Асрор Алиқулов: «Немис мураббийи Тошкентга келиб, семинар ўтса, албатта қатнашиш керак»
Ўзбек футболининг афсонавий ҳимоячиларидан бўлган Асрор Алиқулов JFL in Tashkent болалар мактабида германиялик мураббий ўтказадиган семинар ҳақида фикр билдирди. Асрор Алиқулов айни вақтда "Шўртан" клуби мураббийлар штабида фаолият юритмоқда ва Германиядан ташриф буюрадиган Хералд Фриц иштирокидаги семинарда қатнашади.
— Асрор ака, сиз тажрибали мутахассислар сирасига кирасиз. Болалар мураббийлари учун ташкил этиладиган семинарга қизиқишингизга нима сабаб бўлди?
— Юртимизга хориждан мураббий келиб, семинар ўтказадиган бўлса, иштирокр этиш керак. Чунки ўрганадиган нарса ҳар доим топилади. Бунинг устига Германия футболи қанчалик ривожланганини ҳаммамиз яхши биламиз. Немис футболи тажрибасини ўрганиш қизиқарли бўлади. Фурсатдан фойдаланиб бизга шундай шароит яратиб бергани учун JFL in Tashkent футбол мактабига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен узоқ йиллардан буён футбол ичидаман, аммо немис мутахассисидан ўрганадиган нарса албатта топилишига ишонаман.
— Ўзбекистонда аввал ҳам шунга ўхшаш семинарлар ўтказилганми?
— Очиғи, шахсан ўзим эслай олмайман. Тўғри, хорижлик мутахассислар ўзбек футболчиларига қизиқиб келиб, ўйинларини кузатишганини кўрганман. Аммо бизга бирор нарса ўргатиб кетишмаган. Менимча бунақаси биринчи марта бўляпти.
Эслатиб ўтамиз, JFL in Tashkent футбол мактабида Хералд Фритц томонидан ўтказиладиган семинар эртага бошланади ва 20 кун давом этади. Семинарда иштирок этишни истаганлар +99895 1959890, 83712689438, +99890 9999890 рақамларига қўнғироқ қилиши мумкин.
Манба: www.jfl-tashkent.uz
Киритилди: 10:06, 08.11.2017. Ўқилди: 2276 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар