Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 02.10.2025 12:45
      • Макартур
      • 3:0
      • Бейжинг Гуоан
      • 02.10.2025 15:00
      • Истерн
      • 0:1
      • Теп Хань Нам Динь
      • 02.10.2025 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 2:0
      • Кая-Илоило
      • 02.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 2:1
      • Патхум Юнайтед
      • 02.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 3:0
      • Тай По
      • 02.10.2025 17:15
      • Ратчабури
      • 0:2
      • Гамба Осака
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5544 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сара дарғаларнинг футболдаги фаолияти

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Soccer.ru сайти блогери Европа топ-клублари мураббийларининг футболчилик фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.

1. «Реал»

Зайниддин Зидан (Франция) 1972

Футболчилик фаолияти: 1988-2006

Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи, чап қанот ярим ҳимоячиси

Ўйнаган жамоалари: «Канн»-1988-1992; «Бордо»-1992-1996; «Ювентус»-1996-2001; «Реал»-2001-2006 йиллар.

Клуб миқёсидаги натижалари: ЕЧЛнинг 2001|2002 йиллар мавсумидаги ғолиби, финал баҳсида «Байер» дарвозасига урилган ғалаба голи муаллифи.

Терма жамоадаги фаолияти: 108та ўйин, 31та гол.

Натижалари:  жаҳон чемпиони-1998 (Бразилия билан бўлган финал учрашувида 2та гол муаллифи); Европа чемпиони-2000 йил. Бундан ташқари, Евро-96, ЖЧ-2002, Евро-2004, ЖЧ-2006 иштирокчиси.

Кўплаб учрашувларда «учранглилар»ни сардор сифатида майдонга олиб тушган. Зизу ортиқча мақтовга муҳтож эмас - асли келиб чиқиши жазоирлик бўлган ўғлон футболчилик даврида 15та жамоавий ва кўплаб индивидуал совринларга сазофор бўлган чинакам суперюлдуз.

Тақдир саховатлироқ бўлганида Зидан янада кўпроқ мукофотлар соҳибига айланарди: 2та бой берилган ЕЧЛ турнири финаллари (1996|1997, 1997|1998, Франциянинг имкониятларини пасайтириб юборган ЖЧ-2006 финалидаги машҳур қоидабузарлик, фаолиятининг саккиз йилини юксак натижаларга даъвогарлик қилмайдиган камтарин жамоаларда ўтказганлиги...).

Қисқаси, Зидан энг нуфузли «шалпангқулоқ» кубокка футболчи ва мураббий сифатида сазовор бўлган етти бахтиёр инсоннинг бири.

2. «Бавария»

Карло Анчелотти (Италия) 1959

Футболчилик фаолияти: 1976-1992

Амплуаси: марказий ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: «Парма»-1976-1979; «Рома»-1979-1987; «Милан»-1987-1992 йиллар.

Клуб миқёсидаги натижалари: ЕЧЛ турнирининг икки карра (1988|1989, 1989|1990) ғолиби

Терма жамоадаги фаолияти: 26та ўйин, битта гол.

Евро-88 ва ЖЧ-90 иштирокчиси, ЖЧ-86да «Скуадра Адзурра» таркибидан жой олган бўлсада, майдонга тушмаган. Фаолиятидаги ягона голни эса дебют учрашувида Голландия терма жамоаси дарвозасига йўллаган.

«Карло ота»нинг фаолияти бир маромда юксалиш билан ўтди: 27 ёшида терма жамоадан таклиф олди, дастлабки мундиалда майдонга тушмаган бўлсада, ке­йинги Евро ва ЖЧда тўлиқ иштирок этди. Иқтидорли ярим ҳимоячи 12та (учтаси халқаро миқёсда) совринни қўлга киритган. У ҳам худди Зидан сингари ЕЧЛ кубогига ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида эга чиққан.

3. «Барселона»

Эрнесто Вальверде (Испания), 1964

Футболчилик фаолияти: 1983-1997

Амплуаси: марказий ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари: «Алавес»-1983-1985; «Барселона»-1985-1986; «Эспаньол»-1986-1988; «Барселона»-1988-1990; «Атлетик»-1990-1996; «Мальорка»-1996-1997 йиллар.

Клуб миқёсидаги натижалари: кубок эгалари кубоги соҳиби-1988|1989 йиллар мавсуми.

Терма жамоадаги фаолияти: Испания терма жамоаси таркибида бир марта майдонга тушган Евро-92нинг Исландияга қарши саралаш беллашувида 19 дақиқа тўп сурган.

Вальверде асосан «Эспаньол»даги фаолияти эвазига жамоатчиликка танилди. Бу жамоа билан 1987|1988 йиллар мавсумида УЕФА кубогининг финалига етиб борди.

Кейинги икки мавсумни «Барселона»да ўтказган. Чики Бегиристайн ва Гари Линекерга рақобатчи бўлгани боис, Эрнесто мунтазам майдонга тушиш имконига эга эмасди. Бисотидаги икки совринга у айнан шу жамоада, буюк Йохан Кройфф раҳбарлигида сазовор бўлди.

4. «Атлетико»

Диего Симеоне (Аргентина) 1970

Футболчилик фаолияти: 1987-2006

Амплуаси:  таянч, сўл қанот ярим ҳимоячиси

Ўйнаган жамоалари: «Велес Сарсфилд»-1987-1990; «Пиза»-1990-1992; «Севилья»-1992-1994; «Атлетико»-1994-1997, 2003-2005; «Интер»-1—7-1999; «Лацио»-1999-2003; «Расинг»-2005-2006 йиллар.

Клуб миқёсидаги натижалари: УЕФА кубоги соҳиби-1997|1998

Терма жамоадаги фаолияти: 108та ўйин, 11та гол

Натижалари: Америка кубогининг икки карра соҳиби-1991, 1993; Қирол Фаҳд кубоги (1992) ва Артемио Франки кубоги соҳиби-1993. Шунингдек, Америка кубоги (1995, 1999), ЖЧ (1994, 1998, 2002), Олимпиада-96 турнирлари иштирокчиси. Олимпиаданинг кумуш медалларини қўлга киритган.

Жамоадошлари ва мухлислар орасида «Эль Чоло» ҳамда «Авлиё» лақабларига лойиқ кўрилган Диего майдонда муросасиз жангчи эди. У жамоа муваффақияти учун бор куч-маҳоратини сарфларди.

Симеоне фаолияти давомида 10та совринга сазовор бўлган. Уларнинг тўрттаси Аргентина термаси билан ҳамкорликда қўлга киритилган.

5. «Ювентус»

Массимилиано Аллегри (Италия), 1967

Футболчилик фаолияти: 1984-2003

Амплуаси: марказий ярим ҳимоячи

«Кекса синьора»нинг амалдаги бош мураббийи ҳаммаси бўлиб 11та клубда тўп сурган - «Пиза», «Пескара», «Кальяри», «Перуджа» ва «Наполи» жамоалари таркибида «А» серияси баҳсларидан баҳраманд бўлган.

Клуб миқёсидаги натижалари: «А» серияда тўққизинчи ўрин («Кальяри»-1994|1995 йиллар мавсумида).

Очиғи, Аллегри ўйинчилик фаолияти билан мақтана олмайди. 1992|1993 йиллар мавсумида «Пескара»нинг энг яхши тўпурари бўлганди. 1998 йилдан кейинги фаолияти «В» серияда ўтди.

Чунки у тўп сурган бешта жамоа­нинг тўрттаси қуйи дивизионга тушиб кетганди. Элитада «жон» сақлаб қолиш фақат «Кальяри»га насиб этди. Таажжубки, мураббий Аллегрининг дастлабки муваффақиятлари лойиҳаси ҳам Сардиния клубида амалга оширилди.

6. «ПСЖ»

Унаи Эмери (Испания), 1971

Футболчилик фаолияти: 1990-2004

Амплуаси: марказий ҳимоячи

Элитадаги ягона мавсумни (1995|1996) Эмери «Реал Сосьедад» сафида ўтказди. Бешта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган. Унаи - футболчилар сулоласининг учинчи авлоди.

Бобоси ва отаси профессионал ўйинчи бўлишган. Эмерининг асосий фаолияти Сегундада ўтган. 2004 йили жиддий жароҳат олиб, фаолиятини тўхтатган.

7. «Боруссия» Д.

Петер Бош (Голландия), 1963

Футболчилик фаолияти: 1981-1999

Амплуаси:  ўнг қанот ҳимоячиси

Ўйнаган жамоалари: «Витесс»-1981-1984; «Валвейс»-1985-1988; «Тулон»-1988-1991; «Фейеноорд»-1991-1996; «Жеф Юнайтед» (Япония)-1996|1997; «Ганза»-1998, НАК «Бреда»-1998-1999.

Клуб миқёсидаги натижалари: Голландия чемпиони-1992|1993

Терма жамоадаги фаолияти: 8та ўйин.

Евро-92нинг Германияга қарши баҳсида уч дақиқа майдонда ҳаракатланиб, дебютини нишонлаган. Терма либосидаги охирги учрашувни Евро-1996 саралаш доирасидаги Чехияга қарши беллашувда ўтказди.

Очиғи, ҳимоячи ўшанда ўта муваффақиятсиз ҳаракатланди - 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган жамоа у майдонга тушгач, жавобсиз учта гол ўтказиб юборди. Бошнинг омадли мавсумлари «Фейеноорд»да кечди.

Роттердамда чемпионлик унвонига сазовор бўлди, 3 марта мамлакат кубогини қўлга киритди. Айнан шу жамоада Михельс, Адвокат ва Хиддинкдан терма жамоага таклиф олди. 36 ёшида футболдаги фаолиятига нуқта қўйди.

8. «Севилья»

Эдуардо Бериссо (Аргентина), 1969

Футболчилик фаолияти: 1988-2006

Амплуаси:  ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: «Ньюэлсс Олд Бойз»-1988-1993; «Атлас»-1993-1996; «Ривер Плейт»-1996-1999, 2000; «Марсель»-1999-2000; «Сельта»-2001-2005; «Кадис»-2005-2006.

Клуб миқёсидаги натижаси: либертадорес суперкубоги соҳиби-1997 йил.

Терма жамоадаги фаолияти: 11та ўйин. Америка кубоги турнирининг икки карра (1997, 1999) қатнашчиси.

Бериссо 30 ёшга чиққанида ўз омадини «кўҳна қитъа»­да синаб кўришга жазм этди. Юксак натижаларга эришолмаган бўлсада, савияли ўйинчи сифатида танилди. Ана шу хизматлари эвазига бош мураббий лавозимини эгаллади.

 

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:42, 13.09.2017. Ўқилди: 5129 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.