Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Оғир атлетикачиларимиз Ашхободга кучли таркиб билан йўл олмоқда

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / оғир атлетика
Рукн: Янгиликлар
A A A

Туркманистон пойтахтида бўлиб ўтадиган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг бошланишига 4 кун вақт қолди.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон 189 нафар спортчи билан иштирок этади. Ҳозирда деярли барча спорт турлари бўйича терма жамоалар мусобақа олдидан ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларини якунлаб, Ашхобод сафарига жўнаб кетишга шай бўлиб туришибди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари тарихида биринчи марта 64 мамлакат вакиллари иштирок этишади. Уларнинг 45 тасини Осиё давлатлари ташкил этса, Океания минтақасидан ҳам 19 та мамлакат вакиллари Ашхободдаги мусобақада ўз омадларини синаб кўришади. Мусобақа дастуридан 21 та спорт тури ўрин олган бўлиб, уларнинг 20 тасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кўпгина спорт турларида Ўзбекистон вакиллари мусобақанинг асосий фаворитлари сифатида эътироф этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раҳбарияти ҳам Туркманистон пойтахтига кучли таркибни юборишга қарор қилди. Терма жамоамизнинг 11 кишилик таркибида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари, Осиё чемпионлари, нуфузли халқаро турнирлар ғолиблари бор.

Демак, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида юртимиз шарафини қуйидаги атлетларимиз ҳимоя қилишади:

Эркаклар терма жамоаси

-69 кг. Достон Ёқубов – Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, 2017 йилги “Ислом бирдамлик ўйинлари” ва Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби,
-77 кг. Шахзод Худойберганов - 2017 йилги ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби,
-85 кг. Улуғбек Алимов – “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг кумуш медали совриндори,
-94 кг. Фарходбек Собиров - 2017 йилги ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиби,
-105 кг. Иван Ефремов – Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, 2017 йилги “Ислом бирдамлик ўйинлари” ва Осиё чемпионатида кумуш медали соҳиби,
+105 кг. Рустам Джангабаев – Осиё чемпиони, “Ислом бирдамлик ўйинлари” ғолиби ва рекордчиси.


Қизлар терма жамоаси

-48 кг. Маҳлиё Тоғоева - 2014 йилги Осиё ўйинлари бронза медали эгаси,
-58 кг. Муаттар Набиева - 2017 йилги “Ислом бирдамлик ўйинлари” бронза медали эгаси,
-63 кг. Кумушхон Файзуллаева - 2017 йилги ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида олтин медаль соҳиби,
-75 кг. Омадой Отақўзиева – 2017 йилги “Ислом бирдамлик ўйинлари” ва Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори,
-90 кг. Долера Давронова - 2017 йилги Осиё чемпионати бронза медали эгаси.


Ашхободда терма жамоамизга уч нафар мутахассис мураббийлик қилишади. Булар: Баҳром Абдумаликов, Баҳрам Мендибаев ва Маҳмуд Тоғоев. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов Туркманистон пойтахтига Осиё оғир атлетика федерациясининг вице-президенти сифатида ташриф буюради. Шунингдек, Шаҳрилло Шарипович мусобақанинг элит жюрилари қаторида беллашувларга ҳакамлик қиладилар.

Биз Ашхобод сафарига жўнаб кетаётган делегациямизнинг барча аъзолари қаторида оғир атлетика бўйича терма жамоамизга ҳам мусобақада омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Маълумот учун, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида оғир атлетика бўйича беллашувлар 18-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:43, 13.09.2017. Ўқилди: 3786 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик