Моуриньога «сеҳргар» керак
Жозе Моуриньо нима учун «МЮ» Гвардиола жамоасидан ортда қолаётганига изоҳ берди.
The Sun тарқатган хабарга кўра, Жозе Моуриньо жамоада ижодкор футболчилар етишмаётганидан норози бўлмоқда. Португалиялик мураббий раҳбариятидан қишки трансфер пайтида шундай футболчи сотиб олишни талаб қилди. Гап зич ҳимояга нисбатан ўйнай оладиган футболчи ҳақида гап кетмоқда. Моуриньо ўзининг хоҳишини бир сўз билан ифодалади: менга «сеҳргар» керак.
«Юнайтед» Моуриньо бошқаруви пайтида 18 ой давомида трансферлар учун 300 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлади. Клуб хўжайини яневраь ойида унинг талабини қондиришга уриниб кўради.
Манба: footballhd.ru
Киритилди: 14:46, 01.12.2017. Ўқилди: 6555 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар