Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • 2:1
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тўполончи Орье «Тоттенҳэм»да

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Серж Орьеда замонавий фулбекка хос барча жиҳатлар мужассам - ажойиб тезлик, ҳужумдаги ишончли ўйин ва тўпни олиб қўйиш чоғида амалга ошириладиган аниқ узатмалар. Бу хислатларини у камтарона «Тулуза»да ҳам кўрсатган. Шу боис «ПСЖ»даги маҳаллий бойлар рақобатчиларни ғафлатда қолдириб, маҳоратли футболчини дарҳол харид қилишди. Тўғри, дастлаб молия­вий «фэйр-плей»ни четлаб ўтиш мақсадида Орьени ижарага олишди, аммо кўп ўтмай, 10 миллион евро эвазига унинг трансфер ҳуқуқига эга бўлишди.

«Ланс» академияси Серж билан Рафаэль Варан қатори энг яхши тарбияланувчиларидан бири сифатида фахрланади. Орье мунтазам равишда ички чемпионат ҳамда Европа Чемпионлар Лигасининг турли рамзий термаларидан ўрин олган. Ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар қаторида эса Златан Ибрагимовичдан кейин иккинчи поғонада юрган. Аммо феъл-атвори борасида мақташга арзигулик жиҳатлар кам. У мазкур масалада Марио Балотеллига ўхшайди. Иқтидори етарли, ҳар қандай жамоани кучайтиришга қодир, лекин ножўя қилиқлари туфайли доимо атрофдагиларнинг жаҳлини чиқаришга кўниккан.

Ижтимоий тармоқлардаги можаролар

Парижликларнинг муваффақиятни нишонлашаётгани тасвирланган видеоёзувларни интернетдан топиш мушкул эмас. Бу ўринда гап клубнинг YouTube сайтидаги канали ҳақида кетмаяпти, аксинча, барча роликлар Орьенинг «Инстаграм» ва «Перископ»даги саҳифаларида бор. У трансляция пайти клубдошлари ҳамроҳлигида ғалабани нишонлаётган бўлади. Одатий видеолардан фарқли ўлароқ, буниси жонлироқ чиқади. Аммо айнан ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари туфайли Серж узоқ муддатли дисквалификацияларга учраган, машғулотлардан четлатилган - ҳаммасига ўзининг ножўя гап-сўзлари сабаб бўлган. Кот-Д`Ивуар термаси етакчиси Дидье Дрогба ушбу ҳолатга ўз муносабатини ҳам билдирганди: «Кенжа укам Орьени таъқиб қилишлари мени ранжитмоқда. Ёшларга ўз вақтида кўмак берилмаса, улар хатоларини англаб етишлари мумкинми? Ахир биз уларнинг ўзларини қандай тутишларини ўргатишимиз, ижтимоий тармоқлар олами билан таништиришимиз, «ўргимчак тўри» фаолиятларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини англатишимиз лозим».

2015 йилги ЕЧЛ жавоб баҳсида Ибрагимовичнинг четлатилиши Сержни ғазаблантирди, натижада футболчи Facebook орқали ҳакамни ҳақоратлади. Аммо кўп ўтмай, қайдларни ўчириб юборди, бироқ УЕФА тартиб-интизом қўмитаси кескин жазо қўллади - еврокубоклардаги кейинги учта ўйинга дисквалификация.

Келгуси йили эса «Перископ»да мураббий ва клубдошларини ҳақорат қилгани учун деярли бир ойга машғулотлардан четлатишди. Бўлиб ўтган гап-сўзлардан сўнг Ибрагимович бунинг учун Орьени дўппослаш кераклигини айтди, жамоанинг ўша пайтдаги устози Лоран Блан эса жуда ранжиганини билдирди: «Ушбу ҳақоратларга чидаб бўлмайди. Ҳар кимнинг ўз фикри бор, аммо икки йил аввал Серж айнан менинг қистовимдан сўнг «ПСЖ»га ўтганди. Эвазига эса миннатдорчилигини шу тариқа кўрсатди».

Клуб президенти можароларга ўч футболчи билан узоқ суҳбатлашди, сўнгра бироз ҳовуридан тушган Златан ҳам жамоа етакчилари ҳамроҳлигида шундай мусоҳаба ўтказди. Орье оммавий тарзда кечирим сўради, раҳбарият амалдаги шартномани бекор қилишни хоҳламади, тўполончи эса чемпионликни нишонлаш маросимига чақирилди. Жазо бироз енгил бўлди - 20 мартгача жамоадан четлаштирилди. Натижада, Серж Лондонда ўтган «Челси»га қарши баҳсни ўтказиб юборди, холос.

Полициячи билан муштлашди

«Ҳаётимдаги қора саҳифа ёпилди, мен синиб қолмадим», - деганди ҳимоячи «Перископ»даги видео воқеаси бироз эсдан чиққач. Аммо кўп ўтмай бошқа можаролар сабабчисига айланди - ўша йилнинг май ойида тунги клубдан чиқаётиб полициячининг талабларига қарши чиқди. Даст­лаб ҳақоратли сўзлар билан бошланган тортишув охир-оқибат дўппослашиш билан якунланди. Натижада, тартиб посбонлари футболчини ҳуқуқ-тартибот идорасига олиб кетишди. Суд дастлаб икки ойлик қамоқ жазоси тайинлаганди, аммо клуб аралашувидан сўнг жазо шартлига ўзгартирилди.

Лекин барибир, Орьега нисбатан жиноий иш очилди ва бу кўплаб чекловларга сабаб бўлди. Хусусан, виза ҳамда ишга жойлашишга рухсат талаб этиладиган туманли ўлкага бориши тақиқланди.

Англияга боролмаслигига сабаблар етарли

Келгуси мавсум бошида «ПСЖ» яна Лондонга борди. Бу сафар парижликлар «Арсенал»га қарши беллашувни Сержсиз ўтказишди. Чунки бу вақтга келиб Англия элчихонаси ўнг қанот ҳимоячисига виза бермаслик бўйича қарор чиқарганди. Орьенинг мамлакат ташқарисига чиқиши тақиқланмагани боис, унинг адвокати судга мурожаат этиб, бор аламини микрофон орқали тўкиб солди, бироқ уринишлар фойда келтирмади. Маълум бўлишича, футболчи Франция фуқаролигига эга эмаслиги важидан визани расмийлаштира олмасди. 2011 йили фаранг заминининг бир қисмига айланиш имконияти бўлганда туғилганлик гувоҳномасининг йўқлиги панд берганди. «Ҳужжатни йўқотиб қўйганман», - деганди Серж ўшанда.

«Антиқа» нишонлаш

Бир неча ойдан сўнг Кот-Д~Ивуар ва Мали термалари ўртасидаги баҳсда яна «қовун туширди». Рақиб дарвозасини ишғол қилгач, ишқибозлар томон яқинлашиб, ноўрин қилиқ қилди. Ушбу воқеа юзасидан ФИФАга турли мазмундаги мурожаатлар ёғилди. Тартиб-интизом қўмитаси футболчининг ҳаракатлари бўйича иш очди, аммо айбланувчига қарши етарли далиллар аниқланмагач, уни ёпди.

«Ноёб» қиёфа

Ишқибозлар орасида Сержга нисбатан қарашлар турлича. Уларнинг кўз ўнгида Марио Балотеллининг нусхаси - назорат қилиб бўлмайдиган, жамоадаги муҳитни бузадиган, кайфиятга қараб ўйнайдиган футболчи қиёфаси тургандек, гўё. Аслида бундай эмас. Ибрагимовични инобатга олинмаса, у ҳеч қачон клубдошлари билан ихтилофга бормаган. Можаролар пайти «ПСЖ» аъзолари Орьенинг тарафини олишади - «Перископ» воқеаси туфайли ҳимоячини ўринбосарлар таркибига ўтказишганда, Адриен Рабьо ва Серж ўртасидаги алоқа давом этган. Содиқ жамоадоши дўстининг тезроқ асосий таркибга қайтишидан умидвор эканлигини билдирган.

Кайфиятга қараб ўйнаш масаласи ҳам баҳсли. Орье парижликлар сафидаги дастлабки мавсумида жароҳатлар билан курашиб, қисқа муддатда барқарорликка эришди. Унаи Эмери муҳим баҳсларда Томас Менье­га эмас, айнан Сержга ишонч билдирди. Қолаверса, қаҳрамонимиз Лоран Блан олдидаги айбини майдонда ювди - сўнгги уч мавсумда Орье тўпни рақибдан олиб қўйиш бўйича Марко Верратти ҳамда Блез Матюидидан сўнг «ПСЖ»нинг энг яхши кўрсаткичга эга учинчи футболчисига айланди. 2012|2013 йиллар мавсумидан бошлаб эса Лига 1 ҳимоячилари орасида ассистентлик бўйича тенгсиз бўлди. Низо борасида ҳам фақат биргина ҳолат инобатга олинмаса, Серж интизомга тўлиқ амал қилди. Машғулотлар базаси таш­қарисида, албатта.

Муаммо шундаки, Франция чемпионатини кузатадиганлар орасида бошқа мамлакат вакиллари у қадар кўп эмас ва фаранглар юртига алоқадор бўлмаган сайтларда асосан футболга дахли йўқ янгиликлар тар­қалади. Шу боис матбуотда Орьени можароларга ўч ўйинчи сифатида тасвирлашганга ўхшайди.

«Тоттенхэм» мухлислари енгил тин олишлари мумкин. Уларнинг суюклилари сафига қўшилаётган футболчи тентак эмас, муҳитни бузмайди. Аксинча, юксак маҳоратга эга Серж ўнг қанот ҳимоясини кучайтириши тайин. Турли кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш учун эса Орьенинг тунги клубларга уюштирадиган сайрларини чеклашнинг ҳамиша имкони бор.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:08, 16.09.2017. Ўқилди: 2792 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.