Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.10.2025 17:00
      • Хоразм
      • 1:1
      • Навбаҳор
      • 03.10.2025 19:15
      • ОКМК
      • 0:1
      • Қўқон-1912
      • 04.10.2025 17:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.10.2025 17:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Динамо
      • 04.10.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Насаф
      • 05.10.2025 17:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Андижон
      • 05.10.2025 17:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 05.10.2025 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Машъал
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • 0:1
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Лечче
      • 04.10.2025 21:00
      • Интер
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 05.10.2025 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 05.10.2025 18:00
      • Болонья
      • -:-
      • Пиза
      • 05.10.2025 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Рома
      • 05.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Женоа
      • 05.10.2025 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Милан
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • 3:1
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 05.10.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 05.10.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Бёрнли
      • 05.10.2025 18:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.10.2025 18:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Брайтон
      • 05.10.2025 20:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • 2:1
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • -:-
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал
      • 05.10.2025 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Эльче
      • 05.10.2025 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Барселона
      • 05.10.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Бетис
      • 05.10.2025 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 06.10.2025 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 23 26
9 Қўқон-1912 24 26
10 Сўғдиёна 23 25
11 Андижон 22 25
12 Сурхон 23 25
13 Машъал 23 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 23 21
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

04/10 17:00 Бухоро - Пахтакор
04/10 17:00 Сурхон - Динамо
04/10 19:00 Бунёдкор - Насаф
05/10 17:00 Нефтчи - Андижон
05/10 17:00 Шўртан - Сўғдиёна
05/10 19:15 Қизилқум - Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5655 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» vs «Барселона». Google оламида қай бири машҳурроқ?

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Испания грандларига нисбатан эътиборнинг умумий эволюцияси ва жаҳон географияси (2004-2025 йиллар) ёхуд Google Trends бўйича муҳим, узоқ муддатли баҳс-мунозаралар таҳлили. Google (сайёрамиздаги энг йирик қидирув тизими) ва YouTube (асосий видеоплатформа) маълумотлари интернет саҳнасида турли футбол клубларига нисбатан қизиқиш даражасини глобал миқёсда баҳолаш имконини беради. Ушбу таҳлилий мақола учун маълумотлар Google Trends хизматидан олинган бўлиб, бу 2004 йил 1 январь - 2025 йил 16 май оралиғидаги қидирувлар фоизини қамраб олган.

«Реал» ва «Барселона»ни ўзаро таққослашда ҳар бир мавзу бўйича қидирувнинг нисбий такрорланиши, турли мамлакатлардаги сўровлар миқдори ҳисобга олинган. Шунингдек, қидирувлар тоифаларга ажратилган. Умуман, тарихий тенденция таҳлилида Google алгоритм­ларидаги ўзгаришларни ҳам назардан қочирмаслик талаб этилади. Зеро, клубларга нисбатан қизиқиш вақт ўтиши билан ўзгариб туради. Google Trends хизмати эса энг оммалашган 25 хилдаги сўров натижаларига қараш имконини яратади. Қидирувлар бўйича маълумотлар мухлисларнинг клубларга нисбатан қизиқишини тўлиқ ифодаламаслигини ҳам айтиш ўринли. Оддий айтганда, ушбу таҳлил мухлислар сони (социологик сўровлар натижаси кўпроқ мос келади) ёки ижтимоий тармоқлардаги фаоллик эмас, балки қидирувлар динамикасига асосланган - бу алоҳида мавзу. Хўш, охирги 20 йилликда глобал интернет аудиториясининг Испания футболидаги энг муваффақиятли икки клубга эътибори қай даражада ўзгариб турди?

Қизиқиш динамикаси

Google Trends хизмати маълумотларига кўра, 2004-2025 йиллар оралиғида дунё бўйича Испаниянинг энг машҳур клуби - бу «Реал». Тўғри, муайян оралиқ (2006, 2008, 2009 ва 2011 йиллар)да «Барселона» бу борада олдинга чиқиб олганини кўриш мумкин. Каталония клубининг олтин даври айни шу йилларга тўғри келгани ўз-ўзидан тушунарди. «Анорранглилар» аввалига Франк Райкаард бошқаруви ва Роналдиньо етакчилигида, кейин Хосеп Гвардиола раҳбарлигида бутун Европада мутлақо бошқача футбол кўрсатишди, янги услубни яратишди. Ҳа, 2005 йилнинг охиридан кейингисининг ярмига қадар Google тизимида бразилиялик тўп афсунгари (албатта, Роналдиньо) ижросидаги хайлайтлар бутун «Барса»га нисбатан кўпроқ қидирилгани ҳам фактдир.

2009 йилдан эса «Реал» ва «Барселона»нинг жаҳон миқёсида машҳурлик бобида барқарор ўсиши кузатилди. Барчаси замонамизнинг икки энг буюк футболчиси - Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасида бошланган афсонавий рақобатнинг асл самарасидир. Ҳар ҳолда, 2017 йилгача ҳар икки клубга боғлиқ қидирувлар барқарор равишда ўсиб борди. Айни шу йиллар давомида «Эль-класико» ўйинлари глобал медиа-воқеага айланиб, телевидение рейтингларига дахлдор рекордларни янгилади. Шунинг баробарида Ла Лиганинг энг катта ўйинлари YouTube тармоғида ҳам энг кўп кўрилган футболча видеолар қаторига кирди. Бироқ 2018-2021 йилларда вазият бир қадар ўзгарди. Хусусан, Криштиану Роналдунинг 2018 йили «Ювентус»га йўл олгани натижасида эътиборнинг маълум қисми Италия «А» сериясига бурилди. «Барселона» ва «Реал»га қизиқиш пасайишининг қўшимча омиллари ҳам бор: орада ҳар икки гранд ёрқин ғалабалар қайд этолмади, таркиб нуқтаи назаридан авлодлар алмашинуви бошланди, яна пандемия даври ҳам халақит берди. Ҳа, «Реал» 2016-2018 йиллар ЧЛда қаторасига 3 марта ғалаба қозониб, машҳурлик бобида «Барселона»дан анча ўзиб кетди. 2019-2021 йиллар оралиғида эса икки азалий рақиб ўртасидаги машҳурлик даражаси фарқи минимал даражага тушди. 2022-2024 йилларда яна туб ўзгаришлар рўй берди: «Мадрид»га нисбатан қизиқиш кескин ошди, «Барселона» бу вақтда Лионель Мессисиз қолиб, спорт нуқтаи назаридан ҳам орқага кетди. Ўртада фарқ яна катталашганини «Лос Бланкос»нинг ЧЛдаги янги ғалабалари ва таркибига ёрқин юлдузлар (Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе) жалб этгани билан ҳам изоҳлаш мумкин. Мана, жорий йил муваффақиятли мавсум ва таркибида «Олтин тўп»га яққол даъвогарларнинг пайдо бўлишлари ортидан «Барса»га қизиқиш суръати яна тезлик олди. Хўш, Каталония клуби яқин келажакда машҳурлик (қидирув ҳажми) бўйича «Реал»дан яна ўзиб кетиши мумкинми? Бунга фақат ва фақат вақт тўғри жавоб бера олади.

Google тизимида Испаниянинг етакчи клубларига дахлдор машҳурлик динамикаси (2004-2025 йиллар)

Даврлар бўйича машҳурлик индекси

«Атлетико» икки гигантдан сезиларли даражада орқада, «матрасчилар»га нисбатан қизиқиш фақат 2010-2015 йилларда кучайди. Тўғри, охирги 2 йилда бу борада барқарор ўсиш бор. «Севилья» ва «Валенсия» клублари эса жорий аср бошида катта машҳурликка эришди, сўнгги бир неча йилдан буён эса етакчилар билан ўртадаги фарқ тобора катталашиб бормоқда. Жумладан, 2014 йил «Севилья» учун салбий маънода бурилиш нуқтасига айланди. Ўшанда андалусияликлар Испания клублари орасида 3-ўринни «Атлетико»га бой беришди. 2025 йилда эса «Валенсия» ҳам илк марта «Севилья»дан ўзиб кетди.

Google тизимида Испаниянинг етакчи клубларига дахлдор машҳурлик индекси (2004-2025 йиллар)

Машҳурлик географияси

«Реал» статистика йиғиладиган деярли барча мамлакатларда энг машҳур клуб ҳисобланади. «Барселона» эса атиги 8та мамлакат (Судан, Польша, Буркина-Фасо, Дания, Эквадор, Уммон, Сурия ва Таиланд)да «Мадрид»дан олдинда, холос. Испаниянинг ўзида ҳам «Мадрид» яққол етакчи - 48 фоиз. Машҳурлик бобида кейинги ўринлар «Барселона» (35 фоиз) ва «Атлетико» (17 фоиз)га тегишли. Қитъалар миқёсида қарасак, Шимолий Америкада «Реал» (57 фоиз) мутлақ етакчи. «Барселона»нинг энг юқори натижаси Осиёда - 41 фоиз. «Атлетико» эса МДҲ (11 фоиз) ва Европа (10 фоиз)да нисбатан яхшироқ позицияга эга.

Google тизимида Испаниянинг етакчи клубларига дахлдор машҳурлик харитаси (2004-2025 йиллар)

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:55, 19.08.2025. Ўқилди: 4647 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.