Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 134 53 45 232
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нозим Умуров «Бухоро»нинг қайта жонланишига сабабчи инсонлар кимлигини айтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Нозим Умуров маҳаллий ишқибозларда илиқ таассурот қолдирмоқда дейиш мумкин. Боиси иқтидорли футболчи бир қатор учрашувларда ўзини кўрсатиб, ўзига билдирилган ишончни оқлашага харакат қилиб келмоқда.

Таянч ярим ҳимоясида харакат қилаётган 26 ёшли Умуров кўплаб учрашувларда ўзидан илиқ таассурот қолдирмоқда.  27- тур ўйини олдидан Нозимни сухбатга чорладик.

 - Нозим, энг аввало футболга кириб келишингизга қандай кечгани тўғрисида айтиб берсангиз. Миллионлар ўйинига кириб келишингизга ким сабабчи бўлганди?

- Ёшликда кўплаб болалар каби менда ҳам футболга бўлган қизиқиш пайдо бўлиб, ўз тенгқурларим билан бирга футбол ўйнаб юрардим. Кейинчалик ўз олдимга жиддий мақсадларни қўйиб, футбол билан жиддий шуғуллана бошладим.

Бунга энг аввало дўстларим сабабчи бўлган. Уларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида иштиёқим ортиб борган. Биринчи мураббийим бухоролик Исмат ака Сайфуллаевич бўладилар. Олти йил давомида футболнинг илк сир-асрорларини у кишидан ўргандим.

Кейинчалик мамлакатимизнинг номдор жамоаларидан бири бўлган “Пахтакор” жамоасидан таклиф тушди ва   бунга “лаббай” дея жавоб бердим. Икки йил “Пахтакор”нинг ўринбосарлар жамоаси таркибида  тўп сурдим. Марат Кабаев бошчилигида (U-16 -17) ёшлар терма жамоасида ҳам мунтазам равишда тўп суриб келдим.

Афсуски, ўша пайтда Осиё чемпионатидан кейин Жахон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмагандик. 2011 йилги мавсумга келиб Жамшид Саидов мени “Бухоро”га чорлади. Шундан буён мана олти йилдирки “Бухоро” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқдаман. Албатта, бундан жуда хурсандман. 

-  Ҳозир сизни майдоннинг таянч ярим ҳимоясида харакат қилаётганингизни кўрмоқдамиз. Бу ерда ўйнаш ўзингизга ҳам ёқадими?

- Илгари қанот ярим ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнаганман. Жорий  мавсумга келиб эса бош мураббийимиз Улуғбек Бақоев мени асосан таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнатмоқда.

Менимча профессионал футболчи учун қайси чизиқда харакат қилишнинг аҳамияти йўқ. Муҳими ҳар бир баҳсда таркибдан ўрин олишдир. Мураббийларимиз харакатларимдан қониқяпти шекилли, асосан таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнаб келмоқдаман.Бу қайсидир манода ўзимга ҳам ёқмоқда дейишим мумкин.

Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўзимни эркин ҳис қиляпман. Чунки бу позицияда ўйнаш менга янги қирраларимни очишга туртки берди. Фурсатдан фойдаланиб Улуғбек Бақоевга билдираётган ишончи учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Ўз навбатида бунга жавобан мен ҳам мураббийларимизнинг ишончни оқлаш учун ҳар бир ўйинда бор кучим билан ўйнашга харакат қиламан.

- “Бухоро” бу йилги чемпионатда бунгача турли ўринларни банд этди. Айтингчи мавсум сўнггига келиб, нечанчи поғонадан жой олиши мумкин?

- Очиғини айтганда, бу йилги чемпионатда 2-ўринга кўтарилишимизни сира ишонмагандик. Сабаби ўзингизга яхши маълумки, 2017 йилги чемпионат бошланиши арафасида клубда жиддий ислоҳотлар олиб борилди. Жамоада янги иш бошлаган мураббийлар штаби, таркибни бошқатдан шакллантиришига тўғри келди. Ўша пайтда вазиятни шуни тақозо этарди. Ўтган мавсумдаги таркибдан кўплаб футболчилар жамоани тарк этишга қарор қилиб, ўзларини бошқа клубларда синаб кўришни истаганди.

Чемпионат стартига 20 кун қолганида Бақоев ва Ашурматов жуфтлиги селекция ишларини ажойиб тарзда ўтказди ва имкон қадар курашчан жамоа шакллантиришга харакат қилди.

Менимча улар қайсидир маънода мақсадига эришди ҳам. Асосийси бухоролик мухлисларга қайта ишонч бағишлай олдик. Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бу осон иш эмас. Шунинг учун бемалол айтишим мумкинки, “Бухоро”нинг қайта “жонланишида” Бақоев ва Ашурматовнинг хиссаси беқиёс.

Мураббийлардан миннатдормиз.  Ўз навбатида бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган раҳбариятгаҳам миннатдорчилик билдираман. Тўғри, маълум фурсат турнир жадвалида  2 – ўринда ҳам бўлдик.

Кейинчалик эгаллаб турган ўрнимиз пастлаб кетди. 5- поғонага тушиб кетганимизнинг сабаби сўнгги турларда кутилмаганда ўзимизнинг йўл қўйган хатоимиз туфайли, қимматли очколарни бой бердик.

Лекин бундан ортиқча фожеа ясаш нотўғри бўлади. Назаримда бугунги кунда эгаллаб турган ўрнимиз ҳам чакки эмас. Чемпионат якунланиб бормоқда.

Олдиндан мана бу ўринни эгаллаймиз деб бўлмайди. Мен фақат шуни айтишим мумкинки, қолган турларни кўтаринки руҳда ўтказиб, имкон қадар юқори поғоналардан жой олишга бор куч-ғайратимизни ишга соламиз. Бундай дейишимнинг сабаби, таркибдаги ҳар бир футболчи ўзига ишонади. Қолаверса бизда аҳил жамоа йиғилган.

-Футбол ишқибозларига тилакларингиз бўлса марҳамат.

- “Бухоро”нинг ашаддий мухлисларига ва умуман барча футбол ишқибозларига бизни ҳамма вақт қўллаб-қувватлаб, ёлғизлатиб қўйишмагани учун  катта рахмат айтаман. Футбол энг аввало мухлислар учун ўйналади.

Ишқибозларнинг қўллаб- қувватлашлари бизга доимо рухан кўтаринки рух бағишлайди.  Ҳамма вақт соғ-саломат бўлишсин. Ҳамиша футбол ишқибози бўлиб қолишсин.

“Бухоро” матбуот хизмати.

Манба: www.pfcbuxoro.com
Киритилди: 10:14, 03.11.2017. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик