Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғуломҳайдар Ғуломов: «Жамоанинг футболчилардан қарзи йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

ЎФФ томонидан Суперлига клублари учун тасдиқланган ва ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини аниқлашга мўлжалланган, ўзбек футболида илк бор қўлланаётган тест-синовларини топшириш жараёнида қатнашаётган «Олмалиқ» клуби аъзоларидан бири Ғуломҳайдар Ғуломов мухбиримиз билан суҳбатда ушбу янгилик ҳамда жамоанинг тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

- Ғуломҳайдар, жисмоний тайёргарликни аниқлаш мақсадида ўтказилаётган тест-синови қандай кечди?

- Аслида, ҳар бир янгилик ўз номи билан қизиқ бўлади. Албатта, ЎФФ томонидан қўлланилаётган бу чора-тадбирлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, шу орқали терма жамоаларга кучли футболчиларни тайёрлашга хизмат қилади.

- Янги мавсум тайёргарликлари қай тарзда олиб бориляпти?

- Тараддудни 14 декабрдан бошладик. Машғулотларимиз Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудида жойлашган «Олтин олма» мажмуасида бўлиб ўтмоқда.

Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Асосан умумжисмоний тайёргарликка эътибор қаратиляпти. Дастлабки кунлари тикланишга йўналтирилган машғулот ўтказилганди.

- Машғулотларни Виктор Кумиковнинг ўзи ўтказяптими?

- Йўқ. Унинг ёрдамчилари ўтишяпти. Лекин Виктор Балютович ишлаб чиққан тайёргарлик дастури бўйича машғулот ташкил қилиняпти. Билишимча, бош мураббий ўқишга кетган. Икки-уч кунда қайтади, дейишди.

- Ўтган йилги таркибдан жой олганларнинг барчаси сафдами?

- Ҳамма эмас. Клуб билан шартномаси якунига етган Аброр Каримов, Вусол Магеррамов, Раҳматилло Бердимуродов, Ислом Иномов, Шавкат Муллажонов, Шота Григалашвили, Фарҳод Мусабеков, Яҳё Рўзиев каби футболчилар жамоани тарк этишди.

Уларнинг ўрнига бир гуруҳ янги футболчилар келишган ва бу ўйинчилар мураббийлар кўригидан ўтишмоқда. Шунингдек, ўринбосарлар жамоасида ўзини кўрсатганлар ҳам машғулотларга жалб қилинган.

- Кўрикда бўлиб турганлар орасида таниқли футболчилар борми?

- Отабек Зокиров, Жавлон Гусейнов, Абдумалик Абдуллаев сингари олий лигада катта тажриба тўплаган футболчилар кўрикда бўлиб туришибди.

Бундан ташқари, бугун (суҳбат 19 декабрь куни уюштирилган, - муаллиф) Қирғизистон термаси сардори ҳам машғулотларда қатнашяпти.

Самарқанднинг «Динамо» клубида ижара асосида ўйнаган футболчимиз Муҳаммад Исаев ҳам сафимизга қайтди. Бу футболчилар билан шартнома имзоландими, йўқми, билмайман.

- Клубда ўтган мавсум якунлари бўйича йиғилиш ўтказилдими? Жамоанинг иштироки қандай баҳоланди?

- Ҳали жамоавий йиғилиш ўтказилмади. Бу учрашув мавсум бошланиши олдидан ташкил этилади. Эҳтимол, клуб раҳбарияти мураббийлар штаби билан ўзаро ички йиғилиш ўтказгандир. Бундан хабарим йўқ.

Олдимизда турган асосий вазифа ўтган мавсум йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва кейинги йили уларни такрорламасликдан иборат. Бунинг учун янада кучлироқ тайёргарлик кўришимиз шарт.

- Мавсум якунлари юзасидан шахсий фикрингиз қандай?

- Кучли бешликка киришга арзийдиган жамоа тузилганди. Энг муҳими, ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Ўз хатоларимиз туфайли иккинчи давра ўйинларини ўта суст ўтказдик.

Айниқса, иккинчи давранинг бошланиши биз учун омадсиз кечди. Ёдингизда бўлса, биринчи даврани 4-ўринда якунлагандик. Танаффусдан сўнг 9-10-поғоналарга тушиб кетдик.

Шунга қарамай, охирги ўйинларни кўтаринки кайфиятда ўтказиб, ўзимиз учун ўта муҳим бўлган очколарни йиғдик. Натижада 7-ўринни банд этдик. Виктор Кумиков томонидан янги тузилган жамоа учун бу ёмон натижа бўлмаса керак, деб ўйлайман.

- Айнан қандай хатоларга йўл қўйдинглар?

- Билмадим. Аниқ ниманидир келтиролмайман. Услубимиз жамоавий ўйинга мосланган. Ғалабага эришсак, бунга бутун жамоа сабаб бўлади. Яъни, бош мураббийдан тортиб, ишчиларгача.

Ва худди шундай, мағлубиятга учрасак, бутун жамоа сабабчи, яъни айбдор бўлади. Кимнидир ёки ниманидир айбдор деб кўрсата олмайман. Келинг, омад келмаган, деб ҳисоблайлик.

- «Олмалиқ» билан амалдаги шартномангиз муддати якунландими?

- 31 декабрь куни тугайди.

- Клуб раҳбарияти билан келишувни узайтириш бўйича музокара олиб бордингизми? Умуман, режаларингиз қандай?

- Ўзимга қолса, янги мавсумни ҳам «Олмалиқ»да ўтказган бўлардим. Раҳбарият билан оғзаки келишувимиз бор. Фақат расман шартнома таклиф қилишса бўлди.

- Бу масалада Виктор Кумиковнинг ўзи билан гаплашмадингизми?

- Ҳозирча йўқ. Клуб раҳбарияти билан суҳбатлашдим. Жамоага керак бўлмаганимда, буни ўзимга айтишарди, деб ўйлайман. Шартномани узайтирмасликка қарор қилинган футболчилар билан клуб раҳбарияти дўстона тарзда хайрлашди.

- Ўтган мавсум якунлари бўйича барча футболчилар билан ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилдими?

- Ҳа, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Тўлиқ ҳисоб-китоб ишлари қилинди. Жамоанинг футболчилардан қарзи йўқ.

- ЎФФ ва ПФЛ олиб бораётган сиёсат бўйича шахсий фикрингиз қандай?

- Агар шу янги қарорлар ўзбек футболи ривожига хизмат қилса, бундан барча қатори мен ҳам хурсанд бўламан.

- «Олмалиқ» янги мавсумда грандларга етарлича ташвиш туғдира оладими?

- Агар ўйинлар ҳаққоний тарзда кечса, барча жамоалар грандларга етарлича ташвиш туғдира олади. Бунга шубҳам йўқ.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:50, 26.12.2017. Ўқилди: 2096 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик