Асенсио: «Олтин тўп» ҳақида ўйлаётганим йўқ»
«Реал» ярим ҳимоячиси Марко Асенсио куни кеча жамоа билан 2023 йилгача бўлган янги шартномага имзо чекди. Шу муносабат билан у ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бугун мен учун жуда муҳим кун. Жаҳоннинг энг яхши жамоаси билан шартномани узайтириш — фахрланса арзийдиган нарса.
Мен "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ҳақида ўйламаяпман. Боиси, ҳали ёшман. Ҳаммаси ўз вақтида бўлгани яхши", — деди Асенсио.
Асенсионинг «Реал» билан аввалги шартномаси 2020 йилга қадар тузилганди. Янги шартнома бўйича унинг товон пули 500 млн евро этиб белгиланди.
Манба: championat.com
Киритилди: 09:39, 30.09.2017. Ўқилди: 3274 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар