Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 1:6
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • 0:2
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • 3:1
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 1:0
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 1:0
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 5 12 26
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 7 4 17
5 Нидерландия 6 7 2 15
6 Швеция 6 6 3 15
7 Германия 5 8 8 21
8 Австрия 5 8 4 17
9 Япония 5 6 11 22
10 Швейцария 5 4 3 12
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ҳаддерсфилд» биринчиси эмас ёхуд ёрқин дебютантлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Узоқ танаффусдан сўнг Англия футболи юқори дивизионига қайтган «Ҳаддерсфилд» жамоаси АПЛда тетик старт олиб, кўпчиликни ҳайратга солди.

Бир қарашда, камтариндек кўринадиган клуб аввалига Лондонда «Кристалл Пэлас» дарвозасига 3та жавобсиз гол урди. Кейин эса ўз майдонида «Ньюкасл»ни 1:0 ҳисобида енгиб, «Саутгемптон» билан ўйинда муроса кўчасини танлади - 0:0. Хуллас, дебютант 3-турдан сўнг 3-ўринни эгаллаб турганди:

7 очко ва тўплар нисбати 4:0. Табиийки, ҳеч ким «Ҳаддерсфилд»дан бундай дадил одимлашни кутмаган бўлса керак. АПЛ тарихига назар солсак, лигага янги қўшилган жамоанинг старт чизиғида йирик ҳисобли ғалабага эришиши атиги 3-марта кузатилди.

Яъни бунгача чемпионатнинг 1-туридаёқ бақувватгина ўртамиёна рақибни чинакамига тор-мор этиш 2тагина дебютантга насиб қилганди, холос. Демак, қуйида шундай «бетга чопарлик» якунда нималарга олиб келганини кўриб чиқамиз.

«Болтон Уондерерс» (мавсум-2001|2002). Тажрибали Сэм Эллардайс томонидан тузилган жамоа 1-турда «Лестер Сити» меҳмони бўлиб, ортга 5:0 (!) кўринишидаги қойилмақом ғалаба билан қайтди. Дебютантнинг ўша ўйиндаги таркиби нафақат «йўртоқи отлар», балки бутун премь-ер-лига мухлисларини ўтмишни бироз қўмсашга мажбур этса, ажабмас.

Мана, ўзингиз таркиб ва голлар муаллифларига қараб, баҳо беришингиз мумкин: Яааскелайнен, Барнесс, Бергссон (Маршалл, 76), Уитлоу, Чарльтон, Нолан, Уархерст (Сау-фэлл, 71), Франдсен, Гарднер (Педерсен, 66), Хансен, Рикеттс. Голлар: Нолан, (15, 41), Рикеттс (33), Франдсен, (45, 83).

Мавсум давомида Яааскелайнен, Бергссон, Нолан ва Гарднер каби фахрийлар қаторига «Милан», «ПСЖ», «Марсель» клублари ҳамда Франция миллий жамоасида ўйнашга улгурган 30 ёшли Бруно Н~Готти ҳам қўшилганди. Бундай ажойиб таркиб мураббийи - Big Sam- (Сэм Эллардайс)га эса ортиқча таъриф бериш шарт эмас.

Диққатга сазовор томони, ўша вақт «Болтон»да битта ўзига хос анъана бор эди - жамоа қайсидир рақибни йирик ҳисобда енгса, футболчилар, мураббийлар ва барча ходимларга алоҳида тушлик тайёрланарди. Эҳтимол, «отлар» шунинг учун ҳам рақибларни тез-тез голлар шодаси билан «сийлаш» уддасидан чиқишгандир.

Якуний натижа. «Болтон» ўша мавсум 16-ўринни банд этиб, кучлилар қаторида қолган бўлса, бечора «Лестер» Англия олий дивизиони билан хайрлашганди.

«Блэкпул» (мавсум-2010|2011). «Болтон» жасоратининг деярли такрори. Яъни «Блэкпул» ҳам стартда меҳмонда ўйнади ва «Уиган Атлетик» дарвозасига жавобсиз 4та гол йўллади. Ўшанда «мандаринлар» мухлислари севимли жамоаларини олдинда қандай даҳшатли мавсум кутиб турганини билишмасди.

Яна қандайдир 3 йилдан сўнг «Блэкпул»нинг умуман ночор аҳволга тушиб қолишини эса хаёлларига ҳам келтиришмагани аниқ (фактлар асосида айтсак, мавсумлар оралиғида клуб ихтиёрида атиги 8 нафар футболчи қолганди, холос).

Энди жамоанинг мавсум-2010|2011 доирасидаги илк учрашувга ташлаган таркибига назар соламиз: Гилкс, Баптист, Кэзкарт, Эватт, Крейни, Гранден, Воан, Адам, Тейлор-Флетчер (Юэлл, 79), Ормерод (Сильвестр, 59), Хервуд (Бэшэм, 60). Голлар: Тейлор-Флетчер (16), Хервуд (38, 43), Баптист (75). Шубҳа йўқ, Чарли Адам дебютантнинг бош юлдузи саналарди.

У чемпионат якунига етгач, «Ливерпуль» билан бежиз шартнома тузмаганди. Чарли кейинчалик «Сток Сити»да анча самарали ўйнади. Умуман, ўша «Блэкпул» АПЛнинг бутун тарихидаги энг қизиқарли, тушуниб бўлмас ва «романтик» жамоалардан бири саналади. Ахир чемпионат давомида 55та гол урган ҳолда, якунда чемпионшипга қулаш - оғир қисмат.

Таққослаш учун айтсак, 55та гол «Тоттенхэм»нинг 5-ўринни банд этишига кифоя қилганди. Яна бир томони, «мандаринлар» «Ливерпуль» ва «Ньюкасл» каби кучли рақибларни меҳмонда, «Тоттенҳэм»ни ўз майдонларида енгиш баробарида «Эвертон»га 3:5 кўринишида ютқазишган, жуда кўп ўйинлари голлар шоусига айланганди.

Якуний натижа. «Блэкпул» 38та ўйинда ўз дарвозасидан нақ 78та гол қўйиб юборди. Хусусан, охирги турда «МЮ» олдида шунчаки, ожиз қолди - 2:4. Натижада Иан Хэллоуэй бошқарган ажабтовур жамоа биринчи мавсумдаёқ премьер-лига билан хайрлашди.

Стартда дебютант томонидан «калтакланган» «Уиган»га келсак, бу жамоа чемпионат финишига 16-ўринда етиб келди ва яна 2  йилдан сўнг Англия кубогини ютиш баробарида чемпионшипга тушиб кетди.

Айтганча, айни пайт «Блэкпул» ҳам, «Уиган» ҳам биринчи лига (Англия футболидаги учинчи дивизион)да ўйнамоқда.

«Ҳаддерсфилд»га нима бўлади? Ҳаммасини олий ҳакам - вақт кўрсатади, албатта. Дастлабки 3та тур натижаларини назарда тутиб айтсак, Давид Вагнер бошқарувидаги клуб таркибида жамланган иштиёқли йигитлар ижросидаги ўйинларни кузатиш анча қизиқарли. Кўринишидан, улар «Блэкпул» тушган қисматга дуч келмайдилар, чоғи.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:02, 15.09.2017. Ўқилди: 2936 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.