Ўзбекистон U16 Осиё чемпионатига чиқа олмади
Ўзбекистон ўсмирлар (U16) терма жамоаси Осиё чемпионатининг финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олмади. Саралаш босқичининг сўнгги турида Дилшод Нуралиев шогирдлари мезбон — Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борди.
Бу ўйинда вакилларимизни фақат ғалаба қаноатлантирар эди. Биринчи бўлимда ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади, аммо саудияликлар бу имкониятдан самарали фойдалана олишмади. Иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасида мезбон футболчиси дарвозамизни ишғол қилди. Бу гол ўйинда ягоналигича сақланиб қолди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси саралаш босқичида 7 очко билан 3-ўринни банд этди. Натижада жамоамиз Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олмади.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:55, 25.09.2017. Ўқилди: 17313 марта. Фикрлар: 11 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).