Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек футболидаги ноодатий қарорлар соғинчи

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳаёт ҳақиқатига муносабат нуқтаи назаридан олсак, одамлар икки тоифага бўлинадилар.

Яъни ҳар қанча аламли, афсусланарли бўлса ҳамки, мавжуд реалликни қабул қиладиганлар ва маълум манфаат илинжида ҳақиқатдан тонадиганлар гуруҳига. Футбол дунёси шу икки ўртада ёниб-қовурилмоқда.

Олий лига 26-туридан ўрин олган «Навбаҳор» - «Бухоро» ва «Пахтакор» - «Бунёдкор» учрашувларига муносабат мазкур хулосанинг яққол исботидир.

Намангандаги футболга мухлислик масаласини ҳамиша феномен ҳодиса сифатида баҳолаганмиз ва шу позицияда собитмиз. Очиғи, мухлисликнинг наманганча кўриниши одамлар феъл-атворида намоён бўлиши дунё миқёсида ҳам ноёб воқеликдир.

Мана шундай улкан мухлислик дарёси «Навбаҳор» учун тўлиб-тошиб оқади, керак бўлса, қирғоқларни бузиб, ўзанини ўзгартиради.

Оҳ, оҳ, бу дарё «Бухоро» устидан қозонилган қийин ғалабадан сўнг қанчалар шодланиб тўлқинланди-я?! Ҳаммасини таърифлашга тил ожиз.

Шодон тўлқинланаётган қувонч дарёсига боқиб, фақат ҳайратланасан киши. Келинг, шу ўринда наманганча мухлислик феноменига нисбатан ташбеҳни бироз ўзгартирамиз.

Таъбир жоиз бўлса, маҳаллий мухлислар «Навбаҳор» - «Бухоро» учрашуви якунини типпа-тик безовта тераклар мисоли кузатдилар. Хўш, улар нима учун типпа-тик турдилар ўйин охирида? Ҳаммани қандай безовталик оёққа турғазди? Мухлислар назарида вақт тўхтаб қолгандек эди гўё.

Хуллас, барча-барча финал ҳуштаги янграшини сабрсизлик билан кутарди. Ҳолбуки, ҳақиқий мухлис чинакам футбол томошаси тугашини асло истамайди. «Навбаҳор» мухлислари эса учрашувнинг охирги лаҳзаларини жон ҳовучлаб ўтказишди.

Уларнинг бахтига жамоа бир амаллаб ғалабани сақлаб қолди. Ҳа, бир амаллаб! Бироқ бир амаллашни ўзи бўлмади. «Лочинлар» ўйин вақтини чўзиш - ўтказиб юбориш, рақибни тўпсиз қолдириш ва уни ҳужумдан чалғитиш учун ҳар неки имкон бор, барини ишга солишди.

Асосийси, улар бу жараёнда иложи борича қоидага хилоф иш тутмасликка уринишди. Оддий ифода этсак,  жамоа бу ишни ҳам муваффақиятли уддалади ҳисоб. Бўлди! Шу билан футбол тамом! Савол туғилади: кимга керак бундай ўйин?

Шундай йўл билан қозонилган ғалаба мухлисга ширин татийдими? «Бухоро»ни шу тахлит енгган жамоани зоҳиран олқишлаб, ғалабани шавқсиз нишонлаётган мухлис ботинан 1996 йилги чемпионларини қўмсаётганига ишончимиз комил. Мухлис - ишонарли ва фусункор ғалаба тарафдори.

Қаранг, «МЮ» - «Тоттенхэм» баҳсидан сўнг Антони Мартиаль нима сабабдан «Мен - асосий таркиб футболчисиман!», - дея ўзидан кетди ва ҳеч ким ундан ранжимади?

Чунки ўйинда жанговар руҳ сезилиб турди. Захирадан майдонга тушган Жесси Лингард финал ҳуштаги чалиниши арафасида ёлғиз ўзи Уго Льорис дарвозаси томон учиб борди. Дастлабки дақиқадан тўп сура бошлаган Кристиан Эриксен эса уни қувиб етди.

Иккинчи голни қўйиб юбормаслик масъулияти боис, чарчоқ янги кучдан устун! Гарчи Гарри Кейн майдонга тушмаган бўлсада, 0:2 ҳисоби «Тоттенхэм» учун адолатсизлик саналарди.

Скандинавча ғурурга эга даниялик йигит шу адолатсизлик бўй кўрсатишига қарши чиқди ва бунинг учун ўзида қўшимча куч топди. «Навбаҳор» ҳам устунликни лочинларга хос шиддатли ўйин билан ҳимоя қилганида эди, биз бошқачароқ мулоҳаза битардик.

Майли, қайсидир футбол мактабларида рақиб жарима майдонида махсус кўрсатмалар асосида иш тутиш, вақтни атайлаб чўзиш сабоқлари ўргатилаверсин.

Футбол уларни на оқлайди, на ёқлайди. Бундай сабоқларга жиддий қараш - миллий ва футбол қадриятларимизга бегона. Зеро, футбол - келажак авлодни тарбияловчи муҳим воситалардан бири.

Ғирромлик, бузғунчилик йўли ёрдамида ғалабага интилиш тамойили - вайронкор ғоя маҳсули. Бундай ғоя баркамол авлод онгини бузади. Футбол вайронкор ғояни тарғиб қилувчи, бузғунчи онгни шакллантирувчи восита бўлишини ким истайди? Ҳеч ким! Онгли, ақл-ҳушли инсон буни шубҳасиз, қоралайди.

Футбол мухлисаси Бибимайрам Алиева тўлқинланиб ва хавотир ила сўзлайди: «Биласизку, «Жумонг» телесериалида бош қаҳрамон кўзи боғланган ҳолда камон ўқини нишонга бехато уради.

Мен эса шундай ҳолатда дарвозани аниқ нишонга оладиган ёш футболчиларни биламан. Уларга нима учун имкон берилмайди?

Нима учун ёш истеъдодлар катта футболга маълум маблағ эвазига йўлланма олишади? Нима учун ҳаттоки, «дублёрлар» таркибига ҳам пулсиз кириш қийин? Мана, тест синовларидаги адолатсизликлар олдини олиш учун махсус чора кўрилмоқда.

Ёш истеъдодлар йўлидаги адолатсиз тўсиқлар қачон олиб ташланади? Мен пойтахтимизда бўлиб ўтадиган олий лига баҳсларининг барчасини томоша қилиш учун стадионларга бораман.

Қанча-қанча адолатсизликларга шахсан гувоҳман...». Бибимайрамнинг сўзлари - саволларини жимгина тингладик ва унга бу муаммолар бир неча бор ёритилганини таъкидладик.

Бундан 3 ҳафтача аввал ЎФФ ва Спорт қўмитаси томонидан қабул қилинган қўшма қарор айнан шундай адолатсизлик илдизига болта уриш мақсадини кўзлайди.

Бу - келажак учун ташланган қадам. Хўш, бугуннинг аҳволи қандай кечади? ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:09, 31.10.2017. Ўқилди: 3832 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик