Россия премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди.
Москвада амалдаги чемпион «Спартак» Махачқалъанинг «Анжи» клубини қабул қилиб, сал бўлмаса имкониятни бой бериб қўяёзди.
Аввалига ҳисобда олдинга чиқиб олган мезбонлар иккинчи бўлимнинг уч дақиқаси ичида иккита гол ўтказиб юборди.
90-дақиқада меҳмонлар таркибида Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Вадим Афонин майдонга тушди.
Бироқ Афониннинг майдонга тушиши хуш келмади ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Лоренсо Мельгаехо тўп киритиб, «Спартак»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ушбу дурангдан сўнг «Спартак» ҳисобидаги очколар сони 14тага етди ва жамоа 8-ўринда қолди. «Анжи» эса 8 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.
Россия премьер-лигаси, 11-тур
Динамо – ЦСКА 0:0
Динамо: Шунин, Козлов, Хольмен, Шуньич, Терехов, Тиам, Соу, Темников, Вандерсон (Луценко, 66), Соснин, Бечирай (Зотов, 87).
ЦСКА: Акинфеев, Игнашевич, Березуцкий (Миланов, 90), Березуцкий, Фернандес (Набабкин, 29), Натхо (Чалов, 66), Вернблум, Дзагоев, Щенников, Витиньо, Жамалетдинов.
Огоҳлантириш: Витиньо (83).
Спартак – Анжи 2:2 (1:0)
Голлар: Луис Адриано (14, пенальти), Мельгарехо (90+2) – Самарджич (74), Кацаев (78).
Спартак: Ребров, Ещенко, Ташчи, Боккетти, Комбаров (Джикия, 67), Попов, Пашалич (Мельгарехо, 77), Ананидзе (Фернандо, 36), Самедов, Луис Адриано, Бакаев.
Анжи: Будаков, Яковлев, Самарджич, Фибель, Полуяхтов, Бакаев, Тетрашвили, Данченко (Афонин, 90), Кацаев (Брызгалов, 85), Маркелов, Прудников (Хубулов, 72).
Огоҳлантиришлар: Полуяхтов (55), Джикия (84).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).