Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.10.2025 17:00
      • Хоразм
      • 1:1
      • Навбаҳор
      • 03.10.2025 19:15
      • ОКМК
      • 0:1
      • Қўқон-1912
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • 0:1
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Лечче
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 05.10.2025 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 05.10.2025 18:00
      • Болонья
      • -:-
      • Пиза
      • 05.10.2025 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Рома
      • 05.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Женоа
      • 05.10.2025 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Милан
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • 3:1
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 05.10.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 05.10.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Бёрнли
      • 05.10.2025 18:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.10.2025 18:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Брайтон
      • 05.10.2025 20:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • 2:1
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • -:-
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал
      • 05.10.2025 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Эльче
      • 05.10.2025 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Барселона
      • 05.10.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Бетис
      • 05.10.2025 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 06.10.2025 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 23 26
9 Қўқон-1912 24 26
10 Сўғдиёна 23 25
11 Андижон 22 25
12 Сурхон 23 25
13 Машъал 23 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 23 21
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5640 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё намоёндаси: Сервер Жепаров ОФК эътирофида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси, Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров, бугун 3 октябрь куни 35 ёшини қарши олди. Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) матбуот хизмати футболчини туғилган куни билан табриклади ва “Осиё намояндалари” рукни остида унинг фаолиятига назар ташлади.

Осиё намояндаси: Сервер Жепаров

Ёши: 35

Ўйнаган клублари: “Навбаҳор”, “Бунёдкор”, “Сеул” ФК (Ж.Корея), “Аш-Шабаб” (Саудия Арабистони), “Сеонгнам” (Ж.Корея), “Ульсан Хьюндай” (Ж.Корея), “Локомотив” Тошкент, “Сепаҳон” (Эрон, ижара), “Истиқлол” Теҳрон (Эрон).

Терма жамоадаги ўйинлари ва голлари сони: 124 ўйин, 25 гол

Осиёнинг энг яхши ўйинчиси: 2008 ва 2011 йиллар

2002 йили миллий терма жамоа сафида ўз дебютини ўтказган Сервер Жепаров айни вақтда Ўзбекистон термаси таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида қайд этилган.

 

Жепаровнинг 2011 йили Осиё Кубоги ярим финалига қадар етиб бориши унинг фаолиятидаги катта ютуқлардан бири бўлса, терма жамоа сафида жаҳон чемпионатига чиқиш учун 3 марта яқин келгани унинг камчиликларидан бири саналади.

Ярим ҳимоячи ватанида учта турли клуб билан бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, у ёрқин ўйинлари билан Осиёда, айниқса, Жанубий Корея ва Саудия Арабистонида муваффақиятга эришган. Бугунги кунда Сервер Жепаров Теҳроннинг “Истиқлол” клубида тўп сурмоқда.

Жепаров 1994 йилдан буён бериб келинаётган Осиёнинг энг яхши футболчиси мукофотини икки марта олган икки футболчидан бири бўлади. Япониялик Хидетоши Наката ҳам мазкур совринга икки бор эгалик қилган.

Эрта муваффақият

Наманганнинг “Навбаҳор” клубида фаолиятини бошлаган Жепаров 2001 йили “Пахтакор” аъзосига айланди. Сервернинг Тошкент клубига ўтиши клуб учун ҳам, ўзи учун ҳам катта ютуқ бўлди. Шундан кейин “Пахтакор” 2002 йилдан 2007 йилгача мамлакат чемпиони ва Кубоги соҳиби унвонини ҳеч кимга бермай келди.

2004 йили Сервер Жепаров Ўзбекистон терма жамоасининг илк бор Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқишига ёрдам берди. 2007 йилда эса Жепаров ва жамоа чорак финалга чиқиб, Саудия Арабистонидан 1:2 ҳисобида енгилади.

“Бунёдкор” ва Бразилия таъсири

2007 йили тажрибали ярим ҳимоячи Тошкентнинг бошқа бир жамоаси – умидли “Бунёдкор” клубига ўтади. “Бунёдкор”даги дастлабки мавсумида (2008) Жепаров мамлакат чемпиони ва Кубоги соҳибига айланади, кейинги мавсумда (2009) эса футболчи мамлакат чемпиони номига сазовор бўлади.

 

Сервер Жепаров “Бунёдкор”даги фаолияти давомида жаҳон чемпиони – бразилиялик афсонавий Ривалдо билан бирга ўйнашга, бразилиялик мутахассислар Зико ва Луис Фелиппе Сколари қўли остида ишлашга муваффақ бўлди.

 

Ярим ҳимоячи 2008 йилги сардор сифатида “Бунёдкор” билан Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалигача етиб келди. Аммо ярим финалда жамоа “Аделаида Юнайтед”га имкониятни бой бериб, Ўзбекистоннинг қитъадаги биринчи чемпиони бўлиш имкониятидан мосуво бўлди.

Шунга қарамай, Жепаровнинг хатти-ҳаракатлари эътибордан четда қолмади ва у 2008 йили Осиёнинг энг яхши футболчиси номига лойиқ деб топилди. 2010 йили Жепаров Жанубий Кореянинг “Сеул” клубига ўтади ва жамоанинг 10 йил ичида илк бор мамлакат чемпиони ва Лига Кубоги соҳиби бўлишига катта ҳисса қўшади.

Ўзбекча муваффақият, шахсий мукофот

Жепаров халқаро саҳнага омадли тарзда қайтди ва 2011 йили Қатарда ўтказилган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида иккита гол киритиб, миллий терма жамоанинг Осиё Кубоги баҳсларидаги кетма-кет учинчи маротаба чорак финалга чиқишига ёдам берди. Бу баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда Иорданияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалда Австралияга йирик 0:6 ҳисобида, учинчи ўрин учун ўтказилган учрашувда эса Жанубий Кореяга 2:3 ҳисобида ютқазди. Йил якунида эса, Жепаров ўзининг етакчилик қобилиятини кўрсатгани ва ажойиб ўйин намойиш этгани учун иккинчи маротаба Осиёда йилнинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритди.

 

Жаҳон чемпионати дарди

Сервер Жепаровнинг фаолиятидаги энг катта аламли ҳолат ЖЧ–2014 саралаши вақтида юзага келган. Ўшанда Ўзбекистон термаси битта гол фарқи Жанубий Кореядан ортда қолиб, ЖЧга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган эди. “А” гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон термаси плей-офф босқичида Иордания билан тўқнаш келади.

 

Амманда ўтган баҳсда Жепаровнинг голи 1:1 ҳисобини таъминлайди ва Тошкентдаги ўйин олдидан яхши имконият яратиб беради.

 

Плей-оффда ғолиб бўлган жамоа Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ)да бешинчи ўринни эгаллаган Уругвай билан тўқнаш келарди ва ушбу беллашувларда ғолиб бўлган жамоа Бразилиядаги ЖЧга борарди. Аммо Ўзбекистон Тошкентда Иордания билан 1:1 ўйнаб, пенальтилар сериясида 8:9 ҳисобида имкониятни бой беради. Кейинроқ Жепаров ушбу воқеани фаолиятидаги энг ёмон ҳолат деб атайди.

Клубдаги муваффақиятлар давоми

2011 йили “Сеул” клубидан кетган ярим ҳимоячи Ар-Риёднинг “Аш-Шабаб” жамоасига ўтади ва 2012 йили Саудия Арабистони чемпионига айланади. Кейинроқ у яна Жанубий Кореяга йўл олади ва икки йил давомида “Сеонгнам” ва “Ульсан Хьюндай” клубларида тўп суради.

 

Жепаров 2016 йили Ўзбекистонга қайтади ҳамда Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан шартнома имзолайди. Ўша йилиёқ “Локомотив” биринчи бор Ўзбекистон чемпиони бўлади ва мамлакат Кубоги соҳибига айланади.

 

Шу йили “Локомотив” ўз тарихида биринчи марта Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалига қадар етиб боради. Кейинроқ “темирйўлчилар” 2016 йилги ОЧЛ кумуш медали совриндори “Ал-Айн”га имкониятни бой беради. “Локомотив”нинг халқаро майдондаги муваффақиятида Жепаровнинг ҳиссаси улкан бўлади.

Ўзбекистон: Сўнгги йиллар

2015 йилги Осиё Кубоги чорак финалида Жанубий Кореядан енгилгач, Сервер Жепаров ва Ўзбекистон термасининг навбатдаги мақсади Россиядаги ЖЧга чиқиш бўлади. 30 ёшдан ошган Жепаров учун ЖЧ–2018 саралаши фаолиятидаги энг катта турнирга чиқиш учун сўнгги имконият эди.

 

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичини яхши бошлади. Дастлабки 4 ўйинда учта ғалабага эришган Ўзбекистон кейинги 5 ўйинда атиги уч очко жамғарди. Сўнгги турда Тошкентда Жанубий Корея билан нурсиз дуранг ўйнаган Ўзбекистон термаси аввал ЖЧга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятидан, кейин эса Сурия Теҳронда Эрон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагач, плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлди.

Сўнгги имконият?

2017 йил бошида Жепаров Эрон чемпионатига йўл олиб, Теҳроннинг “Истиқлол” жамоаси билан шартнома имзолади. Клубдаги тақиқлар туфайли ярим ҳимоячи ярим йил “Сепаҳон” клубида ижара асосида ўйнади, кейин эса яна Теҳронга қайтди. Сервер Жепаров “Истиқлол” билан ОЧЛ–2018 турнирида иштирок этиб, биринчи бор қитъа чемпиони номига эга бўлиш учун ҳаракат қилади.

Ярим ҳимоячи 2019 йили БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида Ўзбекистон термаси шарафини ҳимоя қилиш керак. Бу унинг фаолиятидаги катта ютуққа эришиш учун сўнгги имконият бўлади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 13:49, 03.10.2017. Ўқилди: 7149 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.