Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 3:0
      • Фиорентина
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 0:1
      • Хетафе
      • 04.03.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.03.2026 00:30
      • Борнмут
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 04.03.2026 00:30
      • Эвертон
      • 2:0
      • Бёрнли
      • 04.03.2026 00:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Сандерленд
      • 04.03.2026 01:15
      • Вулверхэмптон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 29 64
2 Манчестер Сити 28 59
3 Ман. Юнайтед 28 51
4 Астон Вилла 28 51
5 Ливерпуль 29 48
6 Челси 28 45
7 Брентфорд 29 44
8 Эвертон 29 43
9 Борнмут 29 40
10 Фулхэм 28 40
11 Сандерленд 29 40
12 Брайтон 28 37
13 Ньюкасл 28 36
14 Кристал Пэлас 28 35
15 Лидс 29 31
16 Тоттенхэм 28 29
17 Ноттингем Форест 28 27
18 Вест Хэм 28 25
19 Бёрнли 29 19
20 Вулверхэмптон 30 16

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Спортчиларимиз Осиё ўйинларида муваффақиятли старт олди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Туркманистон пойтахтида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг дастлабки чемпионлари аниқланди. Мусобақалар мезбонларнинг миллий спорт тури - туркман миллий кураши билан бошланганида ўзига хос рамзий маъно бор. Шунингдек, жиу житсу ва футзал бўйича баҳсларга старт берилди.

Туркман миллий кураши бўйича беллашувлар айниқса катта эътибор қозонди. Шанба куни полвонлар ушбу спорт турининг эркин услубида баҳс олиб боришди. Аксарият вазн тоифаларида мезбонлар зафар қучгани бежиз эмас. Лекин -75 ва -90 кг вазн тоифаларида олтин медаллар ўзбек полвонларига насиб этди.

Илҳомжон Машрабов ярим финалда мезбонлар вакили Дарё Абдиевни доғда қолдирди. Сўнгра туркман полвонларидан яна бири Оразмаммед Велмаммедовни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 23 ёшли полвонимиз Ўзбекистон терма жамоасига Ашхободдаги ўйинлардаги дастлабки олтин медални келтирди.

Обидали Мавлонов чоракфиналда афғонистонлик Башир Аҳмад Муҳаммади устидан ғалаба қозонгач, чемпионлик йўлида икки мезбоннинг қаршилигини синдиришга муваффақ бўлди. Арслон Ибрагимқулиев ва Овезгелди Бердиев ўзбек полвони билан беллашувларда ожиз қолишди. Олтин медаль учун баҳс чоғида Обидали қўллаган усулга нафақат рақиби, балки унинг устози ва минглаб мухлислар ҳам тасанно айтишгани эътиборга лойиқ.

-100 кг вазн тоифасида Исломжон Қўлдошев чоракфиналда мўғулистонлик Батболд Ботирни енгди. Лекин финал йўлланмаси учун курашда туркман рақиби Сейди Ботировга ютқазиб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди.

-62 кг вазн тоифасида Файзулла Умматов чоракфиналда эронлик Носир Ғорбанпурдан устун келди. Ярим финалда туркманистонлик Наврўз Эйеббердиевга имкониятни бой бериб, учинчи ўрин соҳибига айланди. Худди шу вазнда Абдурасул Ҳабибуллаев тожикистонлик Ибодулло Алибердизода билан чорак финалдаги беллашувда зафар қучди. Аммо финал йўлланмаси учун баҳсда афғонистонлик Аҳмад Амирига ютқазиб қўйди ва жамоадоши Файзулла Умматов билан бирга бронза совриндорига айланди.

-68 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Сангилов чоракфиналда тожикистонлик Мусурмонқул Мустафоқуловни доғда қолдирди. Кейин эса туркман полвони Тойлимурот Дурдимуродовга ютқазиб қўйиб, бронза медали билан қаноатланишга мажбур бўлди. -82 кг вазн тоифасида Элдор Неъматов афғонистонлик Ҳикматуллоҳ Фанусни енгиб ярим финалга чиқди. Аммо туркман рақиби Бегмурот Бойдурдиев финал эшигини ёпиб қўйди. Натижада Элдор шоҳсупанинг 3-поғонасига кўтарилди.

Қизлар ўртасидаги беллашувлар ҳам ўта муросасиз кечди. -52 кг вазн тоифасида Шаҳзода Эргашева чоракфиналда эронлик Лейла Сиёҳвашини енгди, кейин мусобақа мезбони Гулфия Жумаевадан устун келди. Финалда Эргашева туркманистонлик бошқа спортчи Лочин Бадаглиевага имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. Келгуси ҳафтада 19 ёшга тўладиган Шаҳзоданинг ёрқин ғалабалари олдинда эканига ишонамиз.

Шу вазн тоифасида Манзураой Мўйдинова покистонлик Марьямни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди. Бироқ яримфиналда 17 ёшли Мўйдинова бўлғуси чемпионга ютқазиб қўйди. Манзураой учун бронза медали келтирган ушбу турнир ўзига хос мактаб бўлади ва орттирилган тажриба келгусида асқотади деган умиддамиз.

-58 кг вазн тоифасида Гулҳуморой Дадабоева эронлик Заҳро Маҳмудий ва мўғулистонлик Лхагвакху Очирпуревни енгиб, финалга чиқди. Аммо олтин медаль учун беллашувда туркманистонлик Зуҳра Мадраимова кучлилик қилди. - 68 кг вазн тоифасида мутахассисларимиз тажрибали Гулмира Исматовадан ғалаба кутишган эди. Покистонлик Бениш Хон ва туркман рақибаси Раъно Узоқова билан учрашувларда яққол устунликка эга бўлган Гулмира финалда мезбонлар вакиласи Насиба Суркиевадан енгилди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални келтирди.

-63 кг вазн тоифасида Дилафрўз Мамажонова беш марта гиламга чиқди. Жамоадоши Ҳавасхон Жўрақўзиева ва эронлик Лейла Саларванд устидан қозонган ғалабалари мухлисларда катта таассурот қолдирди. Лекин 17 ёшли Дилафрўз ҳозирча бронза медали билан тақдирланди, холос. Туркман миллий курашининг эркин усули бўйича ўтказилган баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар 2 та олтин, 3 та кумуш ва 7та бронза медалини қўлга киритишди.

Жиу житсу турнирининг дастлабки куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан иккитаси ўз омадини синаб кўрди. -77 кг вазн тоифасида Суҳроб Усмонов ярим финалга қадар етиб борди. Бироқ шу жойда тўхташга мажбур бўлди. Туркман рақиби Бегенчмурот Какабаев билан жангда эски жароҳати панд берган Суҳроб бронза медали соҳибига айланди.

Шунингдек, футзал бўйича терма жамоамиз Япония жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди. Қизиқарли баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Умуман олганда, V ёпиқ иншоотларда ва жанг санъати бўйича Осиё ўйинларининг биринчи кунида мезбон Туркманистон спортчилари кўплаб ғалабалари билан мухлисларини қувонтиришди. 16 олтин, 14 кумуш ва 7 бронза медали қўлга киритилди.

Меҳмонлар орасида пешқадам Ўзбекистон делегацияси – ҳамюртларимиз ҳисобида 2 та олтин, 3 та кумуш ва 8та бронза медали бор. Кучли учликдан Таиланд делегацияси ҳам жой олиб турибди (2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали). Покистон, Мўғулистон ва Афғонистон вакиллари биттадан олтин медалга сазовор бўлишди. Тожикистонликлар ҳисобида 6 та (барчаси бронза), Эрон ва Қозоғистон термаларида 3тадан (барчаси бронза) медаллар бор.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 20:17 да Ашхободдаги Олимпия стадионида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бошланади. Эртадан эса асосий беллашувлар старт олади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:00, 17.09.2017. Ўқилди: 7002 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 18
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 14
4 Ливерпуль Юго Экитике 11
5 Челси Жоао Педро 11
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 11
7 Арсенал Виктор Дьокереш 10
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
9 Фулхэм Харри Уилсон 9
10 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.