ЖЧ-2018 мезбони — Россия терма жамоаси Москвада Аргентинага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Черчесов шогирдлари рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қилди. Аммо ўйин давомида бироз бўлса-да кўпроқ хавфли вазият яратган аргентиналик ўйин охирида ғалабани илиб кетишди.
Месси чиройли пас орқали ўнг қанотдан олдинга ташланган Павон (ҳакамлар офсайдни қайд этишмади)ни тўп билан таъминлади. Ярим ҳимоячи Россия жарима майдончаси ичида очилган Агуэрога аниқ узатма берди. "Манчестер Сити" ҳужумчиси йўллаган дастлабки зарбани ҳимоячи қайтарган бўлса, Агуэро бош билан яна зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.
Ўртоқлик ўйини
Россия – Аргентина 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 86 Агуэро.
Россия – Акинфеев, Васин, Кудряшов, Фернандес (Смольников, 46), Джикия, Кузяев (Ерохин, 69), Рауш (Заболотный, 88), Глушаков, Полоз (Дзагоев, 46), Смолов, Кокорин (Миранчук, 82).
Аргентина – Ромеро, Маскерано, Пеццелья, Отаменди, Краневиттер, Перес (Банега, 90), Сальвио (Павон, 78), Ло Чельсо (Гомес, 59), Ди Мария (Перотти, 75), Агуэро (Дибала, 87), Месси.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).