирмайди. Яна турли ҳимоя воситаларига ўраб қўйилганимиз ҳам ёқимсиз. Мисол учун, қандайдир арзимас муаммога юз тутсак, дарров кимдир ёрдамга ошиқади». Аслида футболчи қандайдир инқилобий фикрни билдиргани йўқ. Аммо АПЛнинг ҳар бир аъзосидан бундай мазмундаги гапларни эшитавермаймиз. Бир ўйлаб кўринг, бундай мулоҳазаларни қачон эшитгансиз?

***

Футболчи томонидан билдирилган ўринли мулоҳазалар унинг нуфузини янада оширгани аниқ. Аммо Хуан шу йўл орқали қўшимча меҳр қозониш ниятида эмас: «Кимгадир ёқишим ёки ёқмаслигимнинг қизиғи йўқ. Шунчаки, рисоладагидек инсон бўлишга интиламан. Ҳа, футболчиман, аммо аввало, инсонман». Тан олиш керак, АПЛнинг энг яхши ярим ҳимоячилари сафида юрадиган қаҳрамонимиз чинакам инсон сифатида гавдаланиш учун вақти ва меҳнатини сира аямайди. У октябрь ойида клуб автобуси ёнида эски танишлари - ота-бола Нилдларга дуч келди. Шу боис, мураббий Жозе Моуриньодан йўлга шай турган автобусни бироз тўхтатиб туришини илтимос қилди ва болакайдан ҳол-аҳвол суради. Бу сафар катта Нилд икковини бемалол суратга олди, яъни ортиқча қийналмади.

***

Мата - санъат ва адабиёт шайдоси. Мисол учун, ВВС учун берган интервьюси арт-галереяда тасвирга олинди. У Гари Линекер билан ўша суҳбат чоғи замонавий санъатни ниҳоятда қадрлашини алоҳида таъкидлаганди. Футболчи мутолаага ўчлик хасталигини эса Эстебан Гранеродан юқтирган. Севимли адиби сифатида Пол Остерни тилга олади. Хуан яна шеъриятга ҳам бефарқ эмас - Чарльз Буковскининг «Мовий қуш» шеърини телеэфир орқали ўқиб берган. Бундан ташқари, футболчи ўз ижод намуналарини чоп эттиришни режалаштирган. Вуди Алленнинг «Париж туни» картинаси - севимли фильми. Хуан 2014 йилнинг охирида ўз блоги ўқувчиларидан 60-70-йиллар хонандалари томонидан куйланган қўшиқларни тўплашда ёрдам сўради. Кейинчалик тавсияларга кўра, махсус рўйхат тузиб, уни Sportify тармоғига жойлади. Шу тариқа санъат мухлислари Бен Кинг, Боб Дилан, Жон Леннон, Дэвид Боун ва Боб Марлининг ширали овозларидан яна баҳра олиш имкониятига эга бўлишди.

***

Ҳаётга чанқоқ футболчининг навбатдаги қизиқиши - янги маданиятларни ўрганиш. Ўзи бу борада шундай дейди: «Дам олиш кунлари шаҳарнинг нотаниш қисмини ўрганишга интиламан. Метро ёки автобус ёрдамида музейлар, галерея, тарихий обидалар билан танишаман. Шунингдек, концертларга ҳам тушаман. Мақсадим - инглиз мусиқаси билан яқиндан танишиш». Матанинг «Челси»даги ҳаёти шу зайлда кечганди. Манчестерда ҳам унинг турмуш тарзи ўзгармади - вақти-вақти билан футболдан воз кечиб, бир неча соатни табиат қўйнида ўтказади. Унинг Манчестердаги асосий орзуси - маҳаллий даҳо Эрик Кантона билан қаҳвахўрлик қилиш!

***

Хуан Лондонда дастлабки ойларни қандай ўтказганини видеокундалик шаклида ҳикоя қилганди. YouTube тармоғидаги хусусий каналида футболга оид ажойиб томошаларни ҳам кўриш мумкин - тўп билан дарвоза тўсинини нишонга олиш, кўзлари боғлиқ ҳолда гол уриш ва ҳоказо. Тўғри, ярим ҳимоячи сўнгги пайтлар видероликларни бироз камайтирди. Лекин ҳозирда «МЮ» тарихидаги 11 нафар энг сара футболчилар бўйича ўз талқинини тайёрламоқда.

***

Мата - клуб томонидан ташкил этилаётган хайрия тадбирларининг фаол иштирокчиси. Дейлик, Рождество кунлари кам таъминланган оилалар фарзандлари билан учрашиб, футбол хусусида қизиқарли суҳбатлар ўтказди, уларга «МЮ»нинг қизил тусли шарфлари ва юмшоқ ўйинчоқларни улашди. Бундан ташқари, жамоага 15 йиллик умрини бағишлаган фахрий хизматчи ҳолидан хабар олиб, уни ўз дастхати туширилган футболка билан сийлади. Ҳа, Хуан доимо савобли ишларни излаб юради. Мана, футболчи яқинда Player`s Tribune орқали чиқиш қилди. Унинг саҳифасида ўткир сюжетли кескин воқеалар йўқ - шунчаки, фаолиятида рўй берган эътиборли ҳолатлар акс эттирилган. Масалан, Мюнхендаги ЕЧЛ финалини хотирлайди, шунингдек, уни «Реал»га тавсия этишаётгани ҳақидаги хабарни отасига етказишган ҳолат намойиш этилган. Мата яна марҳум бобосини тез-тез ёдга олади. У оғир хасталикка чалинганига қарамай, набираси иштирокидаги ҳар бир учрашувни қолдирмай кузатарди. Мисол учун, «Сент-Этьен» устидан қозонилган ғалабадан сўнг қария Хуаннинг Генрих Мхитарянга оширган самарали узатмасига юксак баҳо берганди. Бобоси боқий дунёга йўл олгач, футболчи босиб ўтган йўли ва амалга оширган ишлари ҳақида кўпроқ ўйлайдиган бўлиб қолди. Шу тариқа жамият олдидаги хайрли ишларини юқорироқ даражага кўтаришни лозим топди ва маошидан 1 фоизини «Умумий мақсад» (шахсий саҳифаси номи ҳам шундай) жамғармасига ажратди. Мазкур ташкилот дунёнинг 80дан ортиқ мамлакатида хайрия тадбирларини ташкиллаштиради.

***

Хуан шу ёз Мумбайга сафар қилиб, у ерда қашшоқ оилалар болакайлари билан футбол ўйнади, барчага совғалар улашди. Хуллас, ночор турмуш даражасини ўз кўзи билан кўргач, касбдошларини сафарбарликка чорлади. Ҳа, Матанинг 1 фоизли маоши арзимас чақа, аммо бундай саховатпеша ўйинчилар сафи кенгайса, қанчадан-қанча камбағал болалар тақдири бутунлай ўзгариб кетиши мумкин. «Мақсадим - ўз жамоамга 10 нафар олижанобни қўшиб олиш. Мураббийми, футболчи, эркакми, аёл - бунинг ортиқча аҳамияти йўқ. Уларнинг қаерда ишлашларию, истиқомат қилишлари ҳам иккинчи масала. Яъни Африка, Осиё ёки Австралия вакиллари учун ҳам жамоам эшиги очиқ. Шунингдек, улар клубдошларим бўлишлари шарт эмас. Қисқаси, нафақат футболчи, мураббий ва клуб президентлари, балки бутун бошли миллий федерацияларни ҳам хайрли ишга таклиф этаман»,-деди Мата. Ҳа, испаниялик олижаноб йигит улкан лойиҳани илгари сурмоқда. У футбол оламини бутунлай ўзгартириш ниятида: «Ҳар бир маош, шартнома, клуб, агент ёки федерациянинг ҳисоб рақамидан атиги бир фоиз маблағ тўғридан-тўғри ижтимоий лойиҳаларга ажратилса, катта ишларни амалга ошириш имконияти туғилади». Очиғи, бундай инсонга «Нақ олтиннинг ўзгинаси» таърифини ишлатиш ўринли. Қаранг, Мата ғояси амалга ошса, биргина Неймарнинг «ПСЖ»га трансфери ночорлар оламига 2,2 млн. евро манфаат келтириши мумкин.

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:50, 03.09.2017. Ўқилди: 6010 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ 27
2 Ньюкасл Александер Исак 21
3 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
4 Ноттингем Форест Крис Вуд 18
5 Брентфорд Бриан Мбемо 16
6 Брентфорд Йоан Висса 15
7 Вулверхэмптон Матеус Кунья 14
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
9 Челси Коул Палмер 14
10 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.