Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      •   Пахтакор
      • 0:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2510]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2464]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2440]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2243]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [2043]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1874]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [1811]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [1750]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [1489]

Sport ва Futbol телеканалларида 20-ноябрь куни 2 та футбол ва 3 та футзал трансляцияси бор [1314]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [17]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [14]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [14]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [10]

"Реал" УЕФАдан 4,5 млрд евро ундириш мақсадида судга мурожаат қилди [9]

Тибо Куртуа Ямал айтган гаплар ҳақида фикрини билдирди [9]

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва яна бир ўйин бор [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кузда уйғонадиган «тўфон»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия терма жамоаси ЖЧ саралаши доирасидаги Словенияга қарши ўйинда қийинчилик билан ғалаба қозонди ва Россияда бўлиб ўтадиган Мундиал йўлланмасини нақд қилди. Ўйинда ягона бўлган голга «Тоттенхэм» ҳужумчиси Хари Кейн муаллифлик қилди. Ҳужумчи қўшимча вақтда гол уриб, Англияга йўлланмани тақдим этди. Охирги вақтларда Кейннинг жаҳон даражасидаги юлдузга айланиб бораётгани ҳақида кўп гапиришмоқда. Дарвоқе, Словения билан ўйинда Кейн жамоа сардори сифатида ҳаракат қилди.

ОМАДЛИ «ТАҚАЧИ»
Кейн мухлисларга «Тоттенхэм»даги ўйинлари билан танилди. Охирги икки мавсумда Англия Премьер-Лигаси тўпурари бўлди. Анчадан буён Англияда маҳаллий футболчи тўпурар бўлмаётганди. Кейн «Тоттенхэм» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ унинг болалигида «Арсенал» либосида тушган расмлари ҳам тарқалганди. «Тоттенхэм»да порлашидан аввал ҳужумчи «Лестер»да ижарада ўйнаб юрганди. «Тулкилар»нинг чемпионликни қўлга киритган таркибида эмас албатта, сал олдинроқ. Кейин эса «Тоттенхэм» сафида захирадан майдонга туша бошлади. Кейн учун Европа Лигаси алоҳида қадрли мусобақа. Чунки айнан ўша мусобақада футболчи «Тақачилар»нинг асосий таркибида ўйнашни бошлаганди. 2013/14 йилги Европа Лигаси мавсумида Кейн порлаганди. Кетма-кет голлардан кейин эса Почеттино ҳужумчини Премьер-Лигада ҳам ўйната бошлади. Натижа эса ёмон эмас. Охирги учта мавсумда Харри Премьер-Лигада 21, 24 ва 29тадан гол урди. У ўз номига мос ҳаракат қилмоқда. Футболчининг исми инглизчада Harry Kane деб ёзилади. Ундаги учта ҳарфни ўзгартирса, инглизчада «тўфон» сўзи пайдо бўлади – hurricane.

МАВСУМ СEНТЯБРДА БОШЛАНАДИ
Англиянинг айни вақтдаги энг яхши футболчиси, Премьер-Лиганинг охирги икки мавсумидаги тўпурари бўлса-да, Кейн нима учундир августда ҳеч қачон гол урмаган. Жорий мавсумда кўпчилик Кейн бу серияни бузади деб кутди, лекин ўзининг энг яхши формасида бўлишига қарамай, ҳужумчи Премьер-Лиганинг августдаги ўйинларида гол ура олмади. Сентябрь бошланиши билан эса Харрини тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмай қолди. Сентябрнинг биринчи кунида Англия терма жамоаси Мальтага қарши майдонга тушди. Кейн бу баҳсда иккита гол урди. Сентябрнинг охирги кунида эса «Тоттенхэм» сафида «Хаддерсфилд» дарвозасига иккита гол урди. Умумий ҳисобда Кейн сентябрда 13 та гол урди. Бу «Тоттенхэм» ва Англия терма жамоаси сафида урилган голларининг умумий ҳисоби. Кейн ЖЧ саралашининг охирги турида ҳам Литва дарвозасига урилган ягона голга муаллифлик қилди.

БЎЛАДИГАН САРДОР
Харри Кейнни Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт бекорга сардор сифатида танлагани йўқ. Юлдузларга тўла таркибда сардор танлаш жуда қийин масала. Рунидан кейин терма жамоага Гарри Кэхилл ҳамда Жордан Хендерсонлар ҳам сардор бўлишди, бироқ Саутгейт Кейн энг яхши вариант эканини тушуниб етди. Чунки у голлари билан жамоага натижа келтирмоқда. Бир сўз билан айтганда терма жамоанинг энг фойдали футболчиси. Бундай футболчилар эса жамоани ортидан эргаштира олади. Кэхилл ёки Хендерсонга футболчилардан бирортаси жаҳл устида «Сен ўзи нимани қойиллатдингки бизга сардорлик қиляпсан», дейиши мумкин, лекин Кейнга бундай дея олмайди. Чунки у жамоанинг асосий кучи ҳисобланади. Англия каби катта жамоаларда энг кучли футболчини сардор сифатида танлаш тўғри йўл. Кейн ёш бўлса ҳам, ҳозирда Англиянинг энг кучли футболчиси ҳисобланади.

КEЙИНГИ МАНЗИЛ МАДРИД?
Мадриднинг «Реал» клуби дунёнинг энг яхши футболчиларини сотиб олишни хуш кўради. Бундан ташқари Флорентина Перес «Тоттенхэм» етакчиларини Мадридга олиб келишни ҳам хуш кўради. Лука Модрич ва Гарет Бэйллар «Тоттенхэм»нинг асосий юлдузига айланишгач Мадрид томон йўл олишганди. Бу трансферлар ҳар икки клуб учун ҳам фойдали бўлган: «Реал» ажойиб футболчиларни қўлга киритган, «Тақачилар» эса яхшигина пул ишлаб олишган. Шу сабаб Кейннинг «Реал»га ўтиши ҳақида гапира бошлашди. Чунки Криштиану Роналдунинг ёши ўтмоқда, Бензема ҳам аввалги даражасида эмас ва ўз-ўзидан «Реал»га кучли марказий ҳужумчи керак. Айни вақтда Европанинг энг кучли марказий ҳужумчиларидан бири айнан Кейн. У ҳали ёш экани Переснинг режаларига тушиш эҳтимоли катта эканини англатади. «Тоттенхэм» ҳар қанча чиройли ўйнамасин, Англияда чемпионлик учун курашадиган жамоадан юқорироқ даражага кўтарила олмаяпти. Кейн эса дунёнинг энг яхшилари қаторидан ўрин олиши учун кўҳна қитъанинг энг кучли жамоаларида ўйнаши керак. Унинг Испанияга йўл олиши Англия терма жамоаси учун ҳам фойдали. Чунки…

2000 йиллар бошида шакллана бошлаган, кейинроқ Уэйн Руни билан бойиган Англия терма жамоасини мамлакат футболининг «Олтин авлоди» дейишарди. Чинданам Бекхэм, Оуэн, Жеррард, Лэмпард, Терри, Скоулз, Руни, Фердинанд, Коуллар бор таркиб жуда кучли эди. Бироқ улар ҳеч қандай соврин юта олишмади. Ҳозирги Англия терма жамоасига эса халқаро майдонда жуда беписанд қарашмоқда. Чунки жамоанинг энг асосий юлдузи бўлган Кейн ҳам Англиядагина ўз ўрни бор жамоада ўйнайди. Олдинги таркибдагилар «МЮ», «Ливерпуль», «Челси» сафида Европани ҳам забт этишганди. Шу сабаб Кейн «Реал»га ўтиши орқали нафақат ўзи учун бутун мамлакат футболи учун фойдали қарор қилган бўлади. Ҳужумчи учун жорий мавсумдаги Чемпионлар Лигаси жуда муҳим. Ҳозирча яхши қадам олган «Тоттенхэм» гуруҳдан чиқа олса, ўзи учун янги давр бошлай олиши мумкин. Лондонликлар гуруҳда «Реал» билан ҳам иккита ўйин ўтказишади. Бу баҳслар айниқса Кейн учун жуда муҳим бўлади. Дарвоқе Дэвид Бекхэм «Реал»га ўтишидан сал олдин «МЮ» сафида мадридликлар дарвозасига иккита гол урганди…

Ўткир ЖАЛОЛХОНОВ

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 18:29, 18.10.2017. Ўқилди: 5056 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.