Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фернандо Кавенаги: «Мақсадим – «Ривер» билан умрбор бирга бўлиш»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир пайтлар Аргентина терма жамоасининг умиди деб ҳисобланган Фернандо Кавенаги унчалик ишончни оқлай олмади. Яқинда футболчи La Naciуn наш­рига интервью берди.

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг Кавенаги олти ой Марбельяда истиқомат қилди. Бироқ Ўрта ер денгизи соҳилидаги кошона ҳам унинг учун иккинчи уй бўла олмади. Фернандо ўзи туғилиб-ўсган О~Брайен шаҳарчасига қайтди.

- Аввалига Марбельяда барчаси кўнгилдагидек эди, -деб гап бошлади Кавенаги. - Биз шинам уйда хавф­сиз яшаётгандик. Лекин менинг ватаним - Аргентина. Дўстлар ва бошқа жиҳатлар ортга қайтишимизга сабаб бўлди. Катта фарзандларим уйга қайтишни хоҳлаб қолишди. Натижада турмуш ўртоғим билан О~Брайенга қайтишга қарор қилдик. Саккиз ёшли Бенхамин ва олти ёшли Софиянинг истаги якуний қарорни қабул қилишимизга сабаб бўлди. Албатта, бир ёшли қизим Анна бунга қаршилик қилмади. Кейинчалик рафиқам Соледад билан йўлга отландик.

- Футболдан кетишга қачон қарор қилдингиз?

- Тўғрисини айтсам, яна бироз ўйнамоқчи эдим. Кипрдаги фаолиятим ёрқин кечаётганди (АПОЭЛда 18та ўйинда 19та гол). Лекин ўтган йилнинг апрелида тиззамдан олган жароҳатим барчасини барбод қилди. Натижада олдинги даражамга чиқа олмадим. Операция қилишди, саккиз ой даволандим. Лекин қайтишнинг иложи бўлмади.

- Тиззангиз ҳамон оғрияптими?

- Ҳа. Ҳаммаси Францияда бошланганди (Фернандо 2009 йилнинг мартида  «Тулуза» дарвозабони Седрик Каррассо билан тўқнашиб, жароҳат олганди). Шундан кейин танам ҳеч қачон 100 фоизга тайёр бўлмади. Ўша пайтда Европага мослашаётгандим, мавсум охирида чемпионликни нишонлаган «Бордо» тўп-урари эдим. Мени турнирнинг энг яхши легионери деб топишди. «Лион»даги Жуниньодан юқори қўйишганди. Бензема («Лион») ва Жиньяк («Тулуза»)лар билан тўпурарлик учун кураш олиб бораётгандим. Афсуски, чемпионатнинг сўнгги 12 турида майдонга туша олмадим.

- Ҳозир ҳам футбол ўйнаб турибсизми?

- Жуда кам. Деярли ўйнамай қўйдим.

- Матбуотнинг эътибори камайганидан бахтлимисиз?

- Ҳозир олдингидек эмасман. Футболчилик давримда мағлуб бўлсам кўчага чиқа олмасдим. Энди эса масъулият йўқ.

- Енгилликни ҳис қиляпсизми?

- Ҳа. Олдин оилам билан бахтли лаҳзаларни ўтказиб юборгандим. Энди ўш онларни ортга қайтаряпман. Эрталаб соат 6:30 тураман, кейин болаларни мактабга олиб бораман. Кейин Бенхаминни футбол мактабига, Софияни ролик учишга элтаман.

- Кўчада кўришса нима дейишади?

- «Ривер» ишқибозларидан яхши гапларни эшитаман. Албатта, «Бока» мухлислари кўриб қолишса, ёқтиришмайди.

- «Ривер Плейт»нинг 116 йиллик тарихида фақат тўрт нафар футболчи билан хайрлашув учрашуви ўтказилган: Норберто Алонсо, Энцо Франческоли, Ариэль Ортега ва сиз. Ўзингизни эркатойдек ҳис қиласизми?

- Билмадим. Шундай номлар қаторида бўлишнинг ўзи катта гап. Бундай бўлишини орзу ҳам қилмагандим. «Ривер» мухлислари чипталарни 24 соат ичида харид қилиб, мени ҳайрон қолдиришганди. Ўша ўйинни хайрлашув учрашуви деб ҳисобламайман. Мақсадим - «Ривер» билан бир умр бирга бўлиш.

Фернандо Кавенаги

Туғилган санаси: 1983 йил 21 сентябрь

Туғилган жойи: О’Бра­йен, Аргентина.

Ўйнаган жамоалари: «Ривер Плейт» (2001-2004, 2011-2012, 2014-2015), «Спартак» (Россия, 2004-2007), «Бордо» (Франция, 2007-2010), «Мальорка» (Испания, 2010), «Вильярреал» (Испания, 2012-2013), «Интернасьонал» (Бразилия, 2011), «Пачука» (Мексика, 2013), АПОЭЛ (Кипр, 2015-2016).

Ютуқлари: Аргентина чемпиони (4), Франция чемпиони (1), Франция Лига кубоги соҳиби (2), Франция суперкубоги соҳиби (2), Кипр чемпиони (1), Жанубий Америка кубоги соҳиби (1), Жанубий Америка суперкубоги соҳиби (1), Либертадорес кубоги соҳиби (1) ва ёшлар U-20 ўртасида Жанубий Америка чемпиони.

Аргентина миллий терма жамоаси сафида 4та ўйин ўтказган.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:59, 05.10.2017. Ўқилди: 2335 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик