Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Икер Касильяс туғилмасидан футболчи бўлиши аниқ эди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Икер Касильяснинг отаси Хосе Луис мактаб ўқитувчиси, онаси Кармен Фернандес эса уй бекаси бўлган.

"Туғилишим биланоқ мени футболчи бўлади деб ният қилишган экан.

Дадам ҳатто тушларида ҳам мени “Реал”нинг либосида кўраркан. Мен унинг орзусини амалга оширдим. Бу кулгили туюлиши мумкин, лекин мен чиройли йиқилишни билардим. Бу эса, дарвозабонлар учун муҳим”, — деб хотирлайди Икерь болалигини.

“Реал”нинг футбол мактабига уни отаси олиб келади. У ўшанда 6 ёшда эди. Болаларга мўлжалланган категориялардан ўтгач, у ўша пайтда ёшлар билан ишлаган ҳозирда афсонавий Висенте Дель Боскенинг қўлига тушади.

Уни биринчи марта асосий жамоа билан ўйнаш учун 16 ёшида таклиф этишади. Аввалига захира ўриндиғида ўтирган Икерь кейинчалик ўзини кўрсатади. Илк ўйинларида ҳаяжон кучлилик қилиб, дуранг натижалар кўрсатган Икерь кейин ўзини қўлга олади. “Умримда биринчи марта "Барселона"га қарши "Камп Ноу" стадионида тўп тепганимдан кейин, энди бу ҳаётда ҳеч нарсадан қўрқмасам ҳам бўлади, деб ўзимни қўлга олганман”, дейди Касильяс.

“Касильяс “Реал”нинг виждони эди”

Икер ҳамкасби Жанлуижи Буффонни ўзининг кумири деб ҳисоблайди ва жуда ҳурмат қилади. Касильяснинг ўзи ҳам худди Буффон каби бир қанча хислатларга эга: чаққон ва сезгир, энг қийин вазиятлардан ҳам тўпни чиқара олади, дарвозада тўғри позиция танлай билади, яккама-якка курашда ишончли ўйин кўрсата олади. Бундан ташқари оёғи билан ҳам яхши ўйнайди: у бир неча ўн метрга яхши пас бера олади. Уни тез-тез телевидение ва радиога суҳбатга чақириб туришади. “Баъзида дастхат сўраб талпинаётган мухлисларнинг кўплигидан қўрқиб кетаман, кейин яқиндагина ўзим ҳам шулар қаторида эдим, уларнинг умидини пучга чиқаришга ҳаққим йўқ деб ўйлайман”, дейди Икер.

Ҳамкасбларининг бари бир овозда Икерь Касильясни одамшаванда, масъулиятли, кўнгли тоза, “Реал”нинг виждони эди, дея таърифлашади.

Жанжал билан бошланган муҳаббат тарихи

Икерь Касильяс рафиқаси Сара Карбонеро билан кайфияти йўқ пайтда танишади.

Яъни Сара Карбонеро исмли репортер қиз Конфедерация кубоги-2009 матчини ёритгани келганди. Ўшанда амалдаги чемпион — Испания терма жамоаси ярим финалда кутилмаганда АҚШга ўйинни бой беради. Ўйиндан кейин интервью беришга рози бўлган Икерь ғазабланган репортёр қиздан эшитадиганини эшитади. Сара жаҳл устида жамоанинг ўйини ва футболчиларига яхшигина “баҳо” берганини жимгина тинглаган Касильяс бир оғиз гапирмай, ўгирилганча кийиниш хонасига кириб кетади.

Буни қарангки, жанжалкаш бўлса-да, репортёр қиз Касильяснинг кўнглидан жой олади. Шу сабаб ғазаби босилгач, ҳақиқий эркакча йўл тутиб, катта гулдаста олиб қиздан кечирим сўрагани боради.

Лекин уни ҳайрон қолдириб Сара гулни ҳам, узрини ҳам қабул қилмайди.

Қизнинг анчагина қайсарлиги Икерга ёқиб қолади ва шу кундан бошлаб токи Сара унинг узрини қабул қилмагунча ҳар куни унга ажойиб гулдаста юбора бошлайди. Охири гулларни қўйишга жой тополмай қолган Сара футболчини кечиради.

Шундан кейин матбуотда уларнинг биргаликда тушган суратлари пайдо бўла бошлайди. Бу чиройли жуфтликка мухлислар иккаласи учун битта —«Карбонильяс» деган лақаб қўйиб олишади.

Дунёнинг энг яхши дарвозабони ва энг чиройли репортёрининг тўйи

Сара нафақт спорт журналисти балки модель ва телебошловчи ҳам. У FHM версиясига кўра дунёнинг энг чиройли репортёри деб тан олинган. Табиийки, дунёнинг энг яхши дарвозабони билан танишган қизнинг карьераси янада гуллаб-яшнайди. Интервью беришни ёқтирмайдиган Касильясдан ва “Реал”нинг футболчиларидан эксклюзив интервью олиш ҳуқуқи айнан унга берилади.

Сара бу ҳуқуқни қўлга киритгандан кейин у ҳақда “карьера учун ҳеч нарса тоймайди” деганлар ҳам бўлди лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмади, аксинча у “Реал” ва Испания терма жамоаси матчларини ёритишда давом этди.

Кўп ўтмай бошқа гап чиқади. 2010 йилдаги Жаҳон чемпионатида Швейцарияга қарши ўйинда Касильяс жиддий хатога йўл қўяди, натижада Испания 0:1 ҳисобида мағлуб бўлади. Матбуот бу мағлубиятни жиддий муҳокама қилиб, ўша эпизодда Касильяс яқин атрофда бўлган дугонасига қараб чалғиди”, дея дарвозабонни айблашади. Ғазаб отига минган ишқибозлар Сара чемпионат матчларида ишламасин, деб талаб ҳам қилишади.

Лекин мундиалнинг кейинги ўйинларида Касильяс мўъжиза кўрсатади ва ўз тарихида биринчи марта Испания жаҳон чемпиони бўлади.

Кечагина Касильяни қоралаган мухлислар энди уни олқишлаб шодиёна қилишади.

Ҳаммаси яхши эди-ю, лекин Икерь ўзини оила ришталари билан боғлашга шошилмасди. Бу ҳақда журналистларга ҳам айтганидан кейин Сара яна макр ишлатади у “Де Хеа энг яхши даврозабон” “Жерард Пике энг чиройли футболчи” каби фикрлари “билиб-билмай” айтиб қўяди ва нишонга тегади. Шундан сўнг тез орада энг чиройли репортёр ва энг яхши дарвозабонинг тўйлари бўлиб ўтади.

Тўйга туҳфа сифатида Икер Сарага 5 та ётоқхонаси бор, нархи 2,6 млн евро бўлган уй совға қилади. Тўйга ҳамма келади-ю лекин Криштиану Роналду билан унинг ўша пайтдаги севгилиси Ирина Шейк таклиф этилмайди.

Испания матбуоти Сара Карбонерони Ирина билан таққослайвериб, уларнинг муносабатларини бузишганди.

2014 йилнинг бошида Касильяс ота бўлади ва ўғлига Мартин Касильяс-Карбонеро деб исм қўйишади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:06, 15.09.2017. Ўқилди: 6342 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.