Хабарингиз бўлса керак, Қатар юлдузлар лигасининг янги мавсуми старт олди. Бу чемпионатда икки ҳамюртимиз - Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Турсунов ўйнашяпти.
«Ал-Сайлия» илк турни меҳмонда ўйнашига қарамай, чемпионатни ишончли ғалаба билан бошлади. Темурхўжа эса жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Иккинчи турда эса жамоа ўз майдонида «Ал-Садд»га имкониятни бой берди Темурхўжа бу учрашувда ҳам битта голга муаллифлик қилди.
Биз бу ўйинлардан сўнг у билан боғланиб, интервью олдик.
- Темурхўжа, мавсумнинг илк ўйини жамоангиз учун қандай кечди?
- Албатта, ҳар қандай мусобақанинг дастлабки учрашуви ҳаяжонли ва қийин бўлади. Лекин бу ўйинда бизга омад ҳам кулиб боқди ва мавсумни ғалаба билан бошладик. Аслида, асосий мақсадимиз ҳам шу эди.
- Урган голингиз ҳақидаги гаплашсак. Ўша вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бордек туюлди. Ўзингиз учрашувни такроран кўрдингизми?
- Ҳа, кўрдим, менга ҳам ўйиндан ташқари ҳолат бордек кўринди. Лекин нима бўлганда ҳам голни ҳисобга олишди. Жамоамнинг муҳим ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Вазифам - тўп киритиш, вазиятларни муҳокама қилишни бошқаларга қўйиб берайлик (кулади). Келаси сафар шубҳа-гумонларга ўрин қолдирмаслик учун тоза гол уришга ҳаракат қиламан.
- Ўтган мавсум билан таққослаганда, «Ал-Сайлия»да нималар ўзгарибди?
- Сафимизга янги футболчилар келиб қўшилган. Қолаверса, захирамизда ўйинни кучайтира оладиган ўйинчилар бор экан. Улар асосий таркибга ҳам жалб этилдилар. Ҳозир иккита кучли таркибга эгамиз. Энг катта ўзгариш сифатида айнан шу нарсани айтиб ўтишни истардим.
- Ўтган мавсум тўп сурган легионерлар жамоада қолишганми ёки бошқа хорижлик футболчилар харид қилиндими?
- Уч легионер қолди. Биргина Санжар Шоаҳмедов жамоани тарк этди. Унинг ўрнига Нодир Белхаж харид қилинди.
- Демак, жамоа ўтган йилгига қараганда анча кучайибди-да?
- Қанчалик кучайганини чемпионат ўйинлари кўрсатиб беради. Ҳозир хулоса чиқаришга эрта. Насиб қилса, аввалги мавсумдаги натижамизни яхшилашга интиламиз.
- Мураббийлар штаби ёки клуб раҳбариятида ўзгариш бўлмадими?
- Йўқ, ҳамма ўз жойида қолди.
- Шахсан сизга Санжарнинг ўрни билинаётгандир?
- Албатта, жуда билиняпти.
- Шароитлар ўтган мавсумдагига қараганда яхшиландими?
- Ҳаммаси аъло даражада.
- Мавзуни бироз ўзгартирамиз. Термамизнинг омадсизлиги эсдан чиқа бошладими? Ёмон тушни унутишга ҳаракат қиляпсизми?
- Ҳа, эсимдан чиқди. Чунки мени олдинда жуда ҳам қийин мавсум кутиб турибди. Легионердаги масъулият бошқаларникидан икки баробар юқори бўлар экан. Шу боис сиз айтган даҳшатли тушни имкон қадар тезроқ унутишга ҳаракат қиляпман.
- Жанубий Корея термасига қарши кечган баҳсдан сўнг кийиниш хонасида нималар бўлди?
ДАВОМИ
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).