Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Игорь Шквирин: «Шўртан» ғалаба лойиқ ўйин намойиш этди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Олий лиганинг 26-тур доирасида кечган “Шўртан” – “Суғдиёна” учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу матбуот анжуманинг биринчи қисмида иштирок этган "Сўғдиёна" бош мураббийи – Игорь Анатольевич Шквирин ўйин борасидаги фикрларини  қуйидагича талқин қилди.

— Тўғрисини айтсам, биринчи бўлимни шогирдларим “қўлдан ўтар” тарзда ўтказишганининг сабабни ўзим ҳам тушуна олмадим. Шунинг учун бу борада қандайдир фикр билдиришга қийналиб турибман. Иккинчи бўлимни эса анча яхши ўтказдик. Ўйлайманки, агар биз иккинчи бўлимнинг биринчи ярмида яратган вазиятларимиздан ва имкониятларимиздан самарали фойдаланганимизда, натижада ўзгача бўлиши мумкин эди. Шундай бўлсада, “Шўртан” жамоасининг устунлигини ҳам рад эта олмайман. Қанчадан-қанча вазиятларда бизларни дарвоза устуни ва тўсинлари ҳамда дарвозабонимизнинг маҳорати асраб қолгани ҳам бунга яққол далолат бўла олади. Буларнинг барчасини бир ерга жамласак, “Шўртан” бу ғалабага лойиқ эканини исботлай олди деб бемалол айтиш мумкин.

— Жамоангиз футболчиларида ҳам имкониятлар талайгина бўлди. Уларни якунига етказиб қуйиш учун шогирдларингизга нима етишмади ёки халақит қилди деб ҳисоблайсиз.
— Биринчи ўринда моҳирлик етишмади деб ўйлайман. Сабаби, учта яққол голли вазиятда футболчилар тўпни дарвоза устидан ошириб тепишларини бошқача изоҳлаб бўлмайди. Бундан ташқари, ўтказишга ҳаракат қилган босимимизни ҳам тегишли даражада якунлай олмадик. Ўз ўрнида шуни айтиб лозимки, жамоамизда баъзи ўзига, ўз имкониятларига ва кучларига жуда ишонувчан футболчиларимиз мавжуд. Уларнинг ўзларига бўлшан бу ишончлари маҳоратларидан анча устун келмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, улар кабиларга ўзига бўлган ўта ишончни бироз пасайтиришни ёки бўлмаса маҳоратлари устида кўпроқ ишлаб, мувозанатни ушлашни ўрганишни маслаҳат бермоқчиман. Акс ҳолда, улардаги бу дисбаланс бутун жамоа ўйинига ўз таъсирини ўтказишини англаб етишларини истардим.

— Бугун майдонда етакчи футболчиларингиз Тошпўлатов ва Рашидовлар майдонга туша олмадилар. Нима деб ўйлайсиз, улар бугун ўйин суратини ўзгартира олган бўлармиди?
— Тошпўлатовни жамоанинг етакчи футболчиси деб ҳисобламайман. У ўтган учрашувда “йўқ жойдан” кераксиз бўлган қизил карточка олиб, бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Асабларни бироз жиловлай билиш керак. Рашидовга тўхталадиган бўлсак, у сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис жамоамиззга ёрдам беролмади. Унинг ўрни бугун ҳақиқатдан ҳам сезилиб турди.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 15:18, 28.10.2017. Ўқилди: 2382 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик